Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Франция 
Франция мамлакати амалий протокол ва этикет ватани ҳисобланади. 
Французлар жуда одобли, назокатли бўлиб, ҳамиша этикетга амал қилишга 
интиладидар. Франция – бой тарих ва маданиятга эга. Французлар Европанинг 
энг ўзига хос халқларидан бири ҳисобланади. Ўрта асрларда француз тили 
дипломатик ёзишмалар ва халқаро мулоқот тили бўлиб хизмат қилган. Бу 
жиҳат миллий табиат хусусиятларида, амалий мулоқотнинг французча услуби 
ўзига 
хосликларида 
акс 
этади. 
Французлар 
хатарли 
молиявий 
операцияларидан ўзларини олиб қочишга тиришадилар. 
Аксарият французлар ашаддий миллатчи бўладилар. Аксар француз 
бизнесменлари скептик, ҳамма нарсага шубҳа билан қарайдиган, устомон, қув, 
топқир ва эҳтиёткор бўладилар. Улар амалий учрашувлар, музокараларда 
инглиз ёки немис тилидан фойдаланилса, буни кўнгилларига оғир оладилар. 
Бироқ аксарият франциялик бизнесменлар жўшқин, ишонувчан, олийҳиммат 
бўладилар. Улар, қисқаси, “ялт” этиб кўзга ташланишни яхши кўрадилар ва 
бунинг уддасидан чиқадилар ҳам. Улар бемалол эркин суҳбат қурадилар ва бу 
ҳол фавқулодда тез ўтади. 
Французлар қўл қисишни қотирадилар. Уларда қўл қисишлар ҳар хил 
бўлади: дўстона, иссиқ тарф билан, илтифотли, совуққон, эътиборсиз ва ҳ.к.
Француз таомлари – француз халқининг миллий анъанасига хос асосий 
жиҳатлардан ҳисобланади, десак янглишмаймиз. Айнан француз таомлари 
миллий фахрга айланган, десак ҳам муболаға бўлмайди. 
Французларда тарелкада овқат ейилмасдан чала қолмаслиги керак. 
Дастурхон устида таомга туз сепиш мезбонларга нисбатан ҳурматсизлик 
сифатида баҳоланади. Дастурхонга ҳеч қандай зиравор қўйилмайди. Одатда 
французлар очиқкўнгил, сергап, ҳиссиётга тўла, жўшқин, режали ва тежамкор 
бўладилар. 
Улар қанчалик киришимли, дилкаш бўлмасинлар, ёлғиз, мустақил 
ишлашни маъқул кўрадилар. Бошқаларни муҳокама қилишни хуш кўрадилару, 
танқидни кўтаролмайдилар. 
Франция ишбилармонлари ўзларини жуда эркин тутадилар ва 
суҳбатдошлари билан бажонидил очилиб гаплашадилар.Французлар 
чиқишимли, назокатли, сермулозамат бўлиб, ҳамиша ватани ҳисобланмиш 
этикетга амал қилишга тиришадилар. Тарихан шаклланган зиёлилик, озодлик 
ва мустақилликка интилиш, фалсафа, нафис санъат турлари, нотиқликка меҳр 
қўйиш каби маданий анъаналар замонавий ишбилармон кишилар хулқ-
атворига ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Улар ақлий салоҳиятни, бирор 
нарсани тушунтириш қобилиятини, шартнома ва битим шартларини аниқ 
ифода этмоқликни жуда қадрлайдилар. 
Францияда амалий учрашув чоғи ташриф қоғози топширилади. Ташриф 
қоғозида бизнесмен қайси олий ўқув юртини тамомлаганлигини кўрсатиш 



тавсия қилинади. Французлар учун ўқимишли бўлиш, олий маълумот олиш 
ўта муҳим ҳисобланади. 
Агар учрашувда Франция томонидан бир неча киши қатнашаётган бўлса, 
унда ташриф қоғози энг баланд мавқега эга шахсга топширилади. 
Меҳмонлар либоси олий сифатли, табиий материалдан тикилган бўлиши 
зарур. Либосга ҳеч қандай синтетика аралашмаслиги даркор. 
Францияда кўпгина муҳим қарорлар нафақат хизмат кабинетида, балки 
овқатланиб ўтирган стол устида ҳам қабул қилинаверади. Амалий қабуллар 
коктейл, нонушта, тушлик ёки кечки овқат шаклида бўлиши мумкин. Иш 
ҳақида фақат қаҳва тортилгандан кейингина гаплашиш қабул қилинган. 
Французлар ҳаммадан кўра ўзлари манфаатдор бўлган масалани йўл-
йўлакай ҳал қилишни ёқтирмайдилар. Бу масалага аста-секинлик билан
бетараф бўлган мавзуларда узоқ гаплашувлардан кейингина худди шунчаки 
эслаб ўтгандай сўз очилади. Суҳбат чоғи дин, сиёсат, оилавий аҳвол 
масалалари, хизмат доирасидаги даромад ва сарф-харажатларга алоқадор 
муаммолар тилга олинмайди. Уларнинг келишувлари конкрет, лўнда, аниқ 
бўлади. Француз бизнесменлари ўз позицияларини моҳирона ҳимоя 
қиладилару, аммо савдо бобида рағбатлари бўлмайди. Уларнинг кўпинча 
“эҳтиёт учун” олиб қўйган позициялари бўлмайди, бироқ музокаралар пайти 
ўзгаришлар киритилишини ёқтирмайдилар. 
Улар амалий музокараларга пухта тайёрланадилар; келиб тушиши 
мумкин бўлган таклифларни ҳар томонлама ва жумладан, унинг оқибатларини 
ҳам ипидан-игнасигача ўрганиб чиқадилар. 
Одатда амалий музокаралар соат 11.00 да бошланади. Орадан бир ярим 
соатлар ўтгач, музокара қатнашчиларига оператив билан нонушта таклиф 
этилади. 
Французлар санъатни, айниқса француз санъатини билишларини юксак 
қадрлайдилар. 
Биринчи учрашувда ишдаги шеригингизга сувенирлар (бадиий албомлар 
ва ҳ.к.) топшириш қабул қилинмаган. 
Французларда кечки овқатга таклиф этилиши – меҳмон учун шараф 
ҳисобланади. Кечки овқатга белгиланган вақтдан ўн беш дақиқа кечикиб 
бориш керак бўлади. Зиёфатга совға ўрнида гул (қайғу-мотамни англатувчи оқ 
гуллар ва хризантемалардан ташқари), бир шиша шампан виноси (Шампан 
вилоятида ишлаб чиқарилган) ёки қимматбаҳо маркали вино олиб борган 
маъқул. Французлар камдан-кам ҳолларда ўткир ичкиликлар ичадилар. 
Француз ресторанига кирганда бош кийим ва палто ечилади. Ресторанда 
овқатланиб бўлгач, чойчақа ҳам қўшилган ҳисобни оласиз. Агар чойчақа 
қўшилмаган бўлса, ҳисобга 10 фоиз пул қўшиб берасиз. 
Ресторанларда ҳисоб тарелкадаги салфетка остига қўйилади. Сиз пулни 
ҳам худди шундай ана шу салфетка тагига қўясиз. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling