М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


терминлар деб аталади. Қовоқ


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

терминлар деб аталади. Қовоқ - дарё ва кўлларнинг баланд қирғоғи, жарлик, 
баланд терасса. Қирғизистонда ботиқ, чуқурча. Топонимлар таркибида ҳам 
учрайди: Қовоқтоғ (Тяншань), Қовоқ (Қабақ) дарёси ва Қорақовоқ 
(Қирғизистон), Қовоқли сой (Қабақличай, Озарбайжон), Қабах дарёси 
(Якутия), Дашти Хавах ва Чайлик (Сойлик), Хавак (Тува), Қабах дарёси ва 
Тойқабақ, Қовоқтайга тизмаси (Олтой) ва ҳоказо. Лекин бу топонимлар 
қовоқ (ўсимлик) номи билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин, деб ҳисоблайди. 
Э.М.Мурзаев. (М., 1984, 239 бет.).
8-жадвал
Анатомик халқ (маҳаллий) табиий географик терминларидан намуналар

Термин
Географик маъноси
1.
Бармоқ
Тик қоя, эол иши натижасида ҳосил бўлган устунча
2.
Бел
Довон, ошув, кўтал
3.
Бош
Дарёнинг бошланиш қисми, тоғ чўққиси
4.
Бурун
Бурун, қуруқликнинг сувга туртиб чиққан учи
5.
Бўйин
Қуруқликлар, тоғларни (рельефнинг мусбат шаклларини) 
туташтириб турувчи камбар жой
6.
Бўғиз
Денгизларни, кўлларни ва уларнинг қисмларини туташтириб 
турувчи камбар сув ҳудуди, акватория;
7.
Киндик
Табиий-ҳудудий бирликларнинг ўрта, марказий қисми.
8.
Кўз
Булоқ кўзи-булоқ чиққан жой
9.
Оёқ
Этак, қуйи қисм, одоқ;
10. Оғиз
Дарёнинг қуйилиш жойи(кўрфаз), тоғ дарасининг энг тор жойи
11. Тил
Кўрфаз (қўлтиқ), буйин;
12. Тирсак
Дарёнинг бурилиш жойи
13. Тумшуқ
Тоғ, тепалик ва оролнинг бурни, уч томони;
14. Қовоқ
Дарё ва кўлларнинг баланд қирғоғи, жарлик; баланд терраса;
15. Қош
Узун чўзилган тепалик, марза; баланд қирғоқ, ўрмон чети
16. Қулоқ
Ариқнинг тармоқланган жойи


70
17. Қўл
Тоғ ёнбағридаги тепаликлар, тоғ чеккасидаги дўнглар; тоғ 
тепасидан этагигача тўғри тушган дўнг; водийнинг ўртасидан 
тепасигача бўлган йўл, дарё ирмоғи.
“Халқимиз азалдан табиат ҳодисаларига зеҳн солиб, об-ҳаво, ўсимлик, 
ҳайвонот ва хўжаликнинг ўзаро алоқаларини кузатиб келган. Шу муносабат 
билан илмий асоси ва илмий аҳамияти бўлган ажойиб, оқилона иборалар 
тўқилган”.
1

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling