Маъруза технологияси


Асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг бухгалтерия ҳисоби


Download 301.97 Kb.
bet4/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

3. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг бухгалтерия ҳисоби


Асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати қуйидагича икки сабабга кўра чегараланади:
а) жисмоний эскириши- асосий воситаларнинг хизмат қилиш муддати давомида банк хизматларини амалга ошириш жараёнига ўз қийматини аста-секинлик билан ўтказиб бориш хусусиятидир;
б) маънавий эскириши- асосий воситалардан фойдаланиш жараёнида уларнинг эскириб бориси ёки замонавий такомиллашган турларининг ишлаб чиқилиши натижасида меҳнат унумдорлиги пасайиб бориши тушунилади.
Активнинг амортизацияланадиган суммаси унинг бошланғич қийматидан тиклаш қийматини айириш йўли билан аниқланади. Амалиётда, активнинг тугатиш қиймати кўпинча жуда кичик миқдорни ташкил этганлиги сабабли, амортизацияланадиган қийматни аниқлашда унчалик аҳамиятга эга эмас.
Банкларда фойдаланишда бўлган асосий воситаларга амортизация қуйидаги усуллардан бирини қўллаш йўли билан ҳисобланади:

  • тўғри чизиқли усул;

  • бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда тенг тақсимлаш усули;

  • йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул);

  • камаядиган қолдиқ усули.

1. Бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули - доимий эскириш суммасини асосий воситаларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда уларнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида тенг тақсимлашдан иборат.
2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутонасиб равишда тенг тақсимлаш усули - асосий воситаларнинг эскириш миқдорини ҳисоблаш учун уларнинг бутун фойдали хизмат қилиш муддати аниқ йиллар давомидаги иш ҳажмини аниқлашдир. Иш ҳажми сифатида ишланган соатлар миқдори ва иш ҳажми олинади.
3. Йиллар йиғиндиси усули - объектнинг хизмат қилиш муддати, ҳисобланган йиллар йиғиндисидан иборат бўлиб, у ҳисоблаш коэффициентининг махражида бўлади. Ушбу коэффициентнинг суратида объектнинг хизмат қилиш муддати охиригача қоладиган йиллар сони (тескари тартибда) ҳисобланади.
4. Камайиб борувчи қолдиқ усули - активнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида ҳисобланаётган амортизация суммасини камайиб боришини назарда тутади. Бу усул ҳам йиллар йиғиндиси усулидаги каби тамойилларга асосланган. Ушбу усулда тўғри чизиқли усулдагига нисбатан икки баравар оширилган амортизация меъёри қўлланилади.
Банкларда асосий воситаларга амортизация ажратмалари банк харажатларига ўтказилади ва бу бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дт 56600 – “Эскириш харажатлари” тегишли счети,
Кт 16500-“Асосий воситалар” тегишли счети.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling