Лептоспироз leptospirosis
Download 50.88 Kb.
|
Лептоспироз 11
Дифференциал диагноз. Касалликни бруцеллёз, кампилобактериоз, пироплазмидозлардан ажрата билиш керак.
Даволаш. Бунда поливалентли лептоспирозга қарши қўлланиладиган махсус қон зардоби ишлатилади. Тери остига 10—120 мл гача юборилади. Ёши ва турига қараб венага эса ярим доза юборилади. Махсус қон зардоби касалликнинг бошланғич даврида юборилса яхши наф беради. Бундан ташқари, 4 кун мобайнида кунига 2 марта 1 кг оғирликка 10—15000 бирлиқда стрептомицин ишлатилади. Бу буйракдан лептоспиралар ажралишини тўхтатади. Қабзиятда сурги дорилар тавсия этилади: Глаубер ва инглиз тузлари йилқиларга 200—500,0; қорамолларга 400,0—800,0; қўй-эчкиларга 40,0—100,0; чўчқаларга 25,0—50,0; ит ва тулкиларга 10,0—25,0 миқдорда берилади. Юрак фаолиятини яхшилаш учун йилқи ва қорамолларга 2,0—3,0; қўй-эчки, чўчқаларга 0,5—2,0; ит ва тулкиларга 0,1—0,3 ўлчамда кофеин юборилади. Қон таркибини яхшилаш учун венага 50—5000 мл атрофида 40%ли глюкоза эритмаси юборилади. Иммунитет. Касалликнинг олдини олиш ва даволаш учун биринчи вакцина ва гипериммун қон зардоби С. Я. Любашенко томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирги пайтда ВГНКИда тайёрланган депонирланган поливалент вакцина ишлатилади. Вакцина мускул орасига 43-бетдаги схема бўйича юборилади. Хўжаликда лептоспироз қайд қилинса, дарҳол у носоғлом деб эълон қилинади ва хўжаликни соғломлаштириш режаси тузилади. Шу пайтдан эътиборан ҳамма ишлар СЭС ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилади. Чеклаш эълон қилингач, қуйидагилар тақиқланади: а) наслдор молларни чиқариш; б) ёш ҳайвонларни ишчи-хизматчиларга сотиш; в) эмланмаган молларни киритиш ва чиқариш; г) ветеринария врачи рухсатисиз гуруҳлар ташкил қилиш; д) мажбурий сўйиш ва гўштини тарқатиш; е) очиқ сув манбаларидан фойдаланиш; ж) аввал касалга чалинган моллар турган жойга соғломларини киритиш; з) касал мол ўтлаган яйловга бир ҳафтагача мол киритиш. Чорвачилик фермалари ва биноларининг санитария ҳолатини яхшилаш лозим. Касал ҳайвон махсус майдончада ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда сўйилиши керак. Касал ҳайвонлар ажратиб даволанади, соғломлари эса эмланади. Хўжалик соғломлаштирилгач, 30 кундан кейин чеклаш бекор қилинади. Одамлар лептоспирози (Васильев — Вейл касаллиги). Бадан увишиб, тана ҳарорати 39—40° С га кўтарилади, хаёл паришон бўлади, баъзан алаҳсираш кучаяди. Ҳарорат такроран чиқиб-тушиб туради. Қаттиқ бош оғриб, аъзойи бадан қақшайди ва оғрийди. 7—8 кун ўтгач, сарғайиш рўй беради. Жигар катталашиб, кучли оғриқ тутади, ҳар доим нефрит кузатилади. Download 50.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling