Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Германия 
Немислар ҳам худди французлар каби эҳтиёткор ва тежамкор, янада 
ишончлироқ ва аниқ бўладилар. Аммо ҳазил, юмор ва самимият бобида улар 



французлардан ортда қоладилар. Немис халқи табиатига эркин фикрлаш тарзи 
ва улкан инсоний мардлик хос. Улар табиатан скептик бўладилар, ҳар бир 
нарсага шубҳа билан қарайдилар, ўзларининг жиддийликлари, камгапликлари 
ва оғир-вазминликлари билан ажралиб турадилар, педантликда ҳеч ким уларга 
етолмайди. Немислар ишда профессионализмни юксак баҳолайдилар. Одатда 
ишбилармон кишилар киришимли бўладилар, хурсандчилик, вақтичоғлик 
қилишни яхши кўрадилар. Уларга шоша-пиша иш қилиш ёқмайди. Немис 
бизнесменлари ҳамма учрашувларни олдиндан белгилайдилар. 
Музокаралар кундузи соат 10.00 гача ва кечки 16.00 дан кейин 
ўтказилмайди. Ҳақиқий музокаралар бошлангунга қадар умумий масалалар 
ҳақида бир оз гаплашилади. Немис бизнесмени вақтни беҳуда ўтказишни 
истамайди. Бизнес ҳақида гапирилдими, дарҳол ишга ўтилади. Музокаралр 
ҳаммага, жумладан, ҳар кун сенсирайдиган одамига ҳам “Сиз”, деб мурожаат 
қилинади. Германияда қарорни корхонанинг энг юқоридаги раҳбарияти қабул 
қилади. Немислар тез-тез ҳуқуқшуносга мурожаат қилиб турадилар. 
Раҳбарлик услуби - авторитар ва иерархик тарздадир. Раҳбар бўлгунча 
узоқ йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Раҳбарлик лавозимларида кекса одамлар 
кўпчиликни ташкил этади. 
Уларнинг ишдаги ҳамкорларни уйга таклиф қилиш одатлари йўқ. Мабодо 
немис хонадонига меҳмонга таклиф қилиниб қолгудай бўлсангиз, атиргулдан 
бошқа гулдаста кўтариб боришингиз керак. Чунки атиргул совға қилиб 
борсангиз, бу уй бекасига кўнглингиз борлигини англатади. Мезбон бўлган уй 
соҳибига вино совға қилишдан олдин унинг бу борадаги дидини билиш керак 
бўлади. Шу сабабли вино совға қилмаган маъқул. 
Гулларни бирор хонадонга биринчи марта меҳмон бўлиб борганда ёки 
бирор юбилей муносабати билан тақдим қилинади. 
Немислар билан танишганда амал ва унвон муҳим саналади. Германияда 
унвонларга катта аҳамият берилади. Эрли аёл эрининг унвонига эга бўла 
олади. Музокаралар бошланиши олдидан делегациянинг ҳар бир аъзосини 
унвони аниқлаб олинади. Германияда ким билан гаплашаётган бўлса, 
унвонини айтиш одат тусини олган. Немислар музокараларга ниҳоятда пухта 
тайёргарлик кўрадилар. Одатда улар қачонки масалага ечим топиш 
имкониятига ишонганларидан кейингина музокараларга киришадилар. 
Гарчанд бизнинг бизнесменларимиз Германияга совға-салом билан 
борсалар-да, амалий мулоқотда ҳадя қилиш одат эмас. Ишдаги ҳамкорлар 
ёнига борган вақтда уларга кичкина сувенир бериш мумкин. Аксарият 
Рождество байрами ёки бирор-бир юбилей муносабати билан совға қилинади. 
Совғалар амалий муносабатлар ўрнатишда, шунингдек, шахсий табиатдаги 
совғалар ҳам қилинмайди. 
Немислар сипо кийинадилар. Эркакларнинг албатта тўқ рангли костюм 
кийиши талаб этилмайди. Иш доирасидаги аёллар гардеробидан шим олиб 
ташланган. Анъанавий қора костюм ҳамон илгаригидай амалий учрашувларга 
жуда мос келади. Лекин ҳозир янада эркинроқ либос кийилаётганлиги
кузатилаётганлигини ҳам айтиб қўйиш жоиз. 




Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling