Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

№ 
Умумдавлат 
солиқлари 
Маҳаллий солиқлар 
1. 
Юридик шахслардан 
олинадиган даромад 
(фойда) солиғи 
Мол мулк солиғи 
2. 
Жисмоний 
шахслардан олинадиган 
даромад солиғи 
Ер солиғи 
3. 
Кўшимча қиймат 
солиғи 
Инфратузилмани 
ривожлантириш солиғи 
4. 
Акциз солиғи 
Ободончилик учун йиғим 
5. 
Ер ости 
бойликларидан 
фойдаланганлик учун 
солиқ 
Савдо-сотиқ қилиш учун 
йиғим 
6. 
Сув ресурсларидан 
фойдаланганлик учун 
солиқ 
Автотранспорт 
воситаларини олиб 
сотишганлиги учун солиқ 
Солиқларнинг умумдавлат (республика) ва маҳаллий 
солиқларга булиниши хукумат идораларининг республика 
ҳукумати ва маҳаллий ҳукуматларга бўлиниши асосида келиб 
чиқади. Ҳар бир ҳокимият идоралари ўзларининг бажарадиган 


213 
муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, ўз бюджетига ва уни 
таъминлайдиган солиқларга эга бўлиши керак. Республика 
масштабида жуда катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни 
сақлаш, тартиб интизом инфратузилмасини яратиш, аҳолини 
ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва бошқа бир қатор йирик 
вазифаларни бажаради. ҚҚС, акциз, ҳуқуқий шахсларнинг 
даромадидан, фуқаролар даромадидан олинган солиқлар 
республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг 
муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган 
солиқлардан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш учун 
ажратма сифатида тушуши мумкин. Агар ажратма етмаса 
субвенция ёки субсидия берилади. Агар келгуси йил маҳаллий 
бюджетларнинг ўз манбалари (солиқлари) купайиб қолса, 
республика солиқлардан ажратма беришнинг хожати қолмайди. 
Республика ва маҳаллий солиқлар ягона моҳиятига эга бўлиб, 
бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловлардир. 
Маҳаллий солиқлар хукуматлар бажарадиган вазифаларига 
қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. 
Маҳаллий хукуматлар асосан аҳолига яқин бўлганлигидан уларга 
ижтимоий масалаларни, мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият, 
маориф, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни 
бажаради. Лекин бу солиқлар ва йиғимлар уларнинг бюджет 
харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Кейинги 
вақтларда маҳаллий бюджетлар даромадлари салмоғини 50-60 
фоизга етказиш каби хукумат қарорлари мавжуд. Маҳаллий 
бюджетлар даромадларини кўпайтириш энг долзарб масалалардан 
биридир. Фақат ўз даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий 
хукуматлар ўз фаолиятларини тўлиқ амалга оширишлари мумкин. 
Акс холда, хар хил молиявий камчиликлар юзага келиши эҳтимоли 
бор. Маҳаллий солиқларнинг мухим хусусияти шундаки, улар 
фақат шу худуднинг бюджетга тушади. Бошқа бюджетларга 
ажратмалар берилмайди. 
Иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга 
ёки бевосита ва билвосита бўлинади. Тўғри солиқларни тўғридан 
тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқни ҳуқуқий 
тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. Тўғри 
солиқ юкини бошқаларга ортиш ҳолати бу ерда бўлмайди. Бу 


214 
солиқларга ҳамма даромаддан тўланадиган ва барча мулк 
солиқлари киради. 
Тўғри солиқлардан тўғридан-тўғри даромаддан солиқ 
тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши 
корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга қолдириб, 
инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор 
иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқларнинг ставкалари 
кўпайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иқтисодий 
ривожланишни сусайтиради. Демак бу гуруҳ солиқларнинг 
ставкалари тўғридан-тўғри бозор иқтисодиёти билан чамбарчас 
боғлангандир. 
Эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, 
хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат кўрсатувчилардир). 
Лекин солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари 
товар (иш, хизмат) ни истеъмол қилувчилардир, яъни ҳақиқий 
солиқ тўловчилар бу ерда яширинган. Бу солиқлар товар (иш, 
хизмат) –қиймати устига устама равишда қўйилади. 
Бу солиқларнинг ижобий томони Республикада ишлаб 
чиқарилган товарларни четга чиқиб кетишини чегараланган, 
Мамлакат ичида, товарлар кўп бўлишига ёрдам беради. Эгри 
солиқлар орқали товарлар қиймати оширилмаса, бозорларда 
уларнинг тақчиллиги ортади. Эгри солиқлар ставкасининг 
оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига 
тўғридан-тўғри таъсир этмайди, яъни инвестиция фаолиятини 
қисқартирмайди. Аммо солиқ ставкани таҳлилсиз оша борса 
корхоналар сотиш қийинчилигига учраб фойда олишни ҳам 
бюджетга тўловларни ҳам камайтириши мумкин. 
Бу солиқларнинг яна бир томони муомаладаги ортиқча пул 
массасини камайтириб, инқирозни жиловлаб боради. Бироқ бу 
солиқлар аҳолининг реал даромадини пасайтиради. Корхоналарда 
тўғри солиқлар ставкасини камайтириш ҳисобига берилган 
имконият кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириб, 
товарлар мул кўллигини таъминлаши керак. 
Эгри солиқлар таркибига КҚС, акциз солиғи, божхона божи, 
ер ости бойликларидан фойдаланиш солиқлари киради. Юқорида 
айтиб ўтилганидек, Тўғри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини 
ташкил этиб бир-бири билан ўзаро боғланган. 


215 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling