Лептоспироз leptospirosis
– расм лентоспираларнинг қоронғулаштирилган объективлаштирилган кўриниши
Лептоспироз 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чидамлилиги.
- Эпизоотологияси.
2 – расм лентоспираларнинг қоронғулаштирилган объективлаштирилган кўриниши.
|
3-расм, Лептоспиранинг электро-нограммаси. |
Чидамлилиги. Бизнинг шароитимизда тик тушган қуёш нури таъсирида бир соат мобайнида ўлади, 56° С қиздирилганда 30 мииут ичида, 20° С да 4 соат мобайнида ҳалок бўлади. Кўлмак сувлар қиш пайтларида музлаганда ҳам лептоспиралар яшай олади.
Дезиифекция учун 2% ли хлорли оҳак эритмаси, 2% ли ишқорий эритмалар, 3%ли сульфат-карбол аралашмаси, 5%ли дезинфекцион фенол эритмаси, 2%ли формальдегидлар тавсия этилади. Дезинфекция ҳар гал касал ҳайвонлар ажратилгандан кейин ўтказилади.
Эпизоотологияси. Табиий шароитда тулкилар, қорамоллар, қўй-эчкилар, чўчқалар касалланади. Айрим ҳолларда йилқилар, итлар, қўтос, буғу, мушук, эшак, товуқ ва ўрдакларда кузатилади.
Лептоспироз ҳамма ёшдаги, лекин асосан ёш ҳайвонларда учрайди. Соғлом хўжаликлардан келтирилган моллар носоғлом хўжаликда дарҳол касалланиб, уларда касаллик оғир кечади. Маҳаллийлашган жайдари молларда эса касаллик камроқ учрайди. Сунъий касаллантиришга ёш итлар, қуёнлар, юмронқозиқ, каптар ва бақалар мойилдир. Табиий шароитда касаллик манбаи асосан кемирувчилар ҳисобланади. Улар касаллик қўзғатувчиларни умр бўйи тарқатиб юриши мумкин. Айрим маълумотларга қараганда тулкилар 514 кун, қорамоллар 120 кун, қўй-эчкилар 180, йилқилар эса 210 кундучқа ва итлар 300—700 кунгача касаллик қўзғатувчиларни тарқатиб юриши аниқланган.
Лептоспиралар сийдик орқали ташқи муҳитга тушгач, теварак-атрофни, сув манбаларини зарарлайди. Фермадаги кўлмак сувларда касаллик қўзғатувчиси фақат яшаб қолмай, кўпаяди ҳам. Кўп ҳолларда лептоспиралар мойил ҳайвонларга кўлмак, секин оқувчи сув манбалари орқали ўтади. Улар ўз навбатида касалланган ҳайвон сийдиги орқали ифлосланган бўлади. Юқиш асосан алиментар ҳолатда рўй бериб, баъзан қўзғатувчи жароҳатланган тери ва шиллиқ пардалар орқали ҳам ўтиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча моллар чўмилтирилганда ёки улар кўлмак сувлардан ўтганда содир бўлади. Сийдик билан ифлосланган озуқа манбалари касаллик тарқатувчи омил ҳисобланади. Тулки, ит ва айрим мўйнали ҳайвонлар касал ҳайвонлардан олинган гўштлар билан боқилганда касалликка чалинади. Гўштхўр ҳайвонлар ва чўчқалар кемирувчилар ўлаксаларини еганда лептоспирозга чалинади. Касалликиинг қорамол ва қўйларда ҳомила ривожланиши жараёнида ҳам юқиши кузатилган. Контакт йўли билан бевосита юқиш кам ҳолларда содир бўлади. Айрим маълумотларга қараганда, касаллик асосан май ва ноябр ойлари оралиғида учрайди. Кўп йиллик кузатишларимиз касаллик Ўзбскистонда йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам учрайверишини кўрсатди.
Касаллик кўп ҳолларда энзоотик ҳолатда кечиб, касалланиш маълум оралиқ вақтда намоён бўлади. Биринчи марта қайд қилинганда маълум гуруҳ касалланиб, ораликда касаллик чиқмайди. Кейинчалик 5—15 кун ўтгач, яна касалликка чалинган моллар топилади.
Касалликнинг кечиши молларни асраш ва боқиш шароитларига боғлиқ. Кейинги йилларда лептоспироз одамлар орасида ҳам қайд қилинмоқда.
Download 50.88 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling