М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Шоҳмойлар – деҳқончиликка оид, далага қўш чиқариш билан боғлиқ 
маросим. Қўш чиқаришни, одатда тажрибали деҳқон (оқсоқоллар)лар 
белгилашган, бунда асосан об-қаво шароити ҳисобга олинган. Кўпчилик 
ҳолларда бу маросим Наврўз кунлари бошланган.
Наврўз арафасида булоқларнинг кўзини очиш, атрофларини тозалаш 
мақсадида ўтказиладиган ҳашар қадимдан теганак (таганак) деб юритилади 
ва у ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Бундай ҳашарлар Жанубий 
Ўзбекистонда айни пайтгача сақланиб қолган.
Терминларнинг яна бир манбаи – илмий адабиётлар бўлиб, илгари 
нашр этилган айрим илмий асарларда ўзбек (туркий) халқ (маҳаллий) 
географик терминларга бағишланган Э.Мурзаев (1959, 1984), Ҳ.Ҳасанов 
(1964), 
С.Қораев, 
П.Ғуломов 
ва 
Р.Раҳимбеков 
(1979), 
П.Ғуломов 
(1994)ларнинг изоҳли луғатлари мавжуд.
2.3. Топонимик терминлар
Жой номлари (топонимлар) таркибида қатнашиб, улар ифодаланган 
объектни билдирувчи сўзлар (турдош отлар) топонимик терминлар 
(топотерминлар) деб юритилади. Айрим илмий адабиётларда топонимик 
1
Жабборов М. Ўзбек халқ этнографияси. –Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.-Б.197.


75
аниқлагич (ТА), индикатор деб аталади. Топонимик терминлар жой номлари 
таркибида бир неча кўринишда учрайди:
1.
Топонмик 
термин
топонимлар 
таркибида 
(Жумабозор, 
Элликқалъа, Султонравот...).
2.
Топонимик термин тўғридан тўғри топоним (Работ, Арна, 
Сайрам, Бўз, Лангар...).
3.
Топонимик термин топонимлар таркибида турли аффикслар 
(қўшимчалар) билан (Хондайлиқ, Чимбойлик, Майтчойи...).
4.
Топонимик термин жуфт ҳолда (Айдаркўл, Қумариқ, Шўрариқ, 
Чуқурқишлоқ, Жарқўрғон...).
Атоқли географ терминшунос Э.М.Муразев айтганидек, турдош отлар 
топонимларнинг асосини ташкил этади ва табиий географик объектларнинг 
турини ифодалайди.
1
Халқ географик терминшунослигини атрофлича билиш жой номларини 
ўрганишни осонлаштиради. Ҳеч бир халқ тилида маҳаллий терминлар 
иштирок этмаган топонимлар бўлмаса керак.
2
“Қадимда кишилар географик объектларни оддийгина турдош отлар 
билан атаганлар, тоғ, сув, қишлоқ каби... Кейинчалик объектларни бир-
биридан фарқлаш эҳтиёжи туғилган ва натижада атоқли отлар, шу жумладан, 
топонимлар вужудга келган. Шу боисдан ҳам ҳозирги вақтда ҳатто дарё, 
тоғлар, шаҳарларнинг номлари асосида турдош от (индикатор)лар ётади: 
Амударёнинг қадимги номи Ўғуз – сув; Дон, Днепр, Дунай – сув; Кат -
қишлоқ, Карпат – тош чўққи кабилар.
3
Аксарият жой номлари асосида оддий географик терминлар ётади, 
шунинг учун Э.М.Мурзаев: “ҳар қандай топонимик тадқиқот географик 
терминларни ўрагнишдан бошланиши керак” деб тўғри таъкидлаб ўтган.
Топонимик терминлар – турдош отлар, топонимлар эса атоқли отлар 
саналади.
1
Муразев Э.М. Словарь метсных геогарфических терминов. -М.: 1959.-С.11.
2
Мурзаев Э.М. Очерки топонимики. -М.: ÀМысльÁ, 1974.-С. 97.
3
Дўсимов З. Хоразм топонимлари. –Т.: ÀФанÁ, 1985.-Б. 59-60.


76
Топонимик терминлар барча тилларда такрорланади. Бу ҳақида 
Ҳ.Ҳасанов қуйидагича ёзади: “...Борди-ю ўнтача асосий тилни биладиган 
киши харитадаги номларни шу тилларга таржима қилиб ўқиса, аксари шаҳар, 
тоғ, дарё ва кўлларнинг номлари деярли бир маънода эканини кўриб 
ҳафсаласи пир бўлар эди”.
1
Река, мисси, рио, ривер, штат, хэ, йоки сўзлари – дарё демакдир. 
Жайҳун, об, ганга сўзлари ҳам сув, дарё маъносида.
2
Кўҳ, жабал, шань (мин), маунт, берг (гебирге), монтана, кордильера, 
сьерра, монте –
тоғ
демакдир. Обод, кент қўшилган номларнинг 
маънодошлари – пур, град, кин, таун, вил, пол, бург, штадт қўшилган 
топонимлардир.
Топонимик 
терминларни 
(топотерминлар) 
ўзи 
ифодалаётган 
объектларга қараб қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
1.
Геоморфологик топотерминлар (ағба, (довон), аланг, алин (тизма, 
ўрмонли тоғ), ангар (дара, ёриқ), байир, бағир, бел (довон, ўткил), бўм (бўўм-
қисқа, тор дара), дўнг, ёзи, жар, кунгай, кўтал, орт, ошув, терскай, тоғ, чуқур, 
қир, қопчиғай (дара), қоратов, қурум ва бошқалар).
2.
Литологик топотерминлар (олтин, кумуш, тош, қум, газ ва 
бошқалар).
3.
Гидрологик топотерминлар (арашон (арасан), арна, ариқ, булоқ, 
гузар, дарё, дуоб, ёп, идил, ком, кўл, пул (кўприк), қайир, қорасув, қудуқ, 
ҳовуз ва бошқалар).
4.
Флористик ва фаунистик топотерминлар(арпа, бодом, патта (тол 
нави), тол, терак, тут, жийда, қайрағоч, олма, ўрик, ғазол, туя ва бошқалар).
5.
Ойконимик топотерминлар (қишлоқ, кент, кат, овул, маҳалла, 
гузар, қўрғонча, кўча ва бошқалар).
6.
Этнонимик топотерминлар (ўзбек, қипчоқ, қангли, минг, найман, 
қирғиз, қатағон, дўрмон, юз, араб, тожик, уйғур ва бошқалар).
1
Ҳасанов Ҳ. Географик номлар сири. –Т.: ÀЎзбекитсонÁ, 1985.-Б.47.
2
Ўша китоб, ўша бет.


77
7.
Турли топотерминлар(Объектнинг белги – хусусияти, томон, ўрин 
– жой, ҳажм ва бошқа хусусиятларни ифодаловчи терминлар: (обод, орқа, 
катта, кичик, ўрта, юқори, қуйи, янги, кўҳна, эски, оқ, қизил, аччиқ, чучук, 
шўр, ширин ва бошқалар).

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling