М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Арашон (арасан, аршон)
Мўғул
тили лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё халқлари XIII аср бошларида мўғул истилочилари зулми остида қолди. Чингизхон бу улкан ҳудудни ўз ўғилларига улус қилиб бўлиб берган. Табиийки, мўғуллар ўзлари билан урф- одатлари, анъаналари ва шу билан бирга мўғул тили элементларини ҳам олиб 1 Бу ҳақда қаранг: Ҳуррамов К. Узбекские народные географические термины обозначающие релеьф южного Узбекистана // КД. -Т.: 1981. Б.-45. 103 кирган. Аслида туркий ва мўғул тиллари тарихан бир-бирига яқин ва улар ягона олтой тиллари гуруҳига киради. Республикамиз ҳудудида (умуман, Ўрта Осиё ҳудудида ҳам) туркий тил билан муштарак бўлган мўғул тилига оид халқ географик терминлари ҳам кўп учрайди. Масалан, аймоқ ҳозирги Монголияда маъмурий бирлик, ҳудуд, ўлка, вилоят. Дастлаб аймоқ термини уруғ, қабила, уруғ-қабилалар бирлашмаси (уюшмаси)га нисбатан қўлланилган. Ҳозир кўпроқ оғзаки нутқда уруғ-аймоқ термини ишлатилади. Топонимлар таркибида ҳам учрайди: Хирдааймоқ (Озарбайжон), Аймоқ (Қашқадарё), Аймоқи (Доғистон), Эроннинг шимолида Чеҳароймақ номли округ бор. Арашон (арасан, аршон) ҳам туркий ва мўғул тиллари учун муштарак, умумий бўлган терминлардан бўлиб, иссиқ сувли минерал булоқ, шифобахш булоқ маъносида қўлланилади. Тувада аржан, қозоқларда арасан, мўғул ва бурят тилларида аршан, қирғизларда арашан тарзида қўлланилади. Арашон термини улкан ҳудудда – Ўрта Осиёдан Узоқ Шарққача, Бурятиядан то Тибетгача кенг тарқалган. Санскритча rasayana – »бол¼, »оби ҳаёт¼, »шифобахш булоқ¼ сўзидан олинган. Жой номлари таркибида кўп учрайди: Арашан курорти, Олтин Арашан (Иссиқкўлда), Арашан дарёси - Қиғизистонда; Аржан дарёси, Аржани, Аржанту тоғи ва Аржан-Қош Олтой ўлкасида; Арасан-Каба булоғи ва шу номдаги дарё – Шарқий Қозоғистонда; Аршан - Қалмиқ Респубилкасида; Аршан – Иркутскда; Аршан Зельмень – Каспийбўйи пасттекислигида; Аршан шаҳри – Бурятияда; Туркманистондаги Арчман иссиқ булоғи ва шу номдаги темир йўл станцияси ҳам арашон термини билан боғлиқ. Ҳатто Хитойда ҳам Аршант, Монголияда Арашани- Ихэ-Ула, Аршанти каби топонимлар ҳам борки, улар ҳам ушбу термин билан боғланган. Бел термини, Э.М.Мурзаевнинг таъкидлашича, метафорик терминлардан биридир. Масалан, озарбайжон тилида – »ёл¼, »тоғ тепалари (грядалари)¼, »ясси тепаликлар¼, туваликлар тилида – »тоғ ёнбағри¼, »ён сирти¼, »бирор нарсанинг ўртаси¼, туркманча – »тоғларнинг ўтлоқ билан 104 қопланган ўрта қисми¼, »тоғларнинг бахорикорлик билан шуғулланиладиган қисми¼, хакас тилида – »довон¼, »увал (ясси тепалик)¼, »тоғ ёнбағри¼, туркча – »дара¼, »танг (танги, қопчигай)¼, қозоқча ва қирғизча – »довон¼, »тоғлардан ўтиш осон бўлган ер¼, қозоқчада яна »ясси тепалик¼, »унча баланд бўлмаган, қирралари сезилмайдиган баландлик¼, мўғул тилида »тоғ ёнбағрининг пастки қисми¼, »тоғ этаги¼, »қиялама тоғ (русча »косогорье¼)¼, афғонча »довон¼, »тоғ йўли¼. Ушбу термин ёрдамида асосан оронимлар пайдо бўлган: Музбел, Олабел, Қорабел, Тузбел, Сарибел, Белорол ва бошқалар. Мўғул ва туркий тиллар учун умумий, муштарак бўлган терминлардан бири булоқ бўлиб, у ер остидаги сувлар ер юзасига табиий ҳолда сизиб чиққан жойга айтилади. Топонимлар таркибида кўплаб учрайди: Байкалорти, Жанубий Сибирь, Монголия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Татаристон ва Бошқирдистон топонимларининг кўпчилиги булоқ топотермини ёрдамида ясалган: Қорабулоқ, Акпабулоқ, Қайнарбулоқ - Павлодар областида, Кама дарёсининг бир ирмоғи – Булоқ, Волгабўйида Толди-Булоқ, Олтой ўлкасида Булоқ, Тувада ҳам Булоқ дарёлари бор; Олмаота яқинида тоғ-чанғи спорти мунтазам ўтказилиб туриладиган жой номи – Чимбулоқ; Қирғистонда Толдибулоқ, Мингбулоқ, Сарибулоқ, Байкалортида Хадабулоқ темир йўл станцияси, Бурятияда Ключи-Булак, Тюменда Пулак кўли, Озарбайжонда Булоқтаги, Оқбулоқ топонимлари ҳамда Монголияда Олтинбулоқ, Синцзян-Уйғурдаги Мисбулоқ бевосита ушбу термин билан ясалган топонимлардир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling