Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.29 Mb.
bet10/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

Моделлаштириш тиллари
Имитацион моделлаштиришда кенг синфдаги моделларга хос булган масалаларга дуч келинади. У алгаритмларни псевдопаралелл бажарилишини ташкил этишдир; хотирани динамик таксимлаш; модель вакти билан амал утказиш; тасодифий жараёнларни имитацион килиш; ходисалар массивини олиб бориш; моделлаштириш натижаларини туплаш ва кайта ишлашдир. Бу масалаларни ечимини топиш учун махсус муаммога- мулжалланган воситалар (дастурий тизмлар), яъни моделлаштириш тиллари яратилган. Хозирги даврда 500 дан ортик моделлаштириш тиллари маълум.
1.7. Математик моделлаштириш-билишнинг универсал усули.
Математик моделлаштириш барча моделлар ичида энг универсал моделаштириш сифатида физик моделни тузмасдан туриб, объект ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради ва у энг самарали ва зарурдир. Математик моделлаштириш - реал объектни, жараённи ёки тизимни математик моделга алмаштириш йўли билан ўрганувчи, ҳамда компьютер ёрдамида тажриба тадқиқотларини ўтказиш учун мўлжалланган энг қулай воситадир

  • Математик модел - реал объект, жараён ёки тизимнинг математик терминларда ифодаланган ва унинг мавжуд белгиларини ифодаловчи, унга тақрибан яқин бўлган нусхасидир. Моделнинг тақрибийлик характери турли кўринишда намоён бўлиши мумкин. Масалан, тажриба ўтказиш мобайнида фойдаланадиган асбобларнинг аниқлиги олинаётган натижанинг аниқлигига таъсир этади. Математик модел мантиқий математик конструкциялар ёрдамида саноқли формада объект, жараён ёки тизимнинг асосий хоссаларини ифодалайди ва, бундан ташқари унинг параметрларини, ички ва ташқи алоқаларини ҳам тасвирлайди.

  • Математик модел қуришда тадқиқот ўтказишдан олдин охирги олинган натижага унча таъсир қилмайдиган факторларни аниқлаш ва қарашдан ўчириш масаласи келиб чиқади. Матемактик моделга реал моделдагига қараганда анча кам сондаги факторлар киритилади. Тажриба маълумотлари асосида охирги натижада ифодаланадиган катталиклар билан математик моделга киритилган факторлар орасидаги боғланиш (алоқа) ҳақида гипотезалар аниқланади. Бундай боғланиш кўпроқ хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар билан ифодаланади. Масалан, қаттиқ жисмлар, суюқлик ва газ механикаси масалаларида, фильтрация назариясида, иссиқлик тарқалиш, электростатик ва электродинамик майдонлар назариясида буни кўриш мумкин.

Аналитик модел математик муаммога боғлиқ равишда қуйидаги турларга бўлинади



  1. тенглама

  2. аппрокцимация масалалари

  3. оптимизация масалалари

  4. стохастик муаммолар

Имитацион моделлаштириш

  • Объектни моделлаштиришда унинг мураккаблиги кўп ҳолларда аналитик моделни қуришда қийин муаммоларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолларда тадқиқотчи имитацион моделлаштиришни ишлатишга мажбур бўлади

  • Функция қаралаётган объект, жараён ёки тизим имитацион моделлаштиришда алгоритмлар тўплами кўринишида тасвирланади. Алгоритмлар реал элементар ҳодисани имититация (тақлид) қилади. Имитацион моделлаштириш бошланғич маълумотлар асосида маълум бир вақт оралиғида жараён ёки тизим ҳолати ҳақида маълумотни олиш имконини беради. Лекин объект, жараён ёки тизим ҳолати ҳақида башорат қилиш қийин. Айтиш мумкинки, имитацион модел – бу, математик моделлар асосида реал объект, жараён ёки тизим ҳолатини компьютерда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш йўли билан имитация қилишдир.




Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling