Лептоспироз leptospirosis
Download 50.88 Kb.
|
Лептоспироз 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий зарар
- Қўзғатувчилари.
Тарихий маълумот. С. Н. Никольский, Ф. М. Десятов, Г. Ф. Марченколар 1934—1935 йилларда собиқ иттифоқда биринчи марта қорамоллар, йилқи ва чўчқаларда иктерогемоглобинурия касаллигининг кенг тарқалганлиги тўғрисида маълумот берадилар. В. И. Терских 1938—1939 йилларда қорамолларда иктерогемоглобинурия касаллигининг лептоспироз эканлигини серологик усулда тасдиқлаб унинг қўзғатувчисини тоза ҳолда ажратиб олди. Шу йилнинг ўзидаёқ М. Земсков, С. Я Любашенко, В. Е. Романенко ва бошқалар ҳам касалликка чалинган моллардан лептоспирани тоза ҳолда ажратиб оладилар. 1940 йилга келиб С. Я. Любашенко тулки ва эчкилардан лептоспираларни ажратиб олишга эришади. Йилқилар лептоспирози ҳам 1946 йилда С. Я. Любашенко томонидан батафсил баён этилган. Ўзбекистонда лептоспироз касаллиги Н. Худойбердиев, Н. Шутяев, Э. Япаровлар, Россияда эса Р. Ф. Сосов ва Ю. А. Малаховлар томонидан чуқур ўрганилган. Доғистонда М. Аҳмедов, Туркманистонда эса С. Адиновлар лептоспироз касаллиги тўғрисида чуқур фикр ва мулоҳазалар баён этишган. Касалликнинг ўлка эпизоотологияси билан шуғулланишган.
Иқтисодий зарар. Лептоспироздан жуда катта зарар кўрилади. Касалликка чалинган моллар орасида ўлим жуда катта бўлиб, кўп бўғоз моллар бола ташлайди. Туғилганлари ҳам ўлик бўлади ёки яшашга чидамсиз бўлиб, 2—3 кун ичида ўлиб қолади. Бу ҳолат айниқса чўчқаларда тез-тез учрайди. Маҳсулот бериш ўта пасайиб кетади. Диагностик текшириш, эмлаш, даволаш, карантин чора-тадбирлари жуда катта маблағ сарфлашни талаб этади. Қўзғатувчилари. Касалликни лептоспира, яъни L. роmоnа, L. Grippotyphosa, L.,Тarassovi, L. Hebdomadis, L.batavia, LCanicola қўзғатади.(10, 11-расмлар). Ҳозирги кунга қадар ҳайвонот олами ва одамлардан 90 га яқин патоген лептоспиралар ажратиб олинган бўлиб, улар 13-серологик гуруҳга мансубдир. Лептоспиралар морфологик жиҳатдан бир-биридан унчалик фарқ қилмасдан, ярим айланма, спирал ҳолатда, S, X, 8 шаклларида учрайди. Бу гуруҳга ҳар хил ҳаракат қилиш хос бўлиб, айримлари фильтрланувчи хусусиятга ҳам эгадир. Лептоспиралар термостатда 28—30° С да 5—20 кун ичида ўстирилиб, бунда асосан Любашенко, Терских, Ферворт-Вольфа, ВГНКИ, Кортгоф, Флетчер муҳитларидаи фойдаланилади.
Download 50.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling