М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
Х У Л О С А
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва айниқса, Ўзбекистон Мустақил Республика деб эълон қилингандан сўнг миллий- маънавий қадриятлармизга, унинг ажралмас таркибий қисми бўлмиш топонимлар (жой номлари) ва халқ терминларига алоҳида эътибор қаратилди. Битмас-туганмас маънавий хазина ҳисобланган халқ терминларини, шу жумладан, халқ (маҳаллий) географик терминларини чуқур, илмий асосда муттасил тадқиқ этиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирга айланди. Шуларни ҳисобга олиб, ушбу иш ўзбек халқ (маҳаллий) географик терминларини тадқиқ этишга қаратилди. Юқоридагилардан қуйидаги хулосалар чиқади: 1. Халқ (маҳаллий) географик терминлари, шу жумладан табиий географияга оид халқ (маҳаллий) географик терминлари илмий терминларнинг(илмий-байналмилал, топонимик, илмий, байналмилал таржима терминлари каби) муҳим тури ҳисобланади. 2. Халқ (маҳаллий) географик терминлари – илмий ва илмий- байналмилал терминларни кенгайтириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, ҳар бир халқ ўз терминлари билан илмий-байналмилал терминлар кўламини кенгайтиришга маълум ҳииссасини қўшади. 3. Халқ (маҳаллий) географик терминлари аксарият ҳолларда топонимлар таркибида иштирок этиб, шу жойнинг хусусиятларини акс эттиради. Кўп ҳолларда бу терминлар табиий географияга оид бўлиб, улар табиий объектларнинг хусусиятларини билдиради. Бундай терминларни топонимик терминлар (баъзан топонимик аниқлагич, индикатор) деб аталади. Топонимик терминларни биз қуйидаги турларга бўлдик: 1. Геоморфологик топотерминлар. 2. Литологик топотерминлар. 3. Гидрологик топотерминлар. 4. Флористик ва фаунистик топотерминлар. 5. Ойконимик топотерминлар. 139 6. Этнонимик топотерминлар. 7. Турли топотерминлар. 4. Табиатнинг ҳар бир компонентига оид халқ (маҳаллий) терминлари табиий географияга оид халқ (маҳаллий) терминлари тизимини ташкил этади ва умуман халқ (маҳаллий) терминлари турли ёзма манбалардан, луғатлардан, қомус (энциклопедия)лардан, тарихий мемуар асарлардан, халқ оғзаки ижоди – фольклордан, хариталардан, имлий сафарлар маълумотномалардан тўпланади. 5. Тўпланган халқ (маҳаллий) табиий географик терминлари қуйидагича гуруҳлаштирилди: 1. Географик ўринни билдирувчи халқ (маҳаллий) терминлари. 2. Рельеф (орография) билан боғлиқ халқ (маҳаллий) географик терминлари. 3. Гидрологияга оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. 4. Иқлимшуносликка оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. 5. Тоғ жинслари билан боғлиқ халқ терминлари. 6. Тупроқшуносликка оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. 7. Биогеографияга оид халқ (маҳаллий) терминлари. 8. Ландшафтшуносликка оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. Гуруҳлаштиришда компонентлар тамойилига амал қилинди. 6. Халқ (маҳаллий) географик терминлари лексик таркибига кўра қуйидаги турларга бўлиниб ўрганилди: 1. Умумтуркий лексикасига оид терминлар. 2. Форс-тожик лексикасига оид терминлар. 3. Сўғд тили лексикасига оид терминлар. 4. Араб тили лексикасига оид терминлар. 5. Мўғул тили лексикасига оид терминлар. Умумтуркий лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари биз ўрганатёган ҳудудда энг кўпчиликни ташкил этади ва бу терминлар барча туркий халқлар учун тушунарли, умумий ҳисобланади. Сўғд тили ҳозирги вақтда ўлик тил ҳисобланганлиги ва унинг элементлари асосан топонимлар таркибида сақланиб қолганлигини ҳисобга олиб, айрим топонимларга эътибор қаратилиб ўрганилиши мақсадга мувофиқ. 140 7. Халқ (маҳаллий) географик терминлари ҳар бир халқнинг миллий- маҳаллий хусусиятларини ва миллий тил колоритини ташкил этади. Шунинг учун ўзбек халқ (маҳаллий) географик терминларини имконият даражасида илмий, ўқув адабиётига тадбиқ этиш, уларни тўплаб изоҳли луғатларини тузиш ва улардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш лозим. 8. Илмий ва ўқув адабиётига тадбиқ этилаётган ҳар бир термин маълум (термин танлаш) тамойилларга мос келиши ва адабиётга киритиш талабларига жавоб бериши керак. 9. Ҳар қандай топонимик тадқиқот ҳам географик терминларни ўрганишдан бошланиши керак, чунки ҳар бир топоним заминида турдош сўзлар - географик терминлар етади. Табиий географик объектлар билан боғлиқ жой номлари кўпинча геоморфологик, гидрологик, флористик ва фаунистик топотерминлар ёрдамида ясалиб, шу жойнинг турли хусусияти ҳақида маълумот беради. Кўпинча унутилиб юборилган этник гуруҳлар – уруғ - қабилалар, элатлар, қавмлар ҳақида этнотопонимлардан маълумот олса бўлади, булар эса этнотопотерминлар ёрдамида ясалади. 10. Ҳар қандай географик илмий тадқиқотнинг бошланиши ҳам, поёни ҳам географик харита билан боғлиқ. Бинобарин, географик хаританинг тили- топонимлардир. Топонимларни тадқиқ этиш, юқорида қайд этилганидек, терминларни ўрганишдан бошланиши керак. Демак, табиий географик терминларнинг шаклалнишида, ривожланишида халқ (маҳаллий) географик терминлари муҳим ўрин тутади ва уни кенгайтирувчи манба, восита бўлиб хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling