Маъруза технологияси


Download 301.97 Kb.
bet3/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

Тўғридан-тўғри усул - асосий воситаларни қайта баҳолашда, бухгалтерия ҳисобида тегишли асосий воситалар бўйича ҳисобланган жамғарилган эскириш суммаси, шу активнинг қайта баҳолангандаги тикланиш қийматини қайта баҳолангунга қадар бўлган баланс қийматига бўлиш натижасида ҳосил қилинадиган коэффициентга кўпайтирилади.
Қайта баҳолашдан кейин активларнинг ҳақиқий қиймати уларнинг бошланғич қиймати ва йиғилган эскириш суммаси билан таққосланади ҳамда фарқ суммаларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ўтказмалари амалга оширилади.
Асосий воситаларни ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг олдига қўйган асосий вазифалари қуйидагилардан:
- асосий воситаларни кирим қилиш, ички ҳаракати ва уларни ҳисобдан чиқариш вақтида тегишли ҳужжатларга асосан расмийлаштириш ҳамда ҳисоб регистрларида акс эттириш;
- асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда амортизация ҳисоблашнинг самарали бўлган усулларидан фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида ўз вақтида тўғри расмийлаштириш;
- асосий воситаларнинг турли хил чиқиб кетиши бўйича молиявий натижалар тўғри аниқлаш;
- асосий воситалар бўйича мулк солиғи тўловлари миқдорини тўғри ҳисоблаш ва уларни белгиланган муддатларда солиқ идорларига ўтказиб бериш;
- асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларни қоплаш манбаларини белгилаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш;
- асосий воситаларнинг нақлилиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги цатицик ҳамда бухгалерия ҳисобида талаб қилинган маълумотларни олиш имкониятини яратиш ва х.к.

2. Асосий воситаларни кирим қилиш ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш


Банкларнинг асосий воситалари қуйидаги манбалар ҳисобидан:

  • сотиб олиш йўли билан;

  • объектларни қуриш ёки реконцруктсия қилиш йўли билан;

  • қайтариб бермаслик шарти ёки субсидия шаклида;

  • шартнома асосида молиявий ижарага (лизинг) олиш йўли;

  • банкнинг ўзида ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг кирим қилиш йўли билан шаклланади.

Банкка тегишли бўлган асосий воситаларнинг ҳаракати ва уларнинг молиявий натижалари банкларда бухгалтерия ҳисоби счетлар режасида тайинланган биринчи (иккинчи) тартибли счетларида ҳисобга олинади:

  • 16500- «Асосий воситалар» счети,

  • 56600- «Эскириш харажатлари» счети,

  • 45900- «Бошқа фоизсиз даромадлар»,

  • 30908- “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси” счети,

  • 45909- “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда” счети

  • 55902- “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” счетларидир.

Юқорида келтирилган счетлар бўйича асосий воситаларнинг ҳисоби бош ва ёрдамчи китобларида, каточкаларда, шунингдек, журналларда юритилади. Барча асосий воситалар балансда дастлабки қиймат бўйича, яъни, уни сотиб олиш ёки қуриш харажатлари миллий валютада ҳисобга олиниб, уларни келтириш ва ўрнатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ҳам шу қийматга қўшилади.
Асосий воситаларни барпо этишда лойиҳа-тадқиқот ишлари, қурилиш материаллари, биноларни қуриш - таъмирлаш харажатлари ва уларни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа капиталлаштирилган харажатлар қийматини олдиндан тўлиқ ёки қисман тўлаб берилади. Бундай операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети,
Кт 16103-“Бош банк/ филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети.
Агар банк фаолияти учун бино сотиб олинган бўлса, у ҳолда, банк балансида қуйидагича расмийлаштирилади
Дт 16509-“Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа иморатлар” счети ёки 16535- “Мебел, мослама ва жиҳозлар” счетлари,
Кт19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
Сотиб олинган асосий воситаларни банк омборига кирим қилиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 16561-“Омбордаги асосий воситалар” счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
Тижорат банклари ўз фаолиятини кенгайтириши ёки биноларини таъмирлаш ишларини амалга оширада, уларда таъмирлаш ишлари тугагунга қадар қилинган барча харажатлар 16505- «Тугалланмаган қурилишлар» счетининг алоҳида шахсий счетида йиғилиб боради. Бунда биноларни қуриш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қабул қилиш - топшириш далолатномалари тузилади ва бундай харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 16505-«Тугалланмаган қурилишлар» счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
Агар банкларда шундай харажатлар чет эллик ҳамкор билан тузилган шартномага асосан, амалга оширилган тақдирда, ушбу харажатлар 16505- счетида амалга оширилган кундаги ЎзРМБ чет эл валютасидаги курс бўйича сўмдаги эквивалентда амалга оширилади. Йил охирида 16505-«Тугалланмаган қурилишлар» счетидаги қолдиқ бош банкда ва унинг филиалларида тугалланмаган қурилишнинг ҳажмига мос келиши ва у кейинги йилга ўтказилиши лозим.
Агар қуриб битказилган ёки таъмирланган бинолар фойдаланишга тайёр бўлган ҳолда уларнинг қиймати қабул қилиш-топшириш далолатномаларига кўра, 16509- “Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа иморатлар” счетига кирим қилинади. Агар қурилиш ёки таъмирлаш ишларининг харажатлар сметасида мебел ва жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган бўлса, унда қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан, қиймати умумий қийматдан чегирилиб, уларнинг тўлиқ рўйхати илова қилинади. Бунда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
а) бинонинг дастлабки қийматига:
Дт 16509- “Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа иморатлар” счети,
Кт 16505 -«Тугалланмаган қурилишлар» счети.
б) мебел ва жиҳозларнинг чегирилган қийматига:
Дт 16535- “Мебел, мослама ва жиҳозлар” счети,
Кт 16505 -«Тугалланмаган қурилишлар» счети.
Шундан сўнг, қабул қилинган асосий воситаларнинг қиймати кирим ҳужжатларига асосан, банк томонидан тўлаб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
1. моддий активлар келиб тушганда ва улар дарҳол фойдаланишга берилганда:
Дт 16535- “Мебел, мослама ва жиҳозлар” ёки 16561-“Омбордаги асосий воситалар” ёки 16505- «Тугалланмаган қурилишлар» (агар қайта таъмирлашни талаб қиладиган бино, тугалланмаган қурилиш ёки қурилиш учун материаллар сотиб олинаётган бўлса) счети,
Кт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
2. Банк томонидан активларнинг қиймати тўлаб берилганда:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети,
Кт 16103- “Бош банк/ филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети.
3. Шунингдек, банк омборидан асосий воситаларини фойдаланишга берганда:
Дт 16535- “Мебел, мослама ва жиҳозлар” счети,
Кт 16561-“Омбордаги асосий воситалар” счети.
Тижорат банклари ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида айрим асосий воситалар юқори ташкилотлар ёки ҳомийлар томонидан бепул берилиши мумкин. Бундай бепул олинган асосий воситалар банк даромади сифатида ҳисобга олинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади (бепул олинган асосий воситаларнинг ҳақиқий қийматига):
Дт 16500-“Асосий воситалар” ёки 16561-“Омбордаги асосий воситалар” счети,
Кт 45994- “Бошқа фоизсиз даромадлар” счети.
Бунда юзага келадиган харажатлар жорий харажатларнинг ҳисобига олинади. Агар, асосий воситалар субсидия шаклида олинган бўлса, у ҳолда,
Дт 16500--“Асосий воситалар” счети,
Кт 22896- ”Бошқа муддати узайтирилган даромадлар” счети.
Тижорат банклари асосий воситаларни банк инфратузилмасини ривожлантириш доирасида солиқдан озод қилинган маблағлар ҳисобидан сотиб олган бўлса, уларнинг қийматини 30903- счетининг тегишли шахсий счетида ҳисобга олишлари мумкин ва улар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича:
Дт 30903- «Умумий заҳира фонди» «Банк инфратузилмасини ривожлантириш фондига йўналтирилган маблағлар» счети,
Кт 30903- «Умумий заҳира фонди» «Банк инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланган маблағлар» ҳисобвақлари.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling