Маҳсулот сифатини бошқаришнинг


 БОБ. КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИ


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/23
Sana17.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1538843
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
Allanazarov BMI uz

3 БОБ. КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
3.1. Cаноат конхоналарида сифатни бошқариш тизимини 
ривожлантириш
 
Хар кандай ишлаб чикаришни ривожлантириш ва юксак даражага 
кутариш учун уни бошкариш керак. «Бошкариш» иборасини махсулот 
сифатига куллаганда, махсулот сифати ва унинг ракобатбардошлигини 
доимий назорат килиш, унинг белгиловчи шартлари ва омилларини максадга 
мувофик 
таъсир 
килдириш 
йуллари 
билан 
махсулот 
сифатини 
лойихалаштириш, ишлаб чикариш ва фойдаланишда унинг заурур даражада 
урнатилишини, таъминланишини ва сакланишини тушунмок керак.
Махсулотнинг сифатини бошкариш операциялари мухандис-техник, 
ташкилий-технологик, назорат ва бошка жараёнларнинг узаро богликлиги 
мажмуасини ташкил этувчи тартиб доирасида олиб борилади.
Махсулот сифатини бошкариш жараёни куйидаги операциялардан 
иборат: 
- махсулот сифати даражасини белгилаш; 
- махсулот сифатига таъсир курсатувчи буюм ва уни ишлаб чикариш 
жараёнининг фаолияти тугрисидаги ахборотларни йигиш ва урганиш; 
- махсулот сифатини бошкариш тугрисида карор кабул килиш ва 
объектга таъсир курсатишга тайёрланиш; 
- бошкарувга тегишли буйрукларни бериш; 
- бошкариш натижасида махсулот сифатининг узгариши хакидаги 
ахборотларни йигиш ва тахлил килиш. 
Махсулот сифатини бошкаришда куйидаги вазифалар амалга 
оширилади: 
- махсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини узок муддатларга 
чамалаш; 
- махсулот сифатини оширишни режалаштириш ва башорат килиш; 
- махсулот сифатини аттестация килиш; 


- махсулот лойихасини чизиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш; 
- махсулот сифатини моддий-техник томондан таъминлаш; 
- ишлаб чикаришни технологик тайёрлаш; 
- махсулот сифатини улчашни ташкил этиш; 
- мутахассисларни танлаш, жойлаштириш, укитиш ва тарбиялаш; 
- сифатли махсулот ишлаб чикариш даражасини бир текисда олиб 
бориш; 
- ишлаб чикариш воситаларини саклаш, таъмирлашни ташкил этиш; 
- махсулот сифатини оширишни рагбатлантириш; 
- махсулот сифатини назорат килиш; 
- стандартларга, улчаш воситаларига ва техник шартларга риоя килиш; 
- махсулот сифатини бошкариш хукукини таъминлаш. 
Махсулот сифатини бошкариш унинг хоссалари, технологик 
жараёнларнинг ихтисослаштириш хусусиятлари, ишлаб чикаришни ташкил 
этиш шакллари ва усулларини хисобга олган холда бажарилади.
Махсулот сифатини яхшилашга оид вазифалар ва тадбирлар 
тузилаётганда уларни амалга ошириш имкониятлари ва максадга 
мувофиклиги техникавий-иктисодий жихатдан асосланади. 
Бунинг учун куйидагилар асос килиб олинади: 
- ишлаб чикарилган махсулот сифатига булган талаблар ва келгусида 
уни такомиллаштириш имкониятлари; 
- махсулотнинг сифат даражасини бахолаш; 
- ишлаб чикарилган махсулотда учраган нуксонларни юзага чикариш ва 
тахлил этиш; 
- лабораториядан утказилган синов натижалари, истеъмолчилар 
томонидан юборилган норозилик хужжатлари, техникавий назорат ва 
маълумотлар; 
- илгор корхоналарнинг махсулотлари билан таккослаш. 
Махсулот сифатини яхшилашга оид тадбирлар мажмуасига куйидагилар 
киради: 


- махсулотнинг сифат курсаткичларини яхшилашга каратилган асосий 
тажриба ва лойихалаштириш ишлари хамда ташкилий-техникавий 
тадбирлар; 
- ишлаб чикариш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришга оид 
тадбирлар; 
- хомашё ва материаллар сифатини ошириш буйича таъминловчиларга 
куйиладиган талаблар; 
- махсулот сифатини ошириш буйича утказиладиган илмий-тадкикот, 
тажриба ва лойихалаштириш юзасидан илмий-текшириш, лойихалаштириш 
ташкилотларига бериладиган топшириклар; 
- техникавий хужжатларни яхшилаш тадбирлари; 
- технологик интизомга риоя килишни текшириш шароити, ишлаб 
чикаришни улчов асбоблари билан таъминлаш, уларнинг аник ишлашини 
кузатиб туриш тадбирлари; 
- стандартларни узлаштириш, уларга риоя килиш, буюмларни 
унификациялаштириш, юкори сифатли махсулот ишлаб чикариш, 
нуксонларнинг олдини олиш ва истеъмолчилар томонидан буладиган 
норозиликларни камайтириш буйича тадбирлар.
15
Бу каби тадбирлар уз вактида бажарилишини тула-тукис таъминлаш 
учун уларнинг бажарилиш муддатлари, масъул кишилар, муайян харажатлар 
ва уларнинг иктисодий самарадорлиги, ракобатбардошлиги хамда бошка 
курсаткичлар аникланади.
Маълумки, ракобат ва ракобатбардошлик уртасида диалектик 
алокадорлик мавжуд булиб, бири иккинчисидан келиб чикади. Ракобат 
корхона (фирма)ларни ракобатбардош товарлар ишлаб чикаришга ва 
хизматлар курсатишга ундайди.
15
Нормахматов Р., Саидалиев Х. Стандартизация и качество. Ж. Сельское хозяйство Узбекистана, 1987. 


Ракобатбардошлик нисбий улчов булиб, хусусияти шундан иборатки, 
уни ракобат предмети (махсулот ракобатбардошлиги)га нисбатан хам куллаш 
мумкин. 
Махсулотнинг ракобатбардошлиги деганда, истеъмолчининг аник 
эхтиёжларини кондириш ва уни харид килиш хамда кейинчалик ундан 
фойдаланиш учун сарфланадиган харажатлар даражалари буйича уни, яъни 
махсулот бошка шундай товарлардан ажралиб турадиган тавсифлар 
йигиндиси тушунилади.
Махсулотнинг ракобатбардошлиги - бирор бир фирма томонидан ишлаб 
чикарилган, ракобатчи фирмаларнинг худди шундай товарларига караганда 
яхширок истеъмол хусусиятлари ва техник-иктисодий параметрларига эга 
булган товарларнинг истеъмолчилар томонидан ажратиб олиниш 
«кобилияти»дир. 
Ракобатбардошлик айнан бозорда кузатилади ва товарларнинг 
истеъмолчи эхтиёжларига мувофик келиши солиштириб ва текшириб 
курилади. Ана шунда товарнинг ракобатбардошлиги реал харидни амалга 
ошираётган харидор учун жозибадорлик даражасини курсатади.
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга кўпгина хорижий мамлакатларда 
ўтган 15-20 йил давомида маҳсулот сифатини бошқариш тизимини яратиш, 
такомиллаштириш ва сертификатлашга эътибор кучайётганлиги кузатилди, 
сифатга нисбатан янгича бошқарув тафаккури шаклланди. Бунинг асосида 
ялпи сифат бошқаруви вужудга келди. Бундай сифат бошқаруви нафақат 
йирик саноат корхоналари, балки ўрта ва кичик корхоналарда ҳам 
қўлланилмоқда.
Ҳудудларда сифат бошқарув тизимлари концепцияси йўналишларини 
ҳудудда сифатни бошқариш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, ривожлантириш 
ва ташкил этишнинг тизимли механизми кўринишида амалга ошириш 
мумкин. 


Бундай тизимли механизмни ҳудудий миқёсда сифат бошқаруви 
тизимларинининг асосий тамойилларидан фойдаланиш концепция доирасида 
қўриш мумкин. 
Биринчи тамойил – бошқарув мақсад ва вазифаларининг устиворлиги, 
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тизимини бошқаришда сифатни таъминлаш. 
Сифат вазифалари ҳудудий миқёсда бизнес жараёнларни бошқаришда ва 
саноат мажмуаларини маъмурий бошқаришда бирламчи аҳамиятга эга. 
Сифат масалалари ҳудудлар миқёсда амалга ошириладиган барча 
бошқарув босқичлари ва даражалари, бошқарув функцияларида эътиборга 
олиниши керак. 
Иккинчи тамойил – сифатнинг жараёнларни бошқариш билан 
интеграциялашуви тамойили. Мазкур тамойилда ҳудуд миқёсда саноат 
мажмуаларини бошқаришнинг барча тизимлари сифат тизимини таъминлаш, 
қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш мақсад ва вазифалари атрофида 
интеграциялашиши керак. 
Ушбу тамойилга мувофиқ ҳудудни квазикорпорация сифатида 
бошқариш жараёнларининг асоси сифат бошқаруви тизимидир. Ҳудуднинг 
иқтисодий тизимини бошқаришда бу муҳим интеграцияловчи бўғин бўлиб 
хизмат қилади.
16
Учинчи тамойил – занжирли реакция тамойили. Юқори сифат 
яратиладиган 
маҳсулот 
ва 
хизматларнинг 
истеъмол 
қилиниш 
имкониятларини кенгайтиради, пул муомаласи барқарорлигини оширади, 
аҳоли ҳаёт даражасининг кўтарилишига ҳисса қўшади, ишлаб чиқаришнинг 
такомиллашувини таъминлайди, меҳнат шароитлари ва савдо, атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшади. 
Тўртинчи тамойил – сифат бошқаруви тизимида амалга ошириладиган 
усуллар, ёндошувлар сифат институтларинини ривожланишининг бизнес 
16
Щептова С.Е. Менеджмент и экономика качества: От естественного к формальному, от формального к 
естественному.- М.: КомКнига, 2007.- 512с. 


жараёнларни ташкил этиш шакллари ва усуллари ривожидан олдинлаб 
кетиши тамойили. 
Бешинчи тамойил – сифат бошқаруви тизимларининг ўз-ўзини ташкил 
этиш тамойили. 
Олтинчи тамойил – сифат бошқарувига ёндошишда иккитарафламалик 
тамойили. 
Бир томондан сифат бошқарув объекти бўлса, бошқа томондан сифат 
бошқарув функцияси ҳамдир. Шундан келиб чиқиб, ҳудуд миқёсида сифат 
бошқаруви тизимини ташкилотнинг сифатни бошқариш тизимини тартибга 
солувчи таъсир сифати қабул қилиш мумкин, бошқа томондан эса, сифат 
бошқаруви тизими ҳудудни бошқариш тизимининг бир элементи 
ҳамдир.
Мазкур тамойилларни асосий тамойиллар сифатида белгилаган ҳолда 
муаллиф ҳудудда сифат бошқарув тизимини такомиллаштиришни ташкилий 
ва иқтисодий таъминлашнинг мантиқий ва тузилмавий моделини таклиф 
этади. Ушбу модел ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш 
тенденциялари асосида, ҳудудий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда 
ишлаб чиқилиши керак. 
Бундай моделда сифатни бошқариш тизимидаги ҳудудий ўзига 
хосликлар ҳисобга олинади ва бу модел сифат бошқарув тизимини 
такомиллаштириш концепциясининг амалдаги тадбиқидир. Модел амалиётда 
тўлиқ ўзини намоён қилади, ташкилий-иқтисодий таъминот тузилмасини 
ифода этади ва ҳудуддаги муайян шароитларда уни амалга ошириш 
жараёнларини характерлайди. 
Мазкур моделда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари 
ва зарурий шартларини таҳлил қилиш зарурати ифода этилади. Бунда 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларининг сифат соҳасидаги 
ҳудуд сиёсатига таъсири кўрсатилган. Сифат соҳасида ҳудуд сиёсатини 
ишлаб чиқишда ҳудуддаги саноат мажмуи тузилмасини ва унинг 
рақобатбардошлик даражасини албатта ҳисоб олиш керак. Ҳудуд сиёсати 


таркибида ҳудудда сифатни бошқариш тизимининг концепциясини белгилаш 
амал оширилади, бунда сифат бошқарув тизимининг ривожланганлик 
даражаси ва сифат соҳаси инфратузилмасидан келиб чиқилади. Мазкур 
концепцияда сифатни таъминлашнинг ҳудудий тамойиллари эътиборга 
олинади. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling