Маъруза технологияси


Материал захираларнинг кирими ва сарфланишини ҳисобга олиш


Download 301.97 Kb.
bet9/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
No14

Материал захираларнинг кирими ва сарфланишини ҳисобга олиш
Тижорат банклари томонидан материал заҳираларнинг қийматини олдиндан тўлаб бериш йўли билан сотиб олинганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
1) материал заҳираларга олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланганда:
Дт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети
Кт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети.
2) материал заҳиралар кирим қилинганда:
Дт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
Агар материал заҳиралар келиб тушгандан кейин тўловлар амалга оширилса, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
1) материал заҳиралар келиб тушганда;
Дт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети,
Кт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
2) материал заҳираларнинг қиймати тўлиқ тўланганда эса,
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
Кт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети.
Агар материал заҳиралар Бош банк/филиалдан филиаллар/бош банкка берилганда шу кунги банк ҳужжатларига моддий жавобгар шахсга тегишли филиал/ бош банк томонидан берилган талабнома ва ишончномага асосан, бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Дт 16104- “Бош банк/ филиаллардан олинадиган маблағлар – Товар-моддий қимматликлар» счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
Ушбу материал заҳиралар филиалга қабул қилинганда эса,
Дт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети,
Кт 22205- “Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар – Товар-моддий қимматликлар” счети.
Материал заҳираларни сотиб олиш бўйича шартномада молиялаштириш элементи ишлатилган бўлса, агарда, оддий ҳолдаги сотиб олиш шартларидаги тўланадиган баҳо билан тўланган баҳо ўртасидаги фарқ бутун харидни молиялаштириш давомида фоизли харажатлар сифатида тан олинади.
Масалан: дейлик, тижорат банки жами -500 000 сўмлик 200 дона ёзув папкаларини (донаси - 2500 сўм) савдо дўконидан сотиб олди ва сотиб олиш вақтида сотувчи умумий суммадан 3% чегирма берди ҳамда ушбу ёзув папкаларини келтириш учун 5000 сўмлик транспорт харажатлари сарфланди.
Демак, ёзув папкаларининг жами қиймати (200 х 2500 сўм = 500 000 сўмни, чегирма 500 000 х 3% =15000 сўмни ва траспорт учун харажат 5000 сўм) = 490 000 сўмни ташкил этган. (500 000 сўм - 15000 сўм + 5000 сўм = 490 000 сўм). Натижада, 200 дона ёзув папкалари 485 000 сўмга тўғри келган. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети – 490 000 сўм,
Кт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети – 490 000 сўм.
Бошқа харажатлар материалларнинг ҳақиқатдаги қийматига уни фойдаланиш ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган қисмигина қўшилади.
Материал заҳиралари қийматига қўшилмасдан давр харажатлари сифатида харажат қилинган вақтда тан олинувчи харажатларга қуйидагилар:


Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling