Лептоспироз leptospirosis


Download 50.88 Kb.
bet6/9
Sana18.06.2023
Hajmi50.88 Kb.
#1554915
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лептоспироз 11

Ўта ўткир кечиши. Касалликка чалинган мол ҳеч нима емай қўяди. Ҳадеб безовта бўлаверади.
Нафас олиши ва юрак уриши тезлашади. Эритроцитлар сони 1—3 млн.га тушиб кетади. Гемоглобин 12—15%га пасаяди. Сарғайиш ҳар хил даражада намоён бўлади. Касал мол тез-тез сийиб, сийдик қизғиш, қорамтир рангда бўлади. Ич кетиши кузатилиб, тана ҳарорати асосан касалликнинг бошланғич даврида кўтарилади (40—41,5 °С). Ўлим олдидан мол титрайди. Касаллик жуда тез ўтиб, мол 12—48 соат ичида ўлади.
Ўткир кечиши. Бунда тана ҳарорати 40,5—41°С гача кўтарилиб, 7—8 кун давом этиши мумкин. Касал ҳайвон безовта бўлиб, ичи кетади ва ҳолсизланади. Соғин сигирлар сути кескин камаяди. Кейинчалик ошқозон-ичакда атония (ич қотиш) кузатилиб, ич тўхтаб қолади. Сарғайиш рўй бериб, мол қон аралаш сияди. Тана ҳарорати нормада бўлади, баъзан ундан пасайиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда конъюнктивит бўлиб, кўздан ёш оқади. Нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. Тананинг бош қисмида, қулоқ, елин, жинсий аъзонинг ташқарисида ҳамда оғиз шиллиқ пардаларида некроз содир бўлади. Баъзан қулоқнинг уч қисми, дум, елин сўрғичи, жинсий аъзонинг ташқи лабларида узилиб тушиш ҳоллари намоён бўлади. Некроз тананинг ташқи қисмида терининг қўп қисмини эгаллаши мумкин. Иштаҳа ва кавш қайтариш тўхтайди. Ошқозон - ичак перистальтикаси тўхтаб, ич юришмай қолади. Бўгоз моллар бола ташлайди. Қонда гемолиз бўлиб, лейкоцитоз кузатилади, билирубин ошиб кетади. Уз вақтида тўғри даво қилинмаса, 50—70 фоиз ҳолларда ўлим содир бўлади.
Ярим ўткир кечиши. Юқорида қайд қилинган ҳолат яхши ривожланмай, кўзга яққол ташланмасдан кечади. Кўп ҳолларда касал моллар соғайиб кетади. Иситма кўтарилиши рецидив ҳолатда давом этади. Баъзан бўғоз совлиқ ва сигирлар бола ташлайди. Гемолиз яққол намоён бўла олмайди. Касаллик уч ҳафтагача давом этиб, даволаш кучайтирилмаса, 20—40 фоиз ҳолларда ўлим кузатилади. Соғайган моллар аста-секин ўз ҳолатига қайтади.
Сурункали кечиши. Иситма даврий равишда қайтарилиб, 4—5 кун давом этади. 3—4 марта такрорланиб, касаллик 4—5 ойга чўзилади. Кам ҳолларда саргайиш ва гемоглобипурия бўлади. Иштаҳа йўқолади, кучли атония на қабзият кузатилади. Айрим ҳолларда иштаҳа сақлансада, касал мол озиб кетаверади. Сут бермай қўйиши ҳам мумкин. Бола ташлайди, ёш ҳайвонлар ёмон ўсади. Рецидив бўлганда гемолиз рўй беради ва лейкоцитоз кузатилади.
Касал моллар кўпипча хўжалик учун яроқсиз бўлиб қолади ва сўйиб юборилади. Баъзи моллар қаттиқ ориқлаб ўлади.
Атипик кечиш. Клиник белгилари ўткир кечгандагидек бўлиб, яққол кўзга ташланмайди. Касал ҳайвон ҳеч нарса емай, безовта бўла бошлайди. Қайтарилувчан иситма, сут камайиши, кучсиз гемоглобинурия, қабзият ва ич кетиши тез ривожланади. Баъзан бўғоз моллар бола ташлайди. Касалланиш 5—10 кун давом этиб, сурункали ўтади. Ўлим кузатилмайди.

Download 50.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling