Конференция в Омске тезисы докладов


I. Таълимни ахборотлаштириш шароитида ўрта махсус


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

I. Таълимни ахборотлаштириш шароитида ўрта махсус
таълим муассасаларида инновацион таълим
технологияларини жорий этишнинг назарий асослари
1.1.Республикамизда ахборотлаштириш соҳасида олиб
борилаётган ишлар ва уни ривожлантириш бўйича асосий
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили
Маълумки, Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг,
шахсан Президентимиз И.Каримов ташаббуслари билан мамлака-
тимизни дунёнинг етакчи давлатлари қаторидан жой олиши ва
ахборотлашган жамият барпо этиш борасида барча саҳаларда АКТ ни
кенг жорий этиш бўйича кенг қамровли ижобий ишларни амалга
ошириш бошланди [1].
Жумладан, ҳозирга қадар ахборотлаштириш соҳасида ўндан
ортиқ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг учта
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси вазирлар маҳкамасининг қирқдан ортиқ Қарорлари
ҳамда мингга яқин ушбу соҳага оид меъерий ҳужжатлар ишлаб
чиқилди ва ахборотлаштириш бўйича асосий вазифалар белгилаб
берилди.
Бу 
борада 
Республикамизда 
таълим 
тизимини
ахборотлаштириш, малакали кадрлар тизимини шкллантиришда АКТ
ни кенг жорий этиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича
муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги Фармонлари ва Қарорлари
алоҳида аҳамият касб этади:


Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада
жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(21.03.2012 й.).
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси —
ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида (20.03.2012 й.).
Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза
қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида (2007 й.).
Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни
ташкил этиш тўғрисида (2006 й.).
Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот
тармоғини ташкил этиш тўғрисида (2005 й.).
Ахборот-коммуникация 
технологияларини 
янада
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида (2005 й.).
Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини
такомиллаштириш тўғрисида (2005 й.).
Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида (2002 й.).
Шунингдек,
Республикамизда 
ахборот-коммуникация
технолгиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, ундан таълим
тизимида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги Қарорлари қабул қилинди:
Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар
яратиш чора-тадбирлари тўғрисида (2012 й.).
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга
доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер


техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш
юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида (2011 й.).
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат
порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби
тўғрисида (2009 й.).
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан
фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро
ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(2007 й.).
«ZiyoNet» ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида
(2005 й.).
Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида (2002 й.).
Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида (2002 й.).
Бундан ташқари, биз юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 21.03.2012 йилдаги Қарорига асосан:
- 2012 — 2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
янада 
жорий 
этиш 
ва
ривожлантириш дастури тасдиқланди;
- 2012 — 2014 йиллар даврида давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Миллий
ахборот 
тизимига 
уланадиган 
ахборот 
тизимлари 
рўйхати
тасдиқланди.


Шахсан Президентимизнинг ҳамда Ҳукуматимизнинг жамиятни
ахборотлаштириш борасидаги сайл ҳаратлари ҳозирги кунда ўз
натижасини 
бермоқда. Масалан, 2001 йилда 
Интернетдан
фойдаланувчилар сони минг кишини ташкил этган бўлса, ҳозирги
кунда бу кўрсатгич тўрт миллионни ташкил этади. Хозирги вақтда
миллий Интернет сегментида рўйхатдан ўтган интернет-сайтлари
сони 10 минг дан ошган 1 минг дан зиёд маърифий интернет-
сайтларини бирлаштирувчи «ZiyoNET» ахборот таълим тармоғи
яратилган.
Шунингдек, ҳозирги кунда 196 интернет-сайтлари электрон ОАТ
сифатида рўйхатдан ўтган, 2008 йилга солиштирилганда ушбу
кўрсаткич 2,5 баробарга ўсган. Давлат хокимияти ва бошқарув
органларининг барча веб-ресурслари миллий маълумот марказларида
жойлаштирилган.
Бундан ташқари, босқичма-босқич «булутли технология» ва
виртуализация базасида ечимларни тақдим этиш кенгайтирилмоқда.
Хозирги кунда хукумат тасдиқлаган базавий интерактив давлат
хизматлари сони 197 тага етди, бу 2007 йилдаги кўрсаткичлардан 4
баробар ошди.
Миллий ахборот тизимини янада шакллантириш борасида
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган:
- ягона техник сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш;
- Миллий ахборот тизиминида давлат органлари ахборот
тизимларини интеграциялаш учун умумий талабларни ишлаб
чиқиш;
- давлат, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ахборот
тизимларини интеграциялаш;
- Миллий ахборот тизиминини самарали ишлашини таъминлаш;


- Миллий ахборот тизиминини ахборот хавфсизлигини таъминлаш,
унинг ахборот тизими ва ресурсларини ҳимоя қилиш.
Ҳозирги 
кунда 
Республикамизда 
ахборот-коммуникация
технологияларини ривожланишининг муҳим устувор йўналишлари
этиб қуйидагилар белгиланган:
- идоралараро ва миллий даражадаги ахборот тизимларини
интеграциялаш йўли билан умумий техник сиёсат асосида Миллий
ахборот тизимларини шакллантириш;
- иқтисод 
соҳалардаги 
ишлаб 
чиқаришда 
замонавий
автоматлаштирилган ахборот тизимларини кенг татбиқ этиш;
- аҳолини, айниқса ёшларни ахборот ва интелектуал талабларига
жавоб 
берувчи 
замонавий 
юртимиз 
веб-ресурсларини
ривожлантириш;
- Ахборот-коммуникация 
технологиялари 
соҳасида 
инсон
имкониятларини ривожлантириш;
- товар ва хизматларга, шунингдек турли тўловларни тўлаш бўйича
ўзаро ҳисоб-китоб биллинг тизимини барча жойларда татбиқ этиш;
- телекоммуникация тармоқлари, ахборот тизимлари ва ахборот
ресурсларини ахборот хавфсизлиги ва ҳимоя технологияси тизимини
келгусидаги ривожлантириш;
- юртимизда сифатли рақобатбардош дастурий маҳсулотларни ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш.
Юқорида 
келтирилган 
маълумотлар, 
Республикамизда
ахборотлашган жамият қуриш борасида кенг кўламли ишлар олиб
борилаётганидан далолат беради. Таълим тизими ҳам бундан истесно
эмас. Мисол тариқасида, ҳозирги кунда Республикамизда ягона
ахборот-таълим муҳитини шакллантириш борасида олиб борилаётган


ишларни келтириш мумкин. Бундай тизим электрон таълим
ресурсларидан жамоа бўлиб фойлдаланиш имконини беради.
Чунки, ҳозирги кунда билимлар модернизациясининг динамик ўсиши,
олдинги билимларнинг тез эскириши даврида, юқори малакага эга
бўлган ва рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда янги педагогик
ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида анъанавий
бўлмаган ҳамда ўқувчиларнинг фаоллик ролини инобатга оладиган
ўкитишнинг янги инновацион шакл ва усулларидан фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этади [6, 9].
Умуман олган информацион технологиялар таълим тизимида
ажралмас бир булак булиб, таълим сифатини кескин ошишида,
нафакат 
таълим 
тизимини, балки 
жамиятимизни 
хам
ахборотлаштирилувида, республика иктисодиётини ривожланишида
ва жахон ахборот маконида ватанимиз узининг муносиб урнига эга
булишида мухим омил булиб хисобланар экан
г
келажакда ушбу
соханинг ривожланиши билан кадамба-кадам бориш, унга
ўзҳиссамизни қўшиш, улардан самарали фойдаланиш барчамизнинг
бурчимиздир.
Бу борада Республикамизнинг таълим муассасаларида ҳам
ахборот технологиялари асосида инновацион таълимни жорий этиш
ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор
берилаётганлигини таъкидлашни жоиз топдик ва ушбу масалаларни
малакавий ишнинг алоҳида бўлимида таҳлил этишни режалаштирдик.



Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling