Лептоспироз leptospirosis


Download 50.88 Kb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi50.88 Kb.
#1554915
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лептоспироз 11

Тулкилар лептоспирози. Бирдан ҳеч нарса емай, қуса бошлайди. Тана ҳарорати 39—40° С га кўтарилиб, ичи кетади. Орқа оёқдан оқсаш бошланади. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида сарғайиш ва яралар пайдо бўлади ва тана ҳарорати 36—37° С га тушади. Касал тулки тез-тез сийиб, сийдиги сарғиш бўлади. Айрим ҳолларда сарғайиш умуман учрамайди. Вақти-вақти билан ичи суради, иштаҳаси йўқолиб, озиб кетади. Касалланиш 12 соатдан 3 ҳафтагача давом этиши мумкин. Ўлим олдидан тана мускуллари қалтираб, оғиз юмилиб қолади ва кўпик билан қопланади. 80—100 фоиз ҳолларда ўлим кузатилади.
Итлар лептоспирози. Тана ҳарорати 40—410 С га кўтарилиб, ўлим олдидан 36° гача тушиб кетади. Кучли депрессия бўлиб, қалтироқ тутади. Бўйин мускўлларида оғриқ сезилади. Сарғайиш кучли намоён бўлиб, қон аралаш ич кетиши кузатилади. Кучли стоматит ривожланади. Касаллик 10 кунча давом этади. 50 фоиз ҳолларда ўлим рўй беради.
Чўчқалар лептоспирози. Иситма қайтарилиб туради, касал чўчқа тез озиб кетади, ўсишдан қолади, анемия ривожланиб, ичи суради. Сарғайиш кам ҳолларда учраб, терида некроз кузатилади. Бўғоз она чўчқалар 50 фоизга қадар бола ташлаши мумкин. Кўп ҳолларда чўчқалар ўлик туғилади ёки туғилган заҳоти ўлади. Қари чўчқаларда клиник белгилар аниқ кўзга ташланмаслиги ҳам мумкин.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўлган молнинг терисида некроз учрайди. Шиллиқ пардалар сариқ; оғиз бўшлигида яралар пайдо бўлади. Кўп ҳолларда сарғайиш, сероз инфильтрация кузатилади. Тери остида, шиллиқ пардалар ва қон қуйилиши рўй беради. Буйрак катталашиб, сийпаб кўрилганда қўлга ғадир-будир уннайди ва нефритга хос ўзгаришлар юз беради. Қовуқда қон қуйилиш рўй бериб, лимфатик тугунлар катталашган бўлади. Жигарда дегенератив ўзгаришлар содир бўлиб, лептоспиралар тўқималар орасига жойлашиб олади.
Диагноз. Аниқ белгилар билан ўткир кечганда диагноз қўйиш қийин эмас, якунловчи диагноз қўйиш учун лаборатория усулларидан фойдаланилади. Бунда қон зардоби типик лептоспира штаммалари ёрдамида микроагглютинация реакцияси қўйиш усули билан аниқланади. Агглютинин ва лизислар касалликнииг 3—8 кунидан бошлаб пайдо бўлади ва унинг титри 12—17 кунда 1:1000 га қадар кўтарилади. Буни албатта, инобатга олиш керак. Ҳайвонлар тузалгач, узоқ вақт титр сақланиб қолади. РМА реакцияси яхши ва аниқ натижа беради.
Лептоспира культурасини олиш учун Любашенко ва Терских муҳитларига экилади. Патматериал (намуналар) иситма юқори пайтида олиниши зарур. Сийдик текшириш учун касалликнинг охирида олиниши керак. Бактериологик текшириш учун жигар ва буйракдан бўлакча олинади. Лептоспира ташувчанликни аниқлаш учун сийдик микроскопда текшириб кўрилади.

Download 50.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling