Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Европа амалий маданияти 
Англия 
Инглизлар ишнинг кўзини билишлари, мулк, анъаналар, хушфеъллик, 
қонунга итоат қилишни қадрлашлари билан ажралиб турадилар. Англия 
ишбилармонлари Европа бизнес оламида энг малакали ҳисобланадилар. Бу 
мамлакат бизнесменлари ихтисослашган ўқув юртларида ўқиб, бизнес 
юритиш учун профессионал ва психологик тайёргарлик кўрадилар. Мазкур 
ўқув юртларида амалий музокаралар тактикаси ва стратегияси жуда чуқур 
ўқитилади. 
Инглизлар 
суҳбатда 
тинглаш 
қобилиятини, 
амалий 
муносабатларда пунктуаллик – ўта аниқликни қадрлайдилар. Пунктуаллик – 
инглиз ишбилармонига хос мулоқот услубининг қатъий қоидаси ҳисобланади. 
Қадимги инглиз анъанасига кўра баҳс-муҳокамаларда оғир-вазминлик – 
суҳбатдошига нисбатан ҳурмат белгиси саналади. 
Расмиятчилик – инглизча ҳаёт тарзини ташкил этади. Инглизча одатига 
кўра, бирор кишининг исмини фақат махсус рухсат олгачгина айтиб, кейин 
мурожаат қилиш мумкин. Инглизлар қўл қисиш одатини ҳатто амалий 
протоколга ҳам киритганлар. 
Инглизлар билан танишганда, мижоз устун туришининг гувоҳи бўласиз. 
Чунки мижоз энг аҳамиятга эга шахс ҳисобланади. 
Инглизча музокаралар юритиш услуби, инглиз ишбилармонлари 
музокара тайёрлаш учун кам вақт ажратишлари билан таърифланади. Улар, 
музокара боришида яна ҳам яхшироқ ечим топилиши мумкин, деб 
ҳисоблайдилар. Инглизлар музокара олиб бораётганларида кўпдан-кўп 
маълумот ва статистика материалларини тўплайдилар, қарор қабул қилишда 
хатар даражасини камайтириш учун ҳар бир позицияни ҳисоблаб, ҳар бир 
детални қайд қилиб чиқадилар. 
Инглиз бизнесменлари билан ишлаш учун жуда бўлмаганда, умумий 
ҳолатда у ёки бу товарнинг фирмавий тузилиши, нархларнинг тахминий 
ўзгариб бориши ва уларнинг ҳаракат тенденцияларини олдиндан ўрганиб 
чиқиш, қизиқтирган ширкат ва унинг ходимлари ҳақида маълумот олиш керак 
бўлади. 
Инглиз бизнесмени жуда кузатувчан, яхшигина психолог бўлади. Шу 
туфайли бўлса керак, сохталик, юзакиликни, профессионал жиҳатдан бўш ва 



заиф тайёргарликни яшириш ҳолларини ҳазм қилолмайди. У бошқа 
бизнесменлар билан ўз билимлари ва тажрибаларини ўртоқлашади, кўпинча 
ўз касби сирларини ошкор этади, у ёки бу бозорнинг икир-чикирларигача 
усталик билан кира олади. 
Инглизлар қанчалик хушмуомала, хайрихоҳ, ҳамиша ёрдамга тайёр 
бўлмасинлар, барибир ҳар томонлама, қоидаларга, айниқса қонунга амал 
қилишлари билан ажаралиб турадилар. 
Англияда либослар сиполиги билан фарқ қилади. Аёллар хизмат пайти 
костюм ва кўйлак, эркаклар эса костюм кийим, бўйинбоғ боғлайдилар. 
Иш куни тугагач, иш ҳақида гапириш нафақат қабул қилинмаган, балки 
бу одобсизлик аломати ҳам ҳисобланади. 
Инглизлар дастурхон устида назокат билан ўзини тутиш қоидалари, 
хусусан, ахлоқ-одоб оламини яхшилаб ўрганганлар. Шунинг учун ҳам улар бу 
қоидаларга жуда жиддий ёндашадилар. Юқорида айтилганидай, инглизлар 
ўзларига таништирилмаган одамга мурожаат қилмайдилар. 
Тушлик зиёфатига таклиф қилинганлар албатта смокингда, расмий кечага 
эса – фракда келишлари шарт. 
Инглизлар ўткир ичкиликлардан жин ва вискини маъқул кўрадилар. 
Уларда қадаҳ сўзи айтиш ва уриштириш одат тусига кирмаган. Улар ичиш 
олдидан “чиэз”, дейдилар, холос. 
Дастурхон атрофида ўтириб суҳбатлашганда қирол оиласи, сиёсат, дин, 
шахсий ҳаёт, иқтисодий муносабатлар, Шимолий Ирландияга тааллуқли 
мавзулардан қочиш керак бўлади. 
Англияда шотландлар ва ирландларни “инглизлар”, деб эмас, 
“британияликлар”, дейдилар. 
Яна Англияда чой устида кўп нарсаларни ҳал қилиш мумкин. Чой 
чошгоҳдан сўнг келтирилади. Одатда қора чой ичилади, унга 1-2 чақмоқ қанд 
солиб, қаймоқ билан эмас, сут билан бирга ичилади. Чой ичиш танишув 
муносабати билан бир қадаҳдан шерри ичимлигини ичиш билан тугалланади. 
Инглиз бизнесмени бўлғуси шеригини ланчга таклиф этиши мумкин. Бу 
таклифни рад этиб бўлмайди, лекин ҳурмат аломати сифатида мезбон қайси 
вақтни маъқул кўрганлиги ҳақида қизиқиб қўйиш маслаҳат берилади. Уйга 
таклиф этиш - меҳмонга бўлган алоҳида ихлос белгиси ҳисобланади. Инглиз 
хонадонида меҳмон бўлсангиз, у ерда бир-бирига ташриф қоғози 
берилмаслигини унутманг. 
Қачонлардир музокара олиб борган кишилар билан дўстона 
муносабатларни узиб юбормаслик, буни қўллаб туриш маслаҳат берилади. 
Бундай эски танишларни туғилган кунлари, машҳур саналар, байрамлар билан 
қутлаб туриш лозим. 
Эски анъанавий маросимлар муҳим ва ибратли. 
Инглизларда: 
13 – машъум рақам; 12 А – рақами 13 ни англатади. 
14 июн – Англиянинг миллий байрами. 



Инглизларга тақвимлар, фирма ручкалари, ёзув дафтарчалари, 
зажигалкалар, Рождество байрамига спиртли ичимликлар совға қилиш 
мумкин. Англияда қимматбаҳо буюмларни ҳадя қилиш одат эмас. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling