Кабир термини ҳам туркий, ҳам араб тили учун умумий бўлган
терминлардан саналади. Ўрта Осиёнинг жануби ва Эрондаги шўрхок чўллар
кабир деб юритилади. Кабир асосан релеьфнинг ботиқ жойларида учрайди.
Арабларда кабир – катта, буюк маъносида қўлланилади. Жой номлари
таркибида ҳам учрайди: Кабирли (Озарбайжон), Дашти Кабир ва Кабири
Намак (Эрон), дунёдаги энг катта чўл Саҳрои Кабир.
Майдон – очиқ, текис жой, дала ер. Ўрмонлар орасидаги дарахтсиз
сайҳон ер, тоғлардаги текис жойлар, шаҳарларда бозор, йиғилиш, кўргазма
жойи учун ажратилган яланг ер. Топонимлар таркибида ҳам учрайди:
Майдон, Майданец, Майдановка номли жой номлари Украинада кўп
учрайди, Майдон (Ўш, Андижон, Самарқанд), Майдонтол довони Талас
Олатовида, Польшада Майдан Сопоцки, Майданак деган жойлар бор. Болқон
ярим оролида Майдонпек номли темир рудаси кони бор. Загреб ва Калькутта
шаҳарларининг асосий майдонлари Тошмайдон ва Майдон деб юритилади.
Дамашқнинг жанубий қисми Майдон деб юритилади. Ғарбий Тяншанда
Майдонтол, Шарқий Туркистонда Майдонтоғ тизмаси бор. Жанубий Африка
Респубилкасининг
Мозамбик
билан
чегараси
яқинида
Капмайдон
топонимининг бўлиши қизиқ ҳодиса.
Манба – дарё сув оладиган жой, дарё бошланадиган жой; музлик, қор,
булоқ, чашма, ботқоқ. Асли келиб чиқиши арабча, лекин кейинчалик туркий
тиллар билан умумлашиб, муштарак бўлиб кетган.
Наҳр термини ҳам шундай терминлардар бири бўлиб, дарё, ариқ
(канал) маъносида қўлланилади. Топонимлар таркибида кўп учрайди. Нарпай
(Самарқанд), Анҳор(Тошкент), Миённаҳр, Наҳрисиёб, Наҳробоб(Эрон), Ўрта
Осиёнинг қадимий номларидан бири – Амударё ва Сирдарё оралиғи
Мовароуннаҳр деб юритилган. Араб мамлакатларида ҳам наҳр билан боғлиқ
бўлган топонимлар кўп.
108
Арабча жазира термини орол маъносида қўлланилган бўлиб, ҳозир кам
ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |