М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet97/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Д и қ қ а т ! Нутқда "Ҳайрон бўласан киши" тарзидаги гаплар қўлланади. Бу гапда эга ва кесим шахсда мослашмаган: эга (киши) 3 -шахсда, кесим эса 2-шахсдадир.


2. Сонда мослиги

I. Феъл-кесим I ва II шахсда эга билан ҳамма вақт сонда мос бўлади. Биз ёрдам бердик.


II. Кесим III шахсда эга билан ҳамма вақт сонда мослашавермайди:
1. Кимсани билдирган III шахсдаги эга билан феъл-кесим сонда мос бўлади: Деҳқонлар ишни бошлаб юбордилар.
2. Кўпликдаги кимсани эмас, нарса-буюмни билдирса, феъл-кесим, одатда, эга билан сонда мослашмай, бирликда ишлатилади: Китоблар олинди.
3. От-кесим кўпликдаги эга билан кўпинча мослашмайди: Уйда акам, опам ва синглим бор эди.
4. Гапда эганинг аниқловчиси миқдор сон билан ифодаланса, кесим ва эга бирлик шаклида бўлади: Учта қиз келди.


6-§. Эга билан кесим орасида тиренинг ишлатилиши
I. Қуйидаги ҳолатларда эга билан кесим орасига тире қўйилади:
1. Гапнинг кесими бош келишикдаги от билан ифодаланиб, боғлама ёки кесимлик қўшимчаси бўлмаса, эгадан кейин тире қўйилади: Тошкентгўзал шаҳар.
2. Гапнинг эгаси ёки кесими ёхуд уларнинг ҳар иккаласи ҳаракат номи билан ифодаланса ва боғлама бўлмаса, эгадан сўнг тире қўйилади: Кулишумрни узайтириш воситаси.
3. Гапнинг эгаси ёки кесими бирикмалар билан ифодаланиб, тенглик, ўхшатиш, каби маъноларни билдирса ва боғлама бўлмаса, эгадан кейин тире қўйилади: Яхши қиз – ёқадаги қундуз.
4. Эга ёки кесим кўрсатиш олмоши ёхуд миқдор сон билан ифодаланиб, алоҳида ажратиб кўрсатилса, боғлама ёки кесимлик қўшимчаси бўлмаса, эгадан кейин тире қўйилади: Ана шу – менинг уйим. Уч карра учтўққиз.
5. Эга билан кесим бу, у, мана бу сўзлари билан ажратилган ҳолатларда тире шу сўзлардан олдин қўйилади: Истиқлол – бу ўзбек халқининг азалий орзуси.
II. Қуйидаги ҳолатларда эга билан кесим орасига тире қўйилмайди:
1. Эга кишилик олмоши билан ифодаланган бўлса, боғлама бўлмаса ҳам, тире қўйилмайди: У тажрибали иқтисодчи.
2. Кесим келишик қўшимчасини олган бўлса: Бутун умидимиз сендан.
3. Эга билан кесим ўртасида ҳам ёрдамчи сўзи бўлса: Мен ҳам кичик пахтакор.
4. Кесим сифат, сон (миқдор сондан ташқари), равиш билан ифодаланса: Шаҳримиз гўзал. Китоблар сони бешта. Менинг орзуларим кўп.


Д и қ қ а т ! Баъзан таъкидлаш маъносини кучайтириш учун кесимлик қўшимчаси бўлишига қарамай, эгадан кейин тире қўйилиши мумкин: Адабиёт – ҳаётнинг инъикосидир.
Такрорлаш учун саволлар

1. Єандай сўзлар гап бўлаги бўла олади? 2. Гап бўлакларининг тури єан­дай аниєланади? 3. Гап бўлаклари гапда тутган мавєеига кўра єан­дай турларга бўлинади? 4. Гап бўлакларининг тузилишига кўра турлари іаєида гапиринг. 5. Эганинг таърифи ва сўроєлари. 6. Эга єандай сўз­лар билан ифодаланади? 7. Эга єандай келишикдаги сўзлар билан ифодаланиши мумкин? 8. Кесимнинг таърифи ва сўроєлари. 9. Ифода­лаган іукм турлари бўйича кесим єандай гуруіларга бўлинади? 10. Ке­симнинг єандай сўз туркумлари би-лан ифодаланиши бўйича турлари. 11. Феъл-кесим єандай ифодаланади? 12. От-кесим єандай ифодала­нади? 13. Бојлама іаєида гапиринг. 14. Эга билан кесимнинг шахсда мослиги іаєида гапиринг. 15. Эга билан кесимнинг сонда мослиги іаєида гапиринг. 16. Єандай іолатларда эга билан кесим орасига тире єўйилади? 17. Єандай іолатларда бојлама бўлишига єарамай эга билан кесим орасига тире єўйилади?





Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling