Лептоспироз leptospirosis


Download 50.88 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi50.88 Kb.
#1554915
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лептоспироз 11

Патогенез. Лептоспиралар табиий ҳолатда ошқозон ва ичак йўлининг шиллиқ пардалари, конъюнктива ва жароҳатланган терилар орқали организмга тушиб, 12 соатдан кейин жигарда жуда кўп миқдорда тўпланади. Шу жойда иситма кўтарилгунга қадар туради. Жуда кам ҳолларда иситма олдидан буйрак, юрак мускули, мезентериал лимфатик тугунларда ҳам учраши мумкин. Лептоспиралар иситма кўтарилганда қонда жуда кўп миқдорда тўпланади. Сарғайиш намоён бўлиши биланоқ лептоспиралар аста-секин қондан кетади ва буйракда тўплана бошлайди. Ўз навбатида бу даврга келиб лизин ва агглютининлар пайдо бўлади. Ўлган ҳайвонда лептоспиралар асосан буйрак, жигар ва бошқа аъзоларда кўп тўпланади.
Касалликнинг клиник белгилари намоён бўлиши биланоқ лейкоцитлар сони кўпайиб, эритроцит ва гемоглобин камаяди. ЭЧТ тезлашади. Лептоспиралар кўпайишида ажралиб чиққан токсин ва бошқа моддаларнинг тана ҳароратини бошқарадиган марказга таъсир кўрсатиши иситма кўтарилишига сабаб бўлади. Одатда сарғайиш ва гемоглобинурия юзага келиши билан иситма тушади. Айрим ҳолларда у бутун касаллик давомида сақланиши мумкин. Баъзан иситма бир неча марта қайтарилади (рецидив). Лептоспирозда маълум миқдорда эритроцитларнинг гемолиз ҳолати содир бўлади. Бу ҳолат ўз навбатида қонда гемоглобин ошиб кетишига олиб келади. Шу туфайли гемоглобинурия кузатилади. У ҳам иситма сингари такрорланавериши мумкин. Касалликнинг охирига келиб тўқималарда билирубин тўхтаб, шилимшиқ пардаларни сарғайтириб юборади. Жигарда дегенератив ўзгаришлар содир бўлади. Қонга ўт туша бошлайди. Интоксикация кучайиши натижасида тери ва шиллиқ пардалардаги капиллярлар деворининг қаттиқ зарарланиши қон қуйилишига олиб келади. Айрим ҳолларда қон томирларида тромб пайдо бўлади, натижада тўқималарнинг озиқланиши издан чиқиб, некроз рўй беради. Токсинлар таъсирида марказий нерв системаси қаттиқ зарарланади. Натижада қатор аъзоларнинг функцияси бузилади.
Кечиши ва клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври турли ҳайвонларда турлича бўлиб, 2 кундан 3 ҳафтагача давом этиши мумкин. Лсптоспирозда клиник белгилар Ҳар хил бўлади. Кечишига қараб ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир, сурункали ва латент шакллар фарқ қилинади. Қора-моллар, қўй эчки, қўтос, буғуларда қуйидагича кечади:

Download 50.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling