Маъруза технологияси


Download 301.97 Kb.
bet12/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
No14

Номоддий активлар - бу номонетар, идентификация қилинадиган активлар бўлиб, моддий ва жисм шаклига эга бўлмаган, фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, ҳамда улардан банк хизматлари кўрсатишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлардир.
Бошланғич қиймат - бу номоддий активларни сотиб олиш ёки яратиш билан боғлиқ бўлган, барча тўланган солиқлар, божлар шунингдек, етказиб бериш ва ўрнатиш ва уни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ҳар қандай ҳақиқий харажатларнинг суммасидир.
Номоддий активларнинг қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тикланиш қиймати дейилади. Бухгалтерия балансида тан олинган актив суммаси баланс қиймати дейилади.
Гудвилл (goodwill) – яхши ном, обрў-эътибор , «фирманинг баҳоси». Банкни сотиб олишда унинг соф активлари баҳосидан (бозор баҳоларидаги барча активлар ва барча мажбуриятлари ўртасидаги фарқ) ортиқроқ баҳода харидор томонидан тўланган суммаси Гудвилл деб юритилади.
Сотиб олинган номоддий актив- бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини ўзгаришига уларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин.
Бепул олинган номоддий активлар дастлаб балансда реал (ҳақиқий) қиймати бўйича акс эттирилади. Бепул олинган номоддий активларнинг қиймати, қонунчиликка мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган экспертлар томонидан ёки қабул қилиш топшириш ҳужжатларидаги активлар маълумотлари асосида аниқланади.



Тест саволлари


1. Қуйидаги ҳисобварақлардан қайси бири - Банк асосий воситаларининг ижарасидан олинган даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ эканлигини аниқланг?
45901 45905 45909 45913


2. Қуйидаги ҳисобварақлардан қайси бири - Банк биноси ва бошқа иморатларнинг эскириш суммасини ҳисобга олувчи ҳисобварақ эканлигини аниқланг?
56602 56606 56610 56614

3. Банк томонидан асосий воситаларни сотиб олиш учун олдиндан тўлов амалга оширилди.


Дт 16500 Кт 19909 Дт 19923 Кт 19909
Дт 29802 Кт 16103 Дт 19909 Кт 16103

4. Сотиб олинган, қайта таъмирлашга муҳтож иморат қабул қилиш - топшириш далолатномасига асосан қабул килиб олинганда қандай бухгалтерия ёзуви берилади?


Дт 16509 Кт 19909 Дт 16509 Кт 16103
Дт 16505 Кт 19909 Дт 16509 Кт 16505

5. Транспорт воситалари учун эскириш суммаси ҳисобланганда қандай бухгалтерия ёзуви берилади?


Дт 56610 Кт 16531 Дт 16529 Кт 16531
Дт 16531 Кт 56610 Дт 16531 Кт 16529

6. Банк омборидаги 2 дона компьютер фойдаланишга берилди?


Дт 16535 Кт 19909 Дт 19923 Кт 16535
Дт 56614 Кт 16539 Дт 16535 Кт 16561

7. Кирим ҳужжатларига асосан банк омборига қабул қилинган асосий воситаларнинг қиймати сотувчига тўлаб берилди.


Дт 19909 Кт 16103 Дт 19923 Кт 29802
Дт 29802 Кт 16103 Дт 19923 Кт 16103
Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling