Маъруза технологияси


Материал заҳираларини туркумлаш, баҳолаш ва уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Download 301.97 Kb.
bet8/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
No14

Материал заҳираларини туркумлаш, баҳолаш ва уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
Банкларда материал заҳиралар - бу банк фаолиятида фойдаланиладиган ва фойдаланиш жараёнида қуйидаги мезонлардан бирортасига жавоб бера оладиган моддий активлардан ташкил топади: хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган; хизмат муддатидан қатъий назар, бир донасининг нархи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (сотиб олиш вақтидаги) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача қийматга эга бўлган буюмлардир.
Банкларда материал заҳиралар хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар қуйидагича туркумланади:

  • махсус асбоблар ва мосламалар;

  • махсус ва санитар кийимлар ҳамда махсус пояфзаллар;

  • ётоқ жиҳозлари;

  • ёзув-чизув моллари;

  • ошхона ва овқатланиш хонаси инвентарлари, шунингдек, овқатланиш хонаси чойшаблари;

  • қурилиш-таъмирлаш ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик қурилма ва мосламалар (титулсиз иншоотлар);

  • фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмашиш асбоб-ускуналари

  • бошқа буюмлар.


Банкларда материал заҳиралар қуйидагилардан энг кам қиймати бўйича баҳоланади:
- дастлабки қиймат - материалларни сотиб олиш, қайта ишлаш ва уни фойдаланиш ҳолатига келтириш билан боғлиқ жами харажатлар суммасидир;
- ҳақиқий қиймат - ўзаро алоқадор бўлмаган ва умумий шартларда битимни амалга оширишни ҳоҳловчи боҳабар томонлар ўртасида активни алмаштириш ёки мажбуриятни қоплаш учун келишилган суммасидир;
- соф сотиш қиймати - оддий иш фаолияти давомидаги битим тузиш ва сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамда ҳисобланган харажатлар чегириб ташланган сўнгги сотиш баҳосидир.
Банкларда материал заҳираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишда қуйидаги асосий вазифаларни бажариш лозим:

  • материал заҳираларининг сақланиши устидан назорат ўрнатиш;

  • омбордаги мавжуд материал заҳираларнинг белгиланган меъёридан ошмаётганлигини назорат қилиш;

  • материал заҳираларнинг келиб тушиши ва сарфланиши билан боғлиқ операцияларни дастлабки ҳужжатларда тўғри расмийлаштириш;

  • хизмат кўрсатишга сарфланаётган материал заҳираларнинг белгиланган меъёрларига амал қилишини ва тақсимланишини назорат қилиш;

  • материал заҳираларни инвентаризация қилиш тартибини ташкил қилишдан иборатдир.



Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling