Конференция в Омске тезисы докладов
Лойиҳавий ўқитиш технологиялари
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
Лойиҳавий ўқитиш технологиялари. Лойиҳавий таълим
технологиясини жорий этишда ва замонавий таълим технологияларини амалга ошириш шароитида ўқувчи қуйидаги умумўқув (ҳар қандай ўқув фанини муваффақиятли ўзлаштириш учун зарур бўлган) кўникма ва малакаларга эга бўлиш керак: 1) маълумот билан мустақил ишлаш: асосий ҳолатларни аниқ, чизмавий ва изчилликда ҳисобот кўринишида қайд этиш; лойиҳа топшириғи ва вазифаларни ечиш учун зарур бўлган ахборотларни топиши, таниши, тушуниши, танқидий баҳолаши, уни йиғиш ва реферат, ҳисобот, белгиларда, шунингдек графикли ташкил этувчилар кўринишида тақдим этиш; берилган талабларга мувофиқликда ўзининг шахсий илмий матнини (мақола, маъруза, тезис) яратиш; 2) тақдим этиш малакалари: лойиҳа топшириғини бажариш натижалари бўйича сўзлаётганда ўзини дадил тутиши, турли кўргазмали воситалардан фойдаланиши; 3) ўқитувчи билан ўқувчини ўқув ўзаро ҳаракатини ташаббуслаш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш ва муроса йўлини топиш, суҳбатга киришиш, ҳақиқат бўйича саволлар бериш, далилий жавоблар бериш, мунозара қоидаларига риоя этиб уни олиб бориш, тортишувларда иштирок этишнинг мулоқотлашув малакалари; 4) гуруҳли ўзаро ҳаракатга тайёрлиги ва қобилиятида – лойиҳа топшириғини бажариш бўйича ҳамкорлик фаолиятини жамоавий режалашда, умумий вазифани ечишда ҳамкорий мулоқот ва ўзаро ҳаракат, ўзаро ёрдам ва ўзаро баҳолашда намоён бўладиган ҳамкорликда ишлаш малакалари; 5) муаммоли мунозараларда фаол иштирок этишни ва таълимий вазиятларни ва бошқаларни ечишни таъминловчи муаммоли вазифаларни таҳлил қилиш, лойиҳа топшириғини ечишнинг оддий бўлмаган йўлларини топиш, ғояларни ишлаб чиқиш ва хулосаларни қабул қилиш малакалари; 6) лойиҳани бажариш жараёнида ахборот излаш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларини қўллашнинг амалий малакаларини эгаллаши зарур. Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, лойиҳаларда ўқитиш нафақат натижалар, балки жараёнининг ўзи ҳам қимматлидир. Лойиҳа фанлараро, бир фан ёки фан ташқарисида бўлиши мумкин. Юқорида келтирилган таҳлиллар таълим муассасаларида мутахассислик фанлари бўйича лойиҳавий таълим технологиясини мувоффақиятли жорий этилиши таълим самарадорлигини оширишда хизмат қилишини белгилайди [5]. Download 452.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling