Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Корея республикаси (Жанубий Корея)


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Корея республикаси (Жанубий Корея) 
Корейслар – муомала қилиш қийин ҳамкорлар ҳисобланади. Улар билан 
телефон қўнғироғи ёки хатлар ёрдамида алоқа ўрнатиш мумкин эмас. Албатта 
воситачи орқали шахсий учрашув уюштирилиши шарт. Бу воситачи корейс 
бизнесмени қизиқтирган ширкатни, унинг қайси йўналишда ишлашини, ушбу 
корхона раҳбари ва бошқа ходимлар мақомини таништиришга қодир бўлиши 
керак. Агар учрашув ҳақидаги илтимосга мужмал жавоб олинган бўлса, у 
ҳолда воситачи офисга келиши керак бўлади. Чунки у бу ноаниқликни 
учрашувга тайёрлик деб қабул қилади. Кореяда шахсий муносабатда 
бўлмасдан, шахсан мулоқот қилмасдан ҳеч бир муаммо ҳал бўлмайди. Бу 
мамлакатда Конфуцийнинг ахлоқ ҳақидаги ақидаларига кўра иш кўрилади. 
Конфуций таълимотига кўра шахслар аро муносабатларда бошқа бир 
кишининг туйғулари, унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ҳам ҳисобга олиш 
керак бўлади. 
Корейсларга мурожаат қилганда бирор кишининг исми шарифини 
айтишдан олдин ҳамиша “мистер” ёки “миссис” сўзлари қўшиб айтилади. 
Корейслар хушмуомала, киришимли, очиқ бўладилар. Шу туфайли, улар 
ўзларига 
нисбатан 
ҳам 
шундай 
муомалани 
кутадилар. 
Улар 
меҳмоннавозликни жойига қўядилар ва меҳмонлари шарафига фавқулодда 
илиқ, беҳад дабдабали қабуллар уюштирадилар. Улар чет эллик 
ишбилармонлар билан яқиндан танишгилари келади. 
Корея Республикасининг миллий байрами – 15 август. 
Кореяда бирор хонадон ёки ресторанга борилганда остонада пойафзални 
ечиб кириш керак. Бу ерда ташриф қоғозига катта аҳамият берилади. Ташриф 
қоғози ўнг қўл билан топширилади ва ўнг қўлда қабул қилинади. Корейслар 
ҳар бир одамда ташриф қоғози бўлиши керак, деб ҳисоблайдилар. 
Корейсларнинг ташриф қоғозларида одатда аввал фамилия, сўнг исм ёзилади. 


12 
Шунинг учун дарҳол суҳбатдошингиздан унинг фамилиясини билиб 
қўйишингиз керак. 
Корейс бизнесменлари ҳамиша мантиқий изчиллик ва ўзаро 
муносабатларда аниқлик бўлишига интилади.Улар соддаликка мойил 
бўладилар ва мавҳум фикр-мулоҳазаларни ёқтирмайдилар. Корейс 
бизнесменлари ўзларининг таклифларини аниқ ифода этадилар, муаммоларни 
ҳал қилиш йўлларини конкрет кўрсатадилар. Бирор-бир масалада улар 
ҳамкорига очиқ гапирмайдилар ва ўзларининг ҳақ эканликларини 
исботламайдилар ҳам. Лекин корейс томони ижобий қарор қабул қиладиган 
бўлса, зудликда ҳаракатга тушади. Ҳамкорларнинг жавобгарликни 
бўйинларига олиб, қарор қабул қилишга ҳуқуқлари йўқлиги уларнинг 
ҳафсалаларини пир қилиши мумкин. Борди-ю, корейс бизнесменига сотиб 
олган товари ёқса ва шахсан кўнглига ўтирган бизнесмен ана шу товарни унга 
сотган одам бўлса, янаям маъқул тушади.
Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган товарлар сифати деярли жаҳонда 
энг яхшиларидан саналади, нархи эса 20-30 фоиз паст юради. Мамлакат 
бизнесининг катта қисми оилавий конгломератда тўпланган. 
Кореяда чет элликларга норасмий муносабатда бўлиш одати йўқ. 
Корейсларда “йўқ” сўзи қўлланилмайди. 
Шартномага имзо чекаётганда қизил сиёҳли ручкадан фойдаланилмайди. 
Жанубий Кореяда юқори лавозимли мансабдорлар орасида қариндош-уруғ ёки 
дўст, таниш-билишлар бўлиши муҳим рол ўйнайди. 
Бу мамлакатда лавозимлар ва даражаларнинг қатъий тизими мавжуд. 
Корейслар мансаби юқори ва ёши катта одамлар олдида чекмайдилар. 
Кореяда этикет масалаларига жуда эътибор берилади. Корейсларда чет 
элликлар билан норасмий мулоқотда бўлиш одати йўқ. 
Корейслар меҳмонлар корейс маданияти, тарихини билган одамларни 
қадрлайдилар. Чет эллик одамнинг корейс маданиятини билиши ва унга 
мослашиши жуда қийин. Протоколга мувофиқ ишбилармон одам либоси – 
сипо костюм (қорамтир бўлса янаям яхши) оқ кўйлак, бўйинбоғ ҳисобланади. 
Ишбилармон аёл хизматда шим киймайди. 
Кореянинг миллий рамзи – Корея йўлбарси тасвири саналади. 
Хитой 
Хитойлик ҳамкорларингиз билан музокараларни белгилашингиздан 3-4 
ҳафта олдин бари жиҳатларни ипидан-игнасигача ўрганишлари учун ўз 
таклифларингизни жўнатишингиз керак бўлади. Чунки қарорлар кўпчилик 
овоз билан баҳамжиҳат қабул қилинади. 
Тижоратга оид музокараларни олиб боришнинг хитойча услуби айрим 
босқичларга бўлиниши билан фарқланади. Бу услуб позицияларни даставвал 
аниқлаб олиш, уларни муҳокама қилиш ва якуний босқичларни бир-биридан 
аниқ фарқлаш билан изоҳланади. 
Амалий танишув чоғи ташриф қоғозлари алмашилади. Ташриф 
қоғозининг орқа томонида хитой тилида ширкат реквизитлари кўрсатилган 


13 
бўлиши керак. Хитойда саломлашиш вақти қўл қисишиш одат тусига кирган. 
Бундай пайт аввал янаям юқори лавозимли шахс қўли қисилади. 
Музокараларнинг бошланғич босқичида ҳамкорларнинг ташқи қиёфаси 
ва уларнинг муомала тарзига жуда эътибор берилади. Шу асосда делегация ҳар 
бир аъзосининг мавқеини аниқлашга уриниб кўрилади. Ишда янада юксакроқ 
мавқедаги одамларга қараб мўлжал олинади. Хитой ишбилармонлари охири 
қарама-қарши томонга таъсир кўрсатиш учун ўзларига хайрихоҳ билдирган 
одамларни ажратиб оладилар. Аксарият Хитой томони тижоратда яхши 
тайёргарлик кўрган мутахассисдирлар. Хитой бизнеси тажрибали кадрларга 
эгалигини айтиб ўтиш жоиз. Улар бўлғуси иш ҳақида жуда кенг маълумотга 
эга бўладилар ва музокаралар чоғи ўзлари учун фойдали бўлган, илгари 
тузилган шартномаларга таянадилар. 
Бизнесда аёлларнинг ҳуқуқлари эркакларники билан тенг. 
Хитойда бирор хонадонга меҳмонга бориладиган бўлса, уй бекасига гул 
олиб бориш одати йўқ. 
Хитойлик ҳамкор томонидан якуний қарор музокаралар столи атрофида 
эмас, камида 25 хил таом тортилган уй дастурхони ёки ресторанда қабул 
қилинади. Меҳмон ана шу таомлардан оз-оздан тотиб кўриши зарур. 
Таомлардан намойишкорона бош тортиб бўлмайди. Меҳмон дастурхондан 
биринчи бўлиб туради. 
Совға-саломлар якка шахсга эмас, балки бутун ташкилот учун қилинади. 
1 октябр – Хитой инқилоби куни. 
Раҳбарият эришилган келишувларни маъқуллаши шарт. Хитой томони 
ана шу келишувларнинг бажарилишига катта аҳамият беради. Хитойликлар 
қабул қилинган қарорларни узоқ, чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўрадилар. 
Қарор қабул қилингач, сўз, у худди қоғозга битилган шартнома сингари кучга 
киради. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling