Маъруза технологияси


Банкларда номоддий активлар қуйидаги ҳолларда балансдан чиқарилади


Download 301.97 Kb.
bet7/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

Банкларда номоддий активлар қуйидаги ҳолларда балансдан чиқарилади:

  • тўлиқ эскирганда;

  • сотилганда;

  • текинга берилганда;

  • форс-мажор ҳолатларда.

Уларни ҳисобдан чиқаришда қолдиқ қиймати қуйидагича аниқланади:
1) жамғарилган эскириш суммаси;
Дт 16605- “Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)” счети,
Кт 16601- “Номоддий активлар” счети.
2) ушбу номоддий актив бўйича 30908- “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси” - счетидаги қолдиқ суммаси:
Дт 30908- “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси” счети,
Кт 31203- “Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)” счети.
Агар ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активлар сотилганда эса,
1) харидор томонидан тўлов амалга оширилган ҳолда:
Дт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети,
Кт 16601- “Номоддий активлар” счети.
2) тўлов келиб тушганда:
а) агар номоддий активларнинг сотиш баҳоси қолдиқ қийматидан юқори бўлса:
Дт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети
Кт 45913- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда” счети.
б) агар номоддий активларнинг сотиш баҳоси қолдиқ қийматидан кам бўлса:
Дт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети,
Дт 55906- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
3) агар номоддий актив учун тўлов олдиндан амалга оширилган ҳолда:
Дт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети,
Кт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
Бир вақтнинг ўзида:
а) агар номоддий активларнинг сотиш баҳоси қолдиқ қийматидан ортиқ бўлганда:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети,
Кт 45913- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда” счети
Кт 16601- “Номоддий активлар” счети.
б) агар номоддий активларнинг сотиш баҳоси қолдиқ қийматидан кам бўлса:
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети
Дт 55906- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” счети,
Кт 16601- “Номоддий активлар” счети.
Амалиётда вақт ўтиши билан номоддий активларнинг қиймати тўлиқ эскирганда, бепул берилганда белгиланган тартибда зарар сифатида ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Қолдиқ қийматига,
Дт 55906- “Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” счети,
Кт 16601- “Номоддий активлар” счети

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling