106
Хулоса қилганда, мўғул тили лексикасига
оид терминларнинг
кўпчилиги, умумтуркий ва бошқа тиллар билан ёнма-ён, кенг қўлланилиб,
улар билан муштарак, умумий бўлиб қўлланилиб келинган ва ҳозир уларнинг
аксарияти топонимлар таркибида ҳам сақланиб қолган.
Араб
тили
лексикасига
оид
халқ
географик
терминлари.
Арабларнинг Ўрта Осиёга босқинчилик юришлари VII асрнинг иккинчи
ярмидан бошланган эди. Маҳаллий халқларнинг мардонавор қарши
курашларига қарамай, феодал тарқоқликдан
фойдаланган араблар, Ўрта
Осиёни (Мовароуннаҳрни) VIII аср бошларида забт этишган.
Араб тили бир неча асрлар давомида Яқин ва Ўрта Шарқда илмий тил
бўлиб келганлиги ҳам маълум. Шунинг учун
араб тили унинг элементлари
туркий ва бошқа тиллар таркибида салмоқли ўринни эгаллаб келган.
Географик терминларнинг айримлари ҳам араб тили лексикасига оид
терминлардир.
Жабал – тоғ демакдир. Покистонда
тоғ, тепалик, Эронда
тоғ, тоғ
тизмаси, тоғ чўққиси, баландлик, Тунисда –
жарлик билан ўргалган супа
тоғлар (платолар)нинг ёнбағри, супатоғ маъносида қўлланилади. Араб
мамлакатлари оронимлари таркибида
жабал термини қўшиб ишлатилади:
Жабал Ахбор, Жабал Ақра, Жабал Хира ва бошқалар. Гибралтар – Жабал ал-
тариқа (“Жабал”- тоғ, Ториқ – араб лашкарбошиси, у 711 йили ҳозирги
Гибралтардан ўтган) сўзидан олинган.
Қаср ҳам арабча атама бўлиб,
қалъа маъносида қўлалнилади,
туркий
тилларга чуқур сингиб кетган. Араб мамлакатларида Ал-Қаср, Ал-Қасар,
Қаср-Бағдод, Қаср-Иордани каби топонимлар тез-тез учраб туради. Ҳатто
Ғарбий Европада ҳам
қаср термини билан боғлиқ айрим топонимлар мавжуд.
Туркий, эроний (форс-тожик) ва араб тиллари учун умумий бўлган
терминлардан бири
қалъа бўлиб, ушбу термин Осиё, Африка, Европанинг
кўп мамлакатларида кенг тарқалган. Ўрта Осиёда асосан
шаҳар, қишлоқ,
атрофи девор билан ўралган истеҳком маъносида қўлланилади.
Қалъа
107
терминининг тарқалиш ареали ва уларнинг топонимлар таркибида иштироки
хусусида Э.М.Мурзаев атрофлича тўхталиб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: