М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet101/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2. Қаратқич-аниқловчи

Қаратқич-аниқловчи бирор нарса тегишли, қарашли бўлган шахс ёки предметни билдиради ва кимнинг?, ниманинг?, қаернинг? сўроқларига жавоб бўлади. Қаратқич-аниқловчи томонидан аниқланган бўлак қаралмиш деб юритилади. Қаратқич ва қаралмиш мослашув орқали бирикиб, шахс ва сонда албатта мослашган бўлади: Одамнинг қўли - гул.


Қаратқич-аниқловчи, одатда қуйидагича ифодаланади:
1. Қаратқич келишигидаги от билан: Гулнор йигитнинг сўзларини диққат билан тинглади.
2. Қаратқич келишигидаги олмош билан: Бунинг фойдаси катта.
3. Ҳаракат номи билан: Ўқишнинг қийинчилиги ҳам бор.
4. Отлашган сўзлар билан:
1) отлашган сифат билан: Бахилнинг боғи кўкармас.
2) отлашган сон билан: Ўннинг ярми - беш.
3) отлашган сифатдош билан: Оларнинг берари ҳам бор.
4) отлашган равиш билан: Ишимиздан эртанинг нафаси сезилади.
5. Ибора билан: Оғзи бўшнинг ичида гап ётмас.
Қаратқич-аниқловчи -нинг қўшимчасисиз ҳам қўлланади: Болалар хонаси озода эди.


3. Изоҳловчи

Изоҳловчи аниқловчининг алоҳида бир кўриниши бўлиб, бунда изоҳловчи от бошқа бир отни изоҳлайди. Изоҳловчи изоҳлаган от изоҳланмиш бўлади: Генерал Собир Раҳимов.


Изоҳловчилар қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) илмий, ҳарбий унвонни билдиради: доцент Долимов, майор Аҳмедов.
2) касб-ҳунарни билдиради: Салим бўзчи, машинист Бўронов.
3) лақабни билдиради: Али тажанг, Асқар полвон.
4) қариндошликни билдиради: Карима хола, Қобил бобо.
5) жинсни билдиради: эркак тарбиячи, аёл ҳайдовчи.
6) ўхшатишни билдиради: Она-Ватан, қизчалар-гулчалар.
7) тахаллусни билдиради: Абдулла Қодирий (Жулқунбой)
Изоҳловчи ва изоҳланмиш умумий ва аниқ маънони билдирувчи
турдош отдан иборат бўлса, аниқ маънони билдирувчи от изоҳловчи, умумий маънони билдирувчи от изоҳланмиш бўлади. Ёзувда улар орасига чизиқча қўйилади: механик - ҳайдовчи. Ўхшатишни билдирган изоҳловчи билан изоҳланмиш орасига чизиқча қўйилади: она-Ватан .
Газета, журнал, корхона, муассаса ва ҳоказоларнинг номини билдирган атоқли отлар ҳам изоҳловчининг бир тури ҳисобланади: "Ёшлик" журнали, "Туркистон" газетаси. Бундай изоҳловчилар шахс номи билан ифодаланса, қўштирноққа олинмай номли, номидаги сўзлари билан бирга қўлланади: Ойбек номли мактаб.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling