М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet102/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

26–МАЪРУЗА
Ҳ О Л


Режа:
1. Ҳол ҳақида умумий маълумот.
2. Ҳолнинг маъно жиҳатдан тулари.
3. Гап бўлакларининг тартиби


1-§. Ҳол ҳақида умумий маълумот

Кўпинча феъл-кесимга боғланиб, унинг белгисини билдирган бўлак ҳ о л деб аталади: Минбарга нотиқлар бирин-кетин чиқа бошладилар.


Ҳол баъзан феълдан бошқа туркум билан ифодаланган кесимга ҳам боғланади: Кўчада одам к ў п.
Ҳол маъносига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1) вазият (равиш, тарз) ҳоли қандай? қай ҳолда? қай тарзда? каби сўроқларга жавоб бўлади ва ҳар доим феълга боғланади. Вазият ҳоллари равиш, равишдош, от, сифат, олмош, тақлидий сўзлар, ибора билан ифодаланади: У диққат билан тинглади. Укам чиройли ёзади. У шошмасдан жўнади. Раис билан иккиси дўстларча хайрлашди. У қоровул бўлиб турди. Дарахт барглари дув тўкилди. Буни қандай бажарасиз? Бошини эгган ҳолда келарди.
Равишдош билан ифодаланган вазият ҳоли ўзига тобе бўлган бўлаклар билан сўз бирикмасини ҳосил қилиши мумкин: Эшикни секин очиб, ичкарига қаради. Бу ёйиқ вазият ҳоли дейилади.
2) ўрин ҳоли қаерга? қаерда? қаёққа? қаердан? каби сўроқларга жавоб бўлади ва кўпинча ўрин равиши, от, олмошлар билан ифодаланади: Болалар кўчага чиқиб кетишди. У орқадан қочди. Бунда булбул китоб ўқийди...(Ҳ.О.)
3) пайт ҳоли қачон? қачонгача? қачондан бери? қайвақт? каби сўроқларга жавоб бўлади ва кўпинча от, пайт равиши, олмош, пайт равишдоши, сифатдош, ҳаракат номи, сон, сифат билан ифодаланади: Имтиҳонлар ёзда бўлади. Бугун мактабим ёнидан ўтдим. Шунда мен бир сапчиб тушганман. Нафасимни ростлагач, тикилиброқ қарадим. Буни ўқиётганимда сезиб қолдим. Қайтишда сизникига кириб ўтамиз. Қўлим бўшида ўқийман. Йиғилиш учда бўлади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling