М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Канда – маҳаллий географик термин бўлиб, келиб чиқишига кўра  тожикчадир. Канда сўзи тожикча кан


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Канда – маҳаллий географик термин бўлиб, келиб чиқишига кўра 
тожикчадир. Канда сўзи тожикча кан ҳамда да қўшимчасидан ташкил топган 
бўлиб, у ўзбек тилида ташлама деган маънони ифода қилади. Айрим 
шеваларимизда кўпинча канда дейилганда Àташландиқ сувлар тўпланган 
чуқур ариқÁ маъноси англашилади.
1
Хуллас, гидрологияга оид халқ терминлари турли ўзбек шеваларида 
турлича (ўзига хос) ишлатилади ва халқ оғзаки нутқида ҳанузгача сақланиб 
келмоқда. Уларни тўплаш, айримларининг изоҳини билиб олиш ва кенг 
тарғиб қилиш лозим.
Иқлим билан боғлиқ халқ (маҳаллий) географик терминлари. Иқлим 
билан боғлиқ халқ (маҳаллий) географик терминлари жуда қадимда пайдо 
бўлиб, бизгача етиб келган. Чунки аждодларимиз табиатга, ундаги иқлимий 
ўзгаришларга зеҳн солиб, кузатиб келишган ва шу орқали деҳқончилик
тақвимини тузишган. Кузатишлардан ажойиб нақл ва иборалар, терминлар 
вужудга келган.
2
Иқлим билан боғлиқ халқ (маҳаллий) терминларига абри навбаҳор, аёз, 
ангқизоқ (ангиз кун), бешқўноқ, булдуруқ, булут, бурчоқ, гармсел (гармсар),
1
қаранг: Охунов Н. Топонимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари.-Т.: ÀФанÁ, 1989. Б.-43.
2
Бу ҳақда аввалги бобда қисман тўхталдик: қаранг 71-74 бетлар.


118
гирдибод, жала, жилтир муз, илдирим, илиш, камалак, лайлак қор, 
момақалдироқ, об-ҳаво, сайроб, сайқан, самум, сарин шамол, туман, чопқун 
ёғин, шабнам, шудринг, ют, қорадовул ва бошқалар киради.
Халқимиз орасида момақалдироқли, қора тўп-тўп булутга нисбатан 
абри навбаҳор – баҳор булути термини қўлланилади. Бу булутда жала 
тарзида қаттиқ ёмғир, дўл ёғади.
Булдуруқ ҳам ёғинларнинг бир тури. Шамолсиз совуқ ҳавода 
дарахтларнинг шох-шаббаси, электр симлари ва бошқа ингичка, юпқа 
буюмларни оппоқ муз кристаллари қоплаб олади, чунки ҳаво совуқ бўлганда 
унинг таркибидаги нам муз кристаллчалари тарзида бўлади.
Ёмғирли тўп-тўп булутлардан ёғадиган қаттиқ қор доначалари бурчоқ
дейилади. Ҳаво унча совуқ бўлмаган, яъни 0
0
С га яқин вақтларда ёғади.
Ҳавода кузатиладиган айланма шамол, қуюн – гирдибод деб ҳам 
аталади.
Жала – йирик томчили кучли ёмғир, шаррос ёмғир. Кўпинча баҳор ва 
ёз бошларида циклон фаолияти кучайган пайтда ёғади. Тоғ ва тоғолди 
ўлкаларида кўпинча сел оқимлари вужудга келишига сабаб бўлади.
Жилтир муз қишда кунлар бирдан илиб, қор эриб, кетидан совуқ оқим 
келиши натижасида пайдо бўлади. Эришни бошлаган ҳўл қор муз бўлиб 
қотиб қолади. Халқимиз орасида ют деб ҳам аталади. Яйловда боқиладиган 
чорва моллари учун жуда ҳавфли саналади.
Халқ тилида чақмоқ, яшин, учқун терминлари билан бирга илдирим
термини кенг ишлатилади.
Кулча муз – диаметри бир неча сантиметрдан 3-4 метргача етадиган, 
қалинлиги 10 см гача бўлган доира шаклидаги парча муз. Кўл ва денгизларда 
сув музлаши олдидан кузатилади.
1
Кўпинча баҳорда ёғадиган йирик паға-паға қор лайлак қор деб 
аталади. Баҳорда лайлак келиши вақтида кўпроқ ёққанлиги сабабли шундай 
аталган.
1
қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати.-Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.Б.-61.


119
Тоғларда орографик ёмғир кўп тушадиган, серсув жой, водий боши 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling