Лептоспироз leptospirosis


Download 50.88 Kb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi50.88 Kb.
#1554915
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лептоспироз 11

Йилқилар лептоспирози. Касаллик ўта ўткир кечганда йилқи бирдан ҳеч нарса емай қўяди, тана ҳарорати 39,5—40,5° С га кўтарилиб, жуда кучли сарғайиш рўй беради, сағрин мускуллари жуда таранглашиб кетади.
Ошқозон-ичак фаолияти сусайиб, санчиқ тутади. Сийдик кофе рангига киради. Касаллик 12 соатдан 2—3 кунгача давом этиб, 100 фоиз ўлим билан тугайди.
Ўткир кечиши. Иштаҳа пасайиб, ҳарорат 39,2—39,5° С гача кўтарилади, мол сўлғин бўлиб, тер босаверади. Баъзан иштаҳа бирдан тўхтаб, тана ҳарорати 40—45,5°Сга кўтарилади. Сарғайиш кучаяди. Бу даврга келиб тана ҳарорати тушади, юриш қийинлашади. Сағрин ва оёқ мускуллари оғрийди. Ич кетиши қабзият билан алмашинади, енгил санчиқ туради. Сийиш қийинлашиб, сариқ, қорамтирсарғиш, сариққўнғир ва қорамтир-қизғиш рангда бўлади. Нафас олиш ва юрак фаолияти қийинлашади. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаларида яралар бўлади. Тананинг юнги тушиб, тери кўчади.
Бўғоз биялар бола ташлайди. Қонда кучли гемолиз бўлиб, лейкоцитоз авжига чиқади. Касаллик 5—18 кун давом этиб, 40—60 фоиз мол ўлади.
Ярим ўткир кечиши. Юқоридаги клиник белгилар кузатилсада, лекин аниқ кўзга ташланмайди ва узоқроқ давом этади. Иситма қайталаниб туради. Кўпинча гипотермия бўлади (36,5—38,5° С). Касал мол озиб кетади, касаллик бир ойгача чўзилади. Ўлим 10—15 фоизни ташкил этади.
Сурункали кечиш. Кўпинча касаллик ўткир ва ярим ўткир кечадиган йилқиларда учрайди. Иштаҳа сақланиши, яхши озиқлантирилишига қарамай, ҳайвон сўлғин ва нимжон бўлиб, ишда тез чарчайди, 2—3 ойгача тана ҳарорати даврий равишда вақти-вақти билан кўтарилиб-тушиб туради. Баъзан 39—40° С га чиқади. Шиллиқ пардалар қонсизланиб, сарғишроқ бўлади. Қонда гемолиз кузатилади. 8—10 фоиз ҳолларда ўлим рўй беради.
Атипик кечиши. Касаллик тана ҳароратининг бир оз кўтарилиши билан бошланади. Ҳайвон тез чарчайди, кўп терлайди, сўлғин бўлади. Шиллиқ пардалар қонсизланиб, сал сарғаяди. Қондаги гемолиз ҳам кучсиз намоён бўлиб, касаллик 10—15 кун давом этади. Ўлим 10—15 фоизни ташкил этади.

Download 50.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling