М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
25 - М А Ъ Р У З А
ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ БЎЛАКЛАР Режа: 1. Тўлдирувчи, унинг турлари ва ифодаланиши: а) воситали тўлдирувчи; б) воситасиз тўлдирувчи. 2. Аниқловчи ва унинг турлари, ифодаланиши. а) сифатловчи-аниқловчи; б) қаратқич-аниқловчи; в) изоҳловчи. Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари бош бўлакларга тобе бўлиб, уларни тўлдириб, аниқлаб, изоҳлаб келади. Иккинчи даражали бўлаклар 3 хил: тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳол. 1-§. Тўлдирувчи, унинг турлари ва ифодаланиши Гапдаги бирор бўлакни тўлдириб, унга бошқарув йўли билан тобе ҳолатда боғланган бўлак тўлдирувчи дейилади. Тўлдирувчи асосан феъл-кесимга боғланади: Мен бу гапни укамдан эшитдим. Тўлдирувчи икки хил бўлади: 1. Воситасиз тўлдирувчи ҳаракатни ўзига қабул қилган, ҳаракат бевосита ўзига ўтган предметни билдиради ва кимни? нимани? қаерни? сўроқларига жавоб бўлади. Бу тўлдирувчи кўпинча тушум келишиги шаклидаги сўз билан ифодаланади, бунда у ҳаракатни бутунлай ўзига қабул қилган предметни ифодалайди: 1) от билан: Ёш ҳаваскорлар ашулани завқ билан айтдилар. 2) олмош билан: Сизни чақиришяпти. 3) отлашган сўзлар билан: а) отлашган сифат билан: Яхшини мақтасанг ярашади. б) отлашган сон билан: Учни учга кўпайтиринг. в) отлашган сифатдош билан: Бўлинганни бўри ер. г) отлашган равиш билан: Кўпини сиздан ўрганган. д) отлашган тақлид сўз билан: Этигининг ғарч-ғурчини эшитди. е) отлашган ундов сўз билан: Оҳ-воҳини ҳеч ким сезмасин. ё) отлашган модал сўз билан: Борини сарфлади. 4) ибора билан: Ўзига бировнинг оз-моз тил тегизишини кўтармасди. 5) сўз бирикмаси билан: Сен кўрганни у ҳам кўрган. Воситасиз тўлдирувчи тушум келишик қўшимчасиз ҳам қўлланади: Ўқувчилар ҳозир китоб ўқишяпти. Воситасиз тўлдирувчи баъзан чиқиш келишигидаги сўз билан ҳам ифодаланади, бунда у ҳаракатни қисман ўзига қабул қилган предметни ифодалайди: Қани ошдан олинг! Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling