2. Воситали тўлдирувчи кимга? нимага? кимда? нимада? кимдан? нимадан? ким билан? нима билан? ким ҳақида? каби сўроқларга жавоб бўлади ва қуйидагича ифодаланади:
1) от билан: Хатни қалам билан ёзди.
2) олмош билан: Равшан сен билан боради.
3) отлашган сўзлар билан:
а) отлашган сифат билан: Яхшига ёндаш, ёмондан қоч.
б) отлашган сон билан: Бешдан иккини айириш керак.
в) отлашган сифатдош билан: Айтганимга кўнишмади.
г) отлашган равиш билан: Камига узр сўраймиз.
д) отлашган тақлид сўз билан: Замбаракларнинг гумбур-гумбурига қулоқ солди.
е) отлашган ундов сўз билан: Унинг дод-войига қулоқ солмади.
ё) отлашган модал сўз билан: Борига шукур қилиш керак.
4) ибора билан: Оғзи бўшга ишониб бўлмайди.
5) сўз бирикмаси билан: Кеча келмаганларга хабар бериш керак.
Кўмакчилар ёрдамида шаклланган воситали тўлдирувчилар билан худди шу кўринишда шаклланган вазият ҳоллари саволларига қараб фарқланади: Пахта машина билан терилди (нима билан? - тўлд.). Пахта завқ билан терилди (қандай? - ҳол). Жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишигидаги сўзлар доимо тўлдирувчи бўлиб келавермайди, улар ҳол вазифасини ҳам бажаради, бунда ҳам улар саволга қараб фарқланади: У ёлғондан (ёлғондакамига, жўрттага) ҳайрон бўлди (қандай? - ҳол). У акасидан эшитди (кимдан? - тўлд.). У мактабга борди (қаерга? - ҳол). Менга гапирди (кимга? - тўлд.).
2-§. Аниқловчи ва унинг турлари.
Гапдаги бирор бўлакнинг белгисини ёки бир нарса-буюмнинг бошқасига қарашли эканлигини билдирган бўлак аниқловчи дейилади. Аниқловчи гап ичида ҳар доим отга ёки отлашган сўзга боғланади: Майда қор ёғяпти. Қовуннинг оғири, тарвузнинг енгили ширин бўлади.
Аниқловчи гап ичида эгага ҳам, кесимга ҳам, тўлдирувчига ҳам, ҳолга ҳам тобе бўла олади. Оппоқ машина кенг кўчада навбатдаги чорраҳани кесиб ўтмоқда эди. Тошкент жуда чиройли шаҳар.
Аниқловчи икки хил бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |