Маъруза технологияси


Банкларда материалларни инвентаризация қилиш тартиби


Download 301.97 Kb.
bet11/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
No14

Банкларда материалларни инвентаризация қилиш тартиби
Материал заҳиралар камомади аниқланган ҳолда, уларнинг қиймати айбдор ва моддий-жавобгар шахслардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда, агар айбдор шахс аниқланганда материалларнинг қиймати инветаризация комиссиясининг бошлиғи ва аъзолари, моддий жавобгар шахс томонидан имзоланган далолатнома билан расмийлаштирилади, улардан белгиланган тартибда ундириб олинади. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
Агар айибдор шахснинг иш ҳақидан ундириб олинганда эса,
Дт 29803- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар” счети,
Кт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети.
Мабода, айбдор шахсдан белгиланган тартибда касса орқали ундириб олинганда:
Дт 10101- “Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар” счети,
Кт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети.
Агар инвентаризация пайтида омборда ҳисобда бўлмаган буюмлар аниқланса, улар инвентаризация комиссияси томонидан бозор нархида баҳоланиб, белгиланган тартибда омборга кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзуви амалга оширилади:
Дт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети,
Кт 45994- “Бошқа фоизсиз даромадлар” счети.


Текшириш учун саволлар

  1. Банкларнинг ички операциялари хақида тушунча беринг

  2. Асосий воситалар ва унинг ҳисобини юритиш усулларини айтиб беринг

  3. Материаллар ва КБТТ буюмларни санаб беради ва уларнинг ҳисобини юритш мазмунини айтиб беради.



Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар


Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling