Конференция в Омске тезисы докладов
Инновацион таълимнинг асосий характеристикалари ва
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
2.2. Инновацион таълимнинг асосий характеристикалари ва
таълимда инновацион жараёнларнинг спецификаси Республикамизнинг касб-ҳунар коллежларида инновацион таълимнинг асосий характеристикаларини таҳлил қилишдан олдин, биз “инновацион таълим” тушунчасининг моҳиятини белгилаймиз. Адабиётлар таҳлили шуни қўрсатадики, “инновацион таълим” шундай таълимки, у таълим субъектларига ўзлари тўлақонли ривожланишларига шароит яратиб беради. Демак инновацион таълимни ривожланувчи ва ривожлантирувчи таълим дейиш мумкин. Олимларнинг таъкидлашича (М. Монтессори, Р. Штайнер) - бу ривожланувчи, инновацион бўлган таълимнинг янги образи –бизнинг ҳозирда шаклланган таълим тўғрисидаги тушунчаларимизни қайта кўриб чиқишни талаб этади [7, 11]. Яъний таълим шахснинг яхлит шаклланишининг йўли ва формаларидир. Янги таълимнинг моҳияти ва мақсади- инсоннинг қобилиятининг, ҳақиқий умумривожланиши, фаолит ҳамда фикрлашнинг универсал йўлларини ўзлаштиришидир. Таълимда инновациялар янгилик ҳисобланиб, махсус лойиҳаланган, педагогик ташаккус тартибида ишлаб чиқилган бўлади. Ташаббус мазмуни сифатида қўйидагилар бўлиши мумкин: -илмий-назарий билимларнинг маълум янгилиги; - янги самарали таълим технологиялари (жорий этишга тайёр бўлган педагогик тажрибанинг самарали инновацион лойиҳаси); - лойиҳани ишлашига бериладиган кафолатлар. Янгилик киритиш-бу ўқув жараёнининг сифат жиҳатдан янги ҳолати бўлиб, у илғор педагогик тажрибани қўллаган ҳолда амалиётда педагогик ва психологик тажрибани жорий этиш демакдир. Инновацияларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш Давлат органлари томонидан эмас, балки таълим ва фан намоёндалари, таълим муассасалари томонидан амалга оширилади ва кенг жорий этилади. Ҳозирги кунда ҳамдустлик мамлакатларида инновацион жаранларнинг спицификасини аниқ ва тўғри тасоввур этиш учун, таълим тизимида икки типдаги ўқув-тарбиявий муассасаларни ажратиб қўрсатиш мумкин: анъанавий ва ривожланаётган. Анъанавий тизимлар стабил фаолият олиб бориши ва олдиндан белгиланган тартибни сақлаш билан характерланади. Равожланаётган тизимлар учун қидирув режими характерлидир. Ҳозирги кунда ривожланаётган таълим тизимларида инновацион жараёнлар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда [6,16]: - таълмнинг янги мазмунини шакллантириш; -янги педагогик технологияларни ишлабчиқиш ва жорий этиш. Ҳозирги кунда мавжуд коллежларимизнинг ривожланиши янгиликларни ўзлаштириш ва инновацион жараёнларни амалга ошириш орқалигина таъминланиши мумкин. Бундай инновацияларнинг кўринишлари турлича бўлиб, уларни асосан қуйидаги белгилари орқали бир-биридан фарқлайдилар: 1) келиб чиқиш манбалари бўйича: - ташқи (таълим тизими ташқарисида); - ички (таълим муассасаси ичида ишлаб чиқилади). 2) қўлланилиш масштаби бўйича: - бирлик; - диффузли. 3) функционал имкониятлари бўйича: 3- жадвал Шарт бўйича янгилик киритиш Маҳсулотлар бўйича янгилик киритиш Ташкилий-бошқарув бўйича янгилик киритиш Таълим жараёнини самарали таъминлайди (таълимнинг янги мазмуни, инновацион таълим муҳитлари, социо-маданият шартлари ва ҳ.к. Педагогик воситалар, технологик таълим лойиҳалари ва ҳ.к. Таълим тизимининг структурасида ва бошқарув процедурасида уларни функционал таъминлаш бўйича янги сифатли қарорлар 4) инновацион ўзгариш интенсивлигининг белгилари бўйича ёки инновацияланиш даражаси бўйича: 4-жадвал Нолинчи даражали инновациялар Бу тизимнинг бошланғич хусусиятларини амалда регенерациялаш (анъанавий таълим тизимини ёки унинг элеменьтини акслантириш) Биринчи даражали инновациялар Тизимнинг сифати ўзгармаган ҳолда унинг сонли ўзгаришлари билан характерланади Иккинчи даражали инновациялар Тизим элементларининг қайта гуруҳланиши ва ташкилий ўзгаришини акслантиради (масалан, маълум педагогик воситаларнинг янги комбинацияси, уларни қўллаш қоидаларининг кетма-кетлиги ўзгариши) Учинчи Эски таълим моделининг чегараларидан чиқмаган даражали инновациялар ҳолда янги шароитда таълим тизимининг адаптив ўзгариши Тўртинчи даражали инновациялар Ечимнинг янги вариантларини мужасамлаштиради (тизимнинг айри функционал имкониятларини кенгайтиришни таъминлайдиган таълим тизимининг алоҳида компоненталаридаги оддий сифат ўзгаришлари) Бешинчи даражали инновациялар “янги авлод” таълим тизимини яратишни инициализациялайди (тизимнинг бошланғич хусусиятларининг барчаси ёки кўпчилигининг ўзгариши) Олтинчи даражали инновациялар Жорий этиш натижасида тизимнинг функционал хусусиятларининг сифат ўзгаришига эга бўлган ва тизим ташкил этиш функционал принципини сақлаган ҳолда “янги кўриниш” даги таълим тизими яратилади. Еттинчи даражали инновациялар Олий, тубдан ўзгарган таълим тизими намоён этади ва унда тизимнинг функционал принципи ўзгаради. Шу тариқа таълим тизимининг “янги авлоди” пайдо бўлади. 5) инновацияни жорий этишдан олдин фикрлаш бўйича: 5-жадвал Бехостан Фойдали Тизимли Таълим тизимининг ривожланиш Таълим муассаси миссиясига мос Муамоли майдондан олибчиқилган ва аниқ мантиқидан келиб чиқмаган, ташқаридан ўйлаб топилган инновациялар. Одатда улар, юқоридаги раҳбарлар томонидан жорий этилади ва инқирозга учрайди. инновациялар, лекин тайёр бўлмаган, аниқ мақсадлари бўлмаган, коллеж тизими билан яхлит бирликни ташкил этмаган. белгиланган мақсад ҳамда вазифаларга эга бўлган инновацилар. Улар ўқувчилар ва педагогларнинг қизиқиш доирасини инобатга олган ҳолда қурилади ва анъаналарга мос характерга эга бўлади. Улар обдон тайёрланади, зарур воситалар билан таъминланади (кадрли, моддий, илмий-методик). Юқорида баён этилган хулосалар асосида инновацияларни лойиҳалашнинг асосий қонуниятларини шакллантириш мумкин: инновациянинг ранги қансалик юқори бўлса, инновацион жараённи бошқаришни илмий асослашга бўлган талаблар ҳам юқори бўлади. Замонавий инновацион таълим жараёнинининг структурали таҳлилини кўриб чиқамиз. Download 452.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling