Маъруза технологияси


Номоддий активларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш


Download 301.97 Kb.
bet6/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

6. Номоддий активларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш


Номоддий активлар —моддий кўринишга эга бўлмаган ва фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳамда улардан банк хизматларини амалга оширишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлар ҳисобланади.
Улар қуйидагича туркумланади:

Номоддий активлар банкга қуйидаги манбалардан:

  • сотиб олиш йўли билан;

  • банк ичида яратилиши йўли билан

  • текинга олиш йўли билан кирим қилинади.

Банкларда номоддий активларни балансга қабул қилиш жараёнида қабул қилиш далолатномалари тузилади ва уларнинг ҳақиқий қиймати кўрсатилиб, қуйидаги:

  • дастлабки қиймати,

  • тиклаш қиймати,

  • эскириш қиймати,

  • баланс қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Номоддий активларни барпо этиш ва сотиб олиш жараёнида қуйидаги тамойилларни қўллаш мақсадга мувофиқдир:

  • сотиб олишда - таннарх тамойилини қўллаш;

  • фойдаланиш давридаги мутаносиблик тамойилини қўллаш - бунда қилинган харажатлар ва бу харажатлар эвазига олинган даромад бир вақтда акс эттирилиши талаб қилинади;

  • муомаладан чиқим қилинаётганда даромадни эътироф этиш тамойилини қўллаш, яъни, чиқим қилишда - олинган тўлов ва ҳисобдан чиққан активнинг баланс қиймати ўртасидаги фарққа тенг бўлган фойда ёки зарар эътироф этилади.

Ушбу талаб четдан сотиб олинган номоддий активлар билан бирга банк ичида яратилган номоддий активлар учун ҳам қўлланилади.
Агар номоддий актив, номоддий актив сифатида тан олишнинг таърифига ҳам, мезонларига ҳам жавоб бермаса, у ҳолда ушбу модда бўйича харажатлар улар қайси даврга тегишли бўлса, шу давр харажатлари сифатида ҳисобга олинади.
Активларни номоддий актив сифатида таърифлаш имкони бўлмаганда, шу элементнинг муҳимлигидан келиб чиқиб аниқланади. Айрим ҳолларда номоддий активлар қолдиқ қийматига эга бўлиши мумкин, шунга ҳарамай, маълум хизмат муддати ёки амал қилиш муддатига эга бўлмаган номоддий активнинг қиймати асосли тахмин қилинган муддатда амортизация қилинади.
Сотиб олинган номоддий активлар бошланғич қиймати бўйича баҳоланиб, уларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир но­моддий актив бўйича очилган тегишли шахсий счетларда юритилади ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади. Банк ичида яратилган номоддий активлар баланс­да ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Бепул олинган номоддий активлар дастлаб балансда ҳақиқий қиймати бўйича акс эттирилади.
Бепул олинган номоддий активларнинг қиймати, қонунчиликка мувофиқ баҳолаш билан шуғулланувчи экспертлар томонидан ёки қабул қилиш-топшириш дололатномалари бўйича аниқланади. Агар сотиб олинган номоддий активлар қийматини банк олдиндан тўлиқ ёки қисман тўлаб берилган тақдирда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети,
Кт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети,
Активлар келиб тушганда эса,
Дт 16601- “Номоддий активлар” счети,
Кт 19909-“Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар” счети.
Агар банк томонидан тўлов номоддий активлар келиб тушгандан кейин амалга оширган бўлса, у ҳолда, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзув амалга оширилади:
а) активларнинг келиб тушиши ва балансда акс этирилишига,
Дт 16601- “Номоддий активлар” счети,
Кт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети.
б) активларнинг қиймати тўланганда эса,
Дт 29802- “Товар – моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар” счети,
Кт 16103- “Бош банк / филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар” счети.
Агар банклар номоддий активларни бепул олганда тақдирда, бепул олинган номоддий активларнинг ҳақиқий қиймати бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 16601- “Номоддий активлар” счети,
Кт 30905- “Текинга олинган мулклар” счети.
Банкларда фойдаланишда бўлган номоддий активларга ҳисобланган амортизация ажратмалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича банк харажатларига ўтказиб борилади:
Дт 56618- “Номоддий активларнинг эскириш суммаси” счети,
Кт 16605- “Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)” счети.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling