М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet100/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

1. Сифатловчи-аниқловчи


Сифатловчи-аниқловчи предметнинг белгисини, миқдорини, тартибини билдиради ва қандай? қанақа? қайси? қанча? нечанчи? неча? қаердаги? каби сўроқларга жавоб бўлади.
Сифатловчи-аниқловчи томонидан аниқланган бўлак сифатланмиш деб юритилади. Сифатловчи ва сифатланмиш ўзаро битишув йўли билан боғланади: Нотаниш киши унга қаради.
Сифатловчи-аниқловчи қуйидагича ифодаланади:
1. Сифат билан: Биз сержун ва сергўшт қўйларни кўпайтиряпмиз.
2. От билан: Асфальт йўлдан машиналар ғиз-ғиз ўтиб турибди. Бундай аниқловчилар баъзан мажозий (кўчма) маънони ифодалаши мумкин: Кумуш чойшаб ёпиб далалар...
3. Сон билан: Тўйга уч қоп ун олинди.
4. Олмош билан: Бу китоб меники.
5. Сифатдош билан: Ўқиган одам ҳаётда қийналмайди.
6. Равиш билан: Кўп гапнинг ози яхши, оз гапнинг ўзи яхши.
7. Тақлид сўз билан: Шитир-шитир овоз эшитилди.
8. Модал сўз билан: Бор уйда бол томади.
9. Ибора билан: Унда оғзининг таноби қочадиган одат бор.
10. Сўз бирикмаси билан (бунда сифатловчи ва сифатланмиш, қаратувчи ва қаралмиш, тўлдирувчи ва тўлдирилмиш, ҳол ва ҳолланмиш бирикмалари сифатловчи-аниқловчи бўлиб келади): У биринчи кунги ишни якунлади. Укамнинг уйидаги молларни ҳам олиб кетишибди. Менга тегишли бўлакни қолдиринг. Эртага бўладиган мажлис қолдирилди.
Баъзан сифатловчи аниқловчилар сўз бирикмалари билан ифодаланиб, ёйиқ ҳолда келиши мумкин: Мисдек қизариб турган юзини икки кафти орасига олиб, пешонасига юзини босди. Бунда сифатдош бошқа сўзлар билан бирикма ҳосил қилиб, сифатдош қурилмани (18; 95) ташкил этади.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling