Маъруза технологияси


Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория


Download 301.97 Kb.
bet2/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.

1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва уларнинг ҳисобини юритишнинг вазифалари

Асосий воситалар деб, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасида фойдаланадиган, шунингдек, узоқ муддатли ижарага бериладиган ва узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хизмат қиладиган воситаларга айтилади.


Банкларда асосий воситаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қуйидаги бахоларда бахоланади:

  • бошланғич қиймати;

  • баланс қиймати;

  • тикланиш қиймати;

  • қолдиқ қиймат;

  • тугатиш қиймати;

  • реал (ҳақиқий) қимати

  • амортизацияланадиган қиймати.

Асосий воситалар балансда биринчи марта акс эттирилгандан кейин, ҳақиқий қиймати бўйича даврий равишда қайта баҳолаб борилиши, қайта баҳолангандан кейин, асосий воситалар объекти қайта баҳолаш кунидаги унинг ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олиниши лозим. Асосий воситаларнинг алоҳида объектлари қиймати қайта баҳоланаётганда, ушбу актив гуруҳига кирувчи бошқа барча активлар ҳам қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш банк томонидан мустақил равишда ёки қонунчиликка мувофиқ, баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган малакали баҳоловчи-экспертлар томонидан амалга оширилади.
Банкларда асосий воситаларни қайта баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади:

  • индекс усули;

  • тўғридан – тўғри қайта баҳолаш усули.

Индекс усули - бу асосий воситаларнинг баланс қиймати ва қайта баҳолаш кунидаги шу активлар бўйича жамғарилган амортизациясининг маълум индексидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишидир. Бунда, активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириш суммаси билан таққосланади ҳамда ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ҳисоби ёзувлари амалга оширилади.
Шунингдек, асосий воситаларни қайта баҳолашнинг индекс усулида уларнинг алоҳида гуруҳи бўйича активларни сотиб олиш давридан келиб чиқиб, ҳар хил индекслар қўлланилиши мумкин.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling