Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти 
Япония 
Япон халқи ҳаёти ранг-баранг маросимларга лиммо-лим ва бу тадбирлар 
қатъий протоколга амал қилган ҳолда ўтади. 
Японлар танишув чоғи бир-бирларига ташриф қоғозлари берадилар. 
Ташриф қоғозини топшираётган кишининг жамиятда тутган нуфузи, эгаллаб 
турган лавозими жуда муҳим ҳисобланади. Ташриф қоғозлари, қоидага кўра, 
матни юқорига қаратилган ҳолда икки қўллаб узатилади. Агар япон 
бизнесменининг мавқеи пастроқ бўлса, унда ташриф қоғози бир қўл, ўнг қўл 
билан қабул қилинади. Акс ҳолда япон бизнесмен хижолатда қолади. 
Японияда ўзидан мавқеи паст шерик билан мулоқот қилган япон 
бизнесмени бошқа тадбиркорлар кўзи олдида ўз обрўини тўкади, деган қараш 
бор. Гўё ҳамкорнинг юқори лавозимни эгаллаб туриши гўё улар танлаган 
ширкат амалий иш оламида унча эътиборга эга эмаслигини кўрсатади. 
Шунинг учун ҳам японлар ижтимоий аҳволга тегишли бўлган ҳамма нарсага 
жуда эҳтиёт бўлиб ёндашадилар. Олдин таништириладиган Япония томони 
вакилларининг даражалари аниқланиб, сўнг шунга қараб, шундай мақомдаги 
кишилар танланади. 
Японлар жуда хушфеъл бўладилар. Шундай бўлса-да, бу хушфеъллик 
дўстликни англатмайди. Японияда таништирув тадбирларида фақат эркаклар 
иштирок этадилар. Кўнгилочар тадбирларда ҳам аёллар қатнашмайди. 
Японияда қўл қисишиш одати йўқ. Улар бир-бирларига чуқур таъзим 
қиладилар. Одатда 15, 45, 75 ва 90 марта таъзим қилинади. Японларнинг 
одатига кўра, агар бирор одам ҳамроҳида яхши таассурот қолдираман деса 45 
марта таъзим қилади. Энг бообрў одам билан 90 марта таъзим қилиб 
саломлашилади. 
Бу мамлакатда субординацияга асосланган раҳбарлик қилишнинг 
авторитар услуби кенг тарқалган. Бироқ кўпгина қарорлар кўпчилик билан 
кенгашиб бамаслаҳат қабул қилинади. Дунёда энг узун иш вақти Японияда 
жорий қилинган. Аксарият ходимлар ўз бошлиқлари ишдан кетмагунларича, 
хизмат жойларидан жилмайдилар. Ўз касбига содиқ япон ходим таътили 
шундай ҳам қисқа бўлса-да, баъзан ишни деб ундан воз кечади ҳам. 
Японияда иш куни тугагандан кейин ҳам иш ҳақида гапириш мумкин. 
Японлар ҳамкорликда ишлаш алоқаларини хат ёки телефон қўнғироқлари 
орқали эмас, воситачилар ёрдамида йўлга қўйишни маъқул кўрадилар. Улар 
биргаликда ишлайдиган шериклари билан шахсий муносбат ўрнатишга 
тиришадилар, шунинг учун ҳам дастлабки алоқани машҳур япон ширкатида 
ишлайдиган шахс тавсияномасига биноан амалга оширишни маъқул 
кўрадилар. 


11 
Финляндияда сауна ҳаммоми музокаралар учун хизмат қилганидай, 
Японияда ҳам голф майдончасидан айни шу мақсадда фойдаланилади. 
Японлар сизнинг гапингизни диққат билан эшитадилар, бошларини 
ирғайдилар. Бу уларнинг розилигини эмас, фақат нима демоқчи 
эканлигингизни тушунганлигини англатади. Японлар билан музокаралар олиб 
борилаётганда гўёки уларга ушбу баҳслар натижаси эмас, ана шу гаплашувлар 
муҳимроқдай тасаввур қолади. Бу тасаввур, албатта, сизни алдайди. Бу фақат 
шунчаки нотаниш одамлар билан эмас, бошқа маданият вакиллари билан 
ишлаш учун ҳамкорлик муҳитини яратишдан бошқа нарса эмас. Шу туфайли 
ҳам муаммолар ечимини топиш, келишиш осон бўлган арзимас масалалардан 
бошланади. Ҳақиқий амалий учрашувлар эса норасмий вазиятда ўтади. 
Гул ўстириш, уларни даста қилиб, безаш Японияда алоҳида санъат турига 
айланган. Шу тариқа гулларни алоҳида бир-бирига уйғун ҳолда жўр этиб 
дасталаш дунёга машҳур икэбана санъатини дунёга келтирди. Шунинг учун 
бирор хонадонга меҳмонга борганда бекага гул кўтариб боришнинг ҳожати 
йўқ. Чунки уй бекасининг ўзи меҳмонлар шарафига икэбана тузиб қўйган 
бўлади. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling