Маъруза технологияси


Банкларда материал заҳираларнинг сарфланишни баҳолаш учта усул билан ҳисобдан чиқарилади


Download 301.97 Kb.
bet10/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
No14

Банкларда материал заҳираларнинг сарфланишни баҳолаш учта усул билан ҳисобдан чиқарилади. Улар,
а) ўртача тортилган қиймат усули - ТМЗ ҳар бир бирлигининг қиймати хисобот даври бошида бир турдаги ТМЗ бирликлари ва хисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бир турдаги бирликларнинг ўртача тортилган қиймати бўйича аниқланади. ТМЗ бирлигининг ўртача тортилган қиймати ТМЗнинг бутун қийматини шу заҳиралар бирликлари сонига бўлиш билан аниқланади.
б) биринчи харид баҳолари бўйича баҳолаш усули (ФИФО - биринчи кирим - биринчи чиқим) – сарфланаётган материал заҳиралар ой давомида келиб тушган биринчи партияда материал заҳираларнинг нархи бўйича ҳисобдан ўчириш тушунилади.
в) охирги харид нархлари бўйича баҳолаш усули (ЛИФО - охирги кирим - биринчи чиқим) – сарфланаётган материал заҳиралар ой давомидаги охирги партиядаги харид қилинган материал заҳираларининг нархи бўйича ҳисобдан чиқариш тушунилади.
Материал захираларни ҳисобдан чиқриш хисоби
Банкларда материал заҳиралар қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:

  • фойдаланишга берилганда;

  • сотилганда;

  • бепул берилганда;

  • камомад аниқланганда ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлганда;

  • форс-мажор ҳолатларда.

Материал заҳиралар омбордан ишлатиш учун берилганда шу сана учун харажат сифатида тан олинади. Агар материал заҳиралар чиқиб кетаётган бўлса, унга мос даромад тан олинган санада тегишли харажат ҳам тан олинади. Материалларни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш ва улар бўйича кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқариш амалга оширилган ёки зарар кўрилган даврда давр харажати сифатида тан олинади.
Банкларда материал заҳираларни банк хизматларини амалга оширишда бўлимларига фойдаланишга берилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзув билан расмийлаштирилади:
Дт 56406- “Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари” счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
Банкда фойдаланилмаган ва фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган ортиқча материал заҳиралар сотилиши мумкин, бу ҳолда уларнинг ҳаракати бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
1) сотиш суммасига:
Дт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети,
Кт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
2) молиявий натижа аниқланганда:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
3) молиявий натижа ижобий бўлганда:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети - соф тушум суммаси,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети
Кт 45913- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда” счети - "соф тушум" ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммаси.
4) молиявий натижа салбий бўлганда:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети - соф тушум суммаси
Дт 55906- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” счети - "соф тушум" ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммаси,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
Тижорат банклари матариал заҳиралар бўйича камомад чиқиши, яроқсиз ҳолга келиши (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), текинга берилиши, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда уларнинг қиймати белгиланган тартибда банк зарарига ҳисобдан чиқарилиши мумкин, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Дт 56795- “Бошқа операцион харажатлар” счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.
Банкларда материал заҳираларининг соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 56895- “Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин боълган зарарларни бақолаш” счети,
Кт 19921-“Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар” счети.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling