Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсининг ривожланиши


Download 287.6 Kb.
bet36/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсининг ривожланиши.
Оила болани ураб турган ижтимоий мухитнинг энг мухим бугинидир. Унинг бола шахси шаклланишига курсатадиган таьсири бенихоят катrадир, Боланинг мустакиллиги нисбий булиб, у кyп жихатдан катrалар карамоги ва ёрдамига мухтож булади. Ота-онанинг фикри ва муносабати бу даврда шунчалик кaттa ундовчи кучга эга буладики, у хулк-атворнинг регулятори ва психик ривожланишининг стимулятори булиб хизмат килади.
Психиатрларнинг таъкидлашича. болани хaддaн ташқари каттиқ куллик билан тарбиялаш унда неврозларни ва психостенияни келтириб чиқарувчи омилларидан биридир.
Албатта, хар бир оиладаги муносабатлар узига хос хамда такрорланмасдир. Бирок ота-она ва бола муносабатларининг умумий жихатлари хам мавжуддир. Oта оналар болалар хулк-атворини бошкаришда кандай усуллардан фойдаланишларига кура уртадаги муносабатлар кyпинча "демократик" ва "авторитар" назорат килувчи кабиларга ажратилади.
Болаларга оилавий таъсир этишнинг "демократик" шакли учун қуйидагилар хос: болага кyп нарсага рухсат берилади, бола билан кyп контакт қиланди, унда ишонч ва хурмат билан мунасабатда булинади, ота-оналар булар-булмас таъқибларини куймасикка харакат киладилдар, бунинг урнига улар болаларга оиладаги тартиб қоидаларни тушунтиришга интиладилар. Иложи борича болаларининг саволларига жавоб беришга, уларнинг кизикувчанликларини қондиришга хapaкaт қиладилар.
Оиладаги "авторитар" мухит болаларга нисбатан хаддан ташқари таъкиқларнинг куплиги билан характерланади. "Хукмрон" ота-оналар боладан тулиқ буйсунишини талаб киладилар. Бундай оилаларда болаларга хулк-атвор қоидаларини тушунтиришга қаратилган мулокот камдан-кам утказилади.
Шу нарса аникланганки, "авторитар" ва "демокрагик" оилаларда тарбияланувчи болаларнинг шахсий хусусиятларида муайян фарқ мавжуд булади. ."Демократик" оилаларнинг фарзандлари ижодкорликка майил ташаббускор, лидерликка интилувчан, конформизмни (гурух; фикргиа тобе булишни) инкор этувчи ижтимоий муносабатларида купроқ эмоцияларни хис этувчи буладилар.
Социометрик тажрибалардан маълум булишича, оиладаги мухит илиқ ота-она ва бола уртасидаги муносабатлар демократик асосга курилган булса, бола уз тенгдошларининг орасида жамоада юкори мaвқera, аксинча, носоглом оилада тарбияланаётган болалар анча паст мавкега эа буладилар. Шу нарса аникланганки, бола канчалик куп мехр-мухаббат курса, шахс сифатида анчагина секли етилади, у пассивликка ва апатияга моил буладилар, эхтимол, кейинчалик улардан кучсиз характер шаклланади. Оиладаги психологик иклим, яъни болалар билан булган мулоқат характери, уларга мехр-мухаббат билан, диккат ­эътибор билан муносабатда булиши усиб келаётган инсон ахлокий қиёфасининг шакллаиишида ута мухим роль уйнайди. Шунииг учун хам баркамол инсон тарбияси аввало оиладаги мухитнинг соглом булишини такозо қилади.
Богча ёшидаги болаларнинг оила аъзоларига булган муносабатлари угил ва қиз болаларда фаркланади. Масалан, угил болалар қизларга нисбатан кyпроқ уз жинсидаги оила аъзолари -отаси, акаси, бобосига узини якин тутади .
Оиланинг бола шахсининг шаклланиши ва ривожланишидаги урни беқиёс экан, оила аъзолари болаларининг психик ривожланишини таминлаш учун оилада соглом муносабатлар мухитиии яратишлари лозим, тарбиячиларнинг энг асосий ёрдамчисига айланишлари керак.
Боланинг психик ривожланишида унинг бошқа болалар билан буладиган мулоқати мухим ахамиятга эгадир. Тенгдошларига булган кизикишлари болада катталарга булган кизикишидан бироз кейинрок 1 ёшнинг охирларида пайдо булади. Бироқ у борган сайин, айниқса, богча ёши даврида мустахкамланиб ,боради.
4-5, ёшли бола учун энг огир жазо - бу уни уз теигдошлари билан мулоқотда булишидаи махрум этишдир. Болалар гурухига тушиб қолган даврдан бошлаб боланинг индивидуал ривожланишини унииг "болалар жамияти" аъзолари билан булган муносабатларини хисобга олмай куриб чикиш ва урганиш мумкин эмас.
Я.А.Коминский богча ёшидаги болалар гурухини одамлар ижтимоий бирлигииинг илк погонаси, "куртаги" деб хисоблайди.
Болалар уз тенгдошлари жамоасига иитиладилар. Бироқ хар доим хам улар тенгдошлари билан ижобий муносабатлар урнатишга эришавермайдилар. Баъзи болалар гурухда анча фаол булиб, узларини гуё "сувдаги баликдай" хис этадилар. Айримлари анчагина нокулайликни, узларига нисбатан ишончсизликни, бошкаларга тобеликни хис этадилар. Нега шундай? Тенгдошлар билаи булган ижобий муносабатлар болада бирдамлик хиссини кучайтириб, унинг гурухга қаттиқ богланиб қолишига сабаб булади. Бироқ ижобий муносабатлари йyқлиги болани тушкинлика солиб, уни хавотирланувчи ёки агрессии қилиб қуйиши мумкии. Бу эса унда болаларга, умуман, одамларга нисбатан салбий муносабатни шаклантириши, уларни яккаланувчанликка мойил қилиб қуйиши хам мумкин.
Борди-ю, гурухда болага фақат бир одам симпатия (ёқтириш, ижобий муносабатда булиш) муносабатини билдирсачи? Унда нима булади? Бунда симпатия муносабатининг бир томонлама ёки икки томонламалиги мухим ахамиятга эга булади. Агар бу муносабат икки томонлама булса, бола кимгадир ижобий мyносабатда булса-ю, ижобий жавоб ололмаса,бола огир кечинмаларни кечириши мумкин. Шунинг учун богча ёшидаги болаларни узаро муносабатлари ижобий булиши лозим. Болалар муносабатларининг характери ва болаларни уч гурухдаги мавкқеи нафакат унинг шахсий хусусиятлари билан, айни вaқтдa болаларга иисбатан гурухида шаклланган талаблар билан бахоланади. Одатда кynчилик орасида хар хил уйинларни уйлаб топа оладиган, "хушчакчақ, чиройли расмлар чиза оладиган, аклий жихатидан яхши ривожланган, машгулотларда фаол иштирок этадиган, анча мустақил булган, сарамжон-саришта болалар шухрат қозонадилар.
Куп болали оилаларда утказилган тадқиқотлар шуни курсатадики, бола шахсииинг ривожланишига ака-укалари, опа - сингилар хам кучли таъсир курсатади. Ака-укалар ва опа - сингиллар болага энг яқин булган микро мухит таркибига кириб, унда марказий уринни эгаллайди. Бази тaдқиқотчилар, хатто, шундай фикрдаки, оила азоларининг сони купайган сари болаларга oтa-онанинг таъсири сусайиб, ака-укалар опа-­сингиллар таъсири кучайиб боради. Катта акалари ва опалари даврасидa бола узини эмоционал химоялангандай хис қилади. Ака-опалар эса узларини мехрибонлик хис-туйгуларини, ташкилотчилик қобилият­ларини намоён этиш имкониятига эга буладилар. Улар уртасида бола узининг ташвишлари, қизикишлари билан уртоклашиши мумкин. Акалару, опалар аса унинг эхтиёжлари, жумладан, мулоқотда булиш эхтиёжини кондиришлари мумкин.
Демак богча ёшдаги болаларнинг бошқа болалар билан булган анча мураккаб ва хилма-хил муносабат турлари шаклланади ва ана шу муносабатлар маълум миқдорда унинг шахс шаклланишини белгилаб беради.
Уз тенгдошлари билан мулоқотда булишига қийналаётган, мулокотда булиш эхтиёжи етарлича шаклланмаган болаларнинг тенгдошлари билан булган муносабатларини активлаштирмаслик лозим. Яхшиси, дастлаб умумий қизикишларга эга булган 1- 2 та шерикни топиш, кейинчалик аста-секин мулокот доирасини кенгайтириб бориш мaқсaдгa мувофикдир. Болаларда нотугри шаклланиб улгурган мулокот мотивларини қайтадан қуриш аввало,бошқаларнинг фикри билан хисоблашишга ургатиш анча фойдалидир.
Катталарнинг богча ёшидаги бола шахси шаклланишига курсатадиган таъсири боланинг бошқа фаолият расм чизиш, турли нарсалар ясаши, аппликациялар тайёрлаши, уқyв вазифаларини бажариши вақтида хам амалга оширилади. Ушбу фаолиятларни бажариши даврида болаларда катталар ва тенгдошлари томонидан ижобий бахога сазовор буладиган нарсани яратишга йуналганлик карор топади, ижтимоий йуналганлик шаклланиб боради, билиш мотивлари, преданий ва бошқа шахсий хусусиятлари таркиб топиб боради.
Мулокот деганда узаро муносабатларнинг шаклланиши, руёбга чиқарилиши ва намоён булишини таъминловчи информацион эмоционал ва IIредметли узаро таъсир жараёни тушунилади. Бола шахсининг шаклланишида мулоқотнинг роли бенихоя каттадир.
Мулоқот жараёнида муайян шахсий муносабатлар шаклланади. Болада қаидай шахсий сифатларнинг таркиб тапиши кун жихатдан унинг атрофдагилар билан булган узаро муносабати характерига боглиқдир. Боланинг катталарга муносабати ишончли ёки ишончсиз, ёкимли ёки ёқимсиз ва хоказо булиши мумкин. Хуш болаларнинг катталарга булrан муносабати нима билан белгиланади? Бу муносабат асосида нималар ётади? Бундай масалалар хозирча кам Тaдқиқ қилинган. Уларга нисбатан ёндошувлар мавзжуд. Неофрейдистлар (Фрейднинг давомчилари) болаларнинг катталарга булган муносабати шаклланишида онанинг урни хал қилувчи ахамиятга эга деб хисоблайдилар. Уларнинг фикрича, бунга сабаб шундаки, она боланинг "орол эхтиёжи"ни қондиради.
Бироқ нега булмаса онасидан айрилиб қолган болаларнинг хaм жисмоний ва психик жихатдан нормал ривожланиши холатлари учрайди. Боланинг уни озиқлантирмаган у билан факатгина уйнаган ёки мулоқатга киришган катталарга қаттиқ богланиб қолишини неофрейдистик позициядан туриб қандай қилиб тушунтириш мумкин? Биологик омилнинг ролини мутлақаштирувчи психоаналитик ёндашув ушбу саволларга жавоб беролмайди.
"Импиринтинг" - қайд этиш назариясининг тарафдорлари хам атрофдагиларга булган муносабатининг шаклланишида илк тажриба мухим биринчи даражали ахамиятга зга, деб хисоблайдилар. "Импиртинг" гипотезасига мувофиқ илк болалик давридаги болаларда улар билан доимий мулоқотда булувчи кишининг хусусиятлари - ташқи қиёфаси, овози, кийими, хиди қайд этиб қолинади.
Бошка бир йyналиш - необихевиористик йуналишга мувофиқ боланинг катта кишига булган муносабати бу киши боланинг бирламчи органик эхтиёжлари (озиқ-овқат, иссиқлик, қулайликка булган эхтиёжларни) қанчалик қондириши билан белгиланади. .
М.И.Лисина бошчилигидаги экспериментал тaдқиқотлар шуни курсатдики, инсон эхтиёжининг дастлабки 7 йили давомида болалар ва катталар уpтасидаги мулоқотнинг бир неча шакли кетма-кет пайдо булади хамда бир-бирининг урнини алмаштиради.
Мулоқот шаклларининг асосийлари қуйидагилардир: бевосита­ эмоционал мулоқот, бирор бир иш юзасидан вужудга келувчи мулоқот (ишчан мулоқот) , айни пайтдаги вазиятга боглиқ булмаган ва билишга йуналтирилган мулоқот (билиш мулоқот) , одам билан боглиқ масалалар юзасидан буладиган мулоқот (шахсий мулоқот).
Дастлаб, бевосита - эмоционал мулоқот пайдо булади.Мулоқотнинг бу шакли асосида боланинг унта нисбатан диққат­ эътиборли ва мехрибон булишларига эхтиёж хис этиши ётади. Кейинчалик мулоқотдаги ташаббусни бола уз қулига олади.
Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, нафақат мехрибонликка эхтиёж, балки катталар билан хамкорлик қилишга булган эхтиёж хaм киритилади. Бундай эхтиёж ишчан мулокот давомида қондирилади. Бола ишчан мулоқотга киришганда, катталардан ёрдам сураши, уларни маълум бир фаолият билан шугулланишга таклиф этиши ва бошқаларни амалга ошириши мумкин. Лекин ту билан битта бола бирор иш билан машгул булмаган вазиятда билишга йуналтирилган ёки одам билан боглик масалалар юзасидан буладиган мулоқотга хaм киришадилар.
Билиш мулоқотида бола катталар билан атроф оламдаги нарса ва ходисаларни мухокама килади. Бунда бола бирор бир нарса хакида айтиб бериши, саволлар билан мурожаат килиши, катталардан бирор нарса айтиб беришларини илтимос килиши мумкин.
Бундай турдаги мулоқотга киришишдан максaд катталардан зарур булган ахборотни олишдан иборат, шахсий мулоқотда эса бола катталар билан одам хақида сухбатлашади, Бунда у узининг эмоционал холатини таьрифлаб бериши, катталарни узлари хакида гапириб беришларига ундаши мумкин. Боланинг эмоционал қуллаб кувватлашига булган эхтиёжи атроф оламга булган муносабати ва унга бераётган бахоси катталарнинг муносабат ва бахосига мос келишига интилиши шахсий мулоқотнинг асосини ташкил этади. М.И.Лисинанинг фикрича, айнан шу нарсалар боланинг ижтимоий эхтиёжлари таркибида марказий уринни эгаллайди.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling