М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) содда от-кесим
- 5-§. Эга билан кесимнинг шахс ва сонда ўзаро мослиги 1. Шахсда мослиги Эга ва кесим бир-бири билан шахсда ҳамма вақт мос бўлади: Биз
1. Феъл-кесим қуйидагича ифодаланади:
1) соф феъл билан: Каримжон мактабдан келди. 2) сифатдош билан: Бу китобларнинг барчаси ўқилган. 3) равишдош билан: Болта тушгунча, тўнка дам олади. (Мақол) 2. От-кесим қуйидагича ифодаланади: 1) бош, жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишигидаги отлар билан: Ўзбекистоннинг пойтахти - Тошкент. Бу совға укамга. Уйнинг калити онамда. Буларнинг ҳаммаси севинчдан. 2) сифат билан: Шаҳар гўзал. 3) олмош билан: Бу нарса ўз-ўзимники. 4) отлашган сон билан: Икки ўн беш - бир ўттиз. 5) равиш билан: Дангасанинг важи кўп. 6) ундов сўз билан: Буйруқни бажармаганнинг ҳоли вой. 7) модал сўз билан: Унинг эзгу ниятлари бор. Кесимлар тузилишига кўра ҳам икки турга бўлинади: 1. Содда кесим бир сўздан иборат бўлади: 1) содда феъл-кесим: Мен келдим. 2) содда от-кесим: Уят ўлимдан қаттиқ. 2. Мураккаб кесим камида иккита сўздан тузилган бўлади: 1) мураккаб феъл-кесим қуйидагича тузилади: а) кўмакчи феълли сўз қўшилмасидан иборат бўлади: Одамлар тарқала бошлади. б) сифатдош ва тўлиқсиз феълдан иборат бўлади. Машғулот ҳафтада бир марта ўтадиган бўлди. У келган эди. в) ибора билан ифодаланади: Собир сўзининг устидан чиқди. 2) мураккаб от-кесим қуйидагича тузилади: а) от, сифат, сон, олмош, равиш ҳамда "бўлмоқ" феъли ёки тўлиқсиз феълдан иборат бўлади: Меҳнат қанча қийин бўлса, нони шунча ширин бўлади. б) йўқ, бор, оз, кўп, зарур, лозим, керак, даркор каби сўзлар ҳамда бўлмоқ феъли ёки тўлиқсиз феълдан иборат бўлади: Узоқда кўринган шарпа бир зумда йўқ бўлди. в) ҳаракат номи ҳамда керак, лозим каби сўзлардан иборат бўлади, бунда кесимни эга билан мослаштирувчи шахс-сон қўшимчалари ҳаракат номига қўшилади: Чойхона янги солинган қишки бинога кўчиб кириши ва байрамда очилиши керак эди. 3-§. Боғлама От-кесимни эга билан боғловчи восита боғлама деб аталади. Боғлама -дир кесимлик қўшимчаси ( Меҳнатнинг нони шириндир), шу қўшимчага синоним бўлган бўлмоқ, ҳисобланади, саналади феъллари (У киши менинг устозим ҳисобланади.), тўлиқсиз феъллар (У менинг дўстим эди.), шунингдек, от-кесимларга қўшилган шахс-сон қўшимчалари (Мен ўқувчиман.) билан ифодаланади. 4-§. Кесимлик сўзлари Айрим мустақил сўз туркумига мансуб бўлган сўзлар –моқ, –ш(-иш) қўшимчали ҳаракат номлари билан келиб кесим таркибида қатнашади. Бундай ўз мустақил маъносидан узоқлашиб, гапнинг фикрий маркази вазифасида келган сўзлар кесимлик сўзлари деб аталади (17; 96). Улар от (шарт), сифат (керак, зарур, лозим, даркор, мумкин, муҳим) туркумларига тегишли бўлиши мумкин: Бу ишни бажариш керак (лозим, зарур…) 5-§. Эга билан кесимнинг шахс ва сонда ўзаро мослиги 1. Шахсда мослиги Эга ва кесим бир-бири билан шахсда ҳамма вақт мос бўлади: Биз мактаб жамоат ишларида фаол қатнашамиз. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling