Маъруза технологияси


Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва унинг бухгалтерия ҳисоби


Download 301.97 Kb.
bet5/12
Sana18.06.2023
Hajmi301.97 Kb.
#1593489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
No14

4. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва унинг бухгалтерия ҳисоби


3

5. Банкларда асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва унинг натижалари ҳисоби



Агар инвентаризация ўтказилиши давомида ортиқча чиққан асосий воситалар аниқланганда, комиссия қарорига кўра, баҳоланган қиймат бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида балансга қабул қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 16500-“Асосий воситалар” счети,
Кт 45994- “Бошқа фоизсиз даромадлар” счети.
Агар омборга қабул қилинганда, эса,
Дт 16561-“Омбордаги асосий воситалар” счети,
Кт 45994- “Бошқа фоизсиз даромадлар” счети.
Мабода, инвентаризация натижалари бўйича аниқланган камомад банк ходимлари айби билан содир этилганда (ўзлаштирилса), ушбу зарар қонунчилик талабларига кўра, белгиланган тартибда банк ходимидан ундириб олиниши мумкин, у ҳолда бу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
1) Йиғилган эскириш суммасига;
Дт 16500-“Асосий воситалар” тегишли счетлар бўйича йиғилган эскириш суммаси,
Кт 16500-“Асосий воситалар” тегишли счетларнинг дастлабки қиймати.
2) Агар ундириладиган сумма асосий воситанинг қолдиқ қийматидан ортиқ бўлса,
Дт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети ундириладиган суммаси,
Кт 16500-“Асосий воситалар” қолдиқ қиймати
Кт 45994- “Бошқа фоизсиз даромадлар” счети - фарқ суммаси.
3) Агар ундириладиган сумма асосий воситанинг қолдиқ қийматидан паст бўлса,
Дт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети ундириладиган суммаси
Дт 55995 “Бошқа фоизсиз харажатлар” счети – фарқ суммаси,
Кт 16500-“Асосий воситалар” счети қолдиқ қиймати.
4) камомадлар тўлиқ ундирилганда,
Дт 10101- “Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар” счети,
Дт 29803- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар” счети -иш ҳақидан ушлаб қолишлар,
Кт 19908- “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар” счети - ундириладиган суммаси.

Download 301.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling