Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

 
 



Канада 
Канада – саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги ривожланган индустриал- 
аграр мамлакат. Канада мамлакатида инглизлар, французлар яшайди. Улар 
канадалик инглизлар ва канадалик французлар деб юритилади. Мамлакатнинг 
туб аҳолиси ҳиндулар ва эскимослардан иборат. Давлат тили – инглиз ва 
француз тиллари. Халқ христиан динининг протестант ва католик мазҳабига 
эътиқод қилади. Канада мамлакати 10 та вилоят ва 3 та ҳудуддан иборат 
федерацияни ташкил этади. Асосан Европа бизнес муҳити Канадада ҳам ҳукм 
суради.Мамлакат шарқида (аксарият аҳолиси француз тилида сўзлашадиган 
Квебекда) айниқса ўз қадр-қимматини англаб етишга асосланган француз 
маданияти намоён бўлган. Жанубда (Онтарио ва унга туташ туманларда) 
америкача маданият намунаси кўзга ташланади. Ғарбда (Британия 
Колумбияси) амалий фаолиятдан ташқари бошқа қадриятларни эътироф 
этувчи жуда байналминал ва ошкора маданият шакли ўз ифодасини топган. 
Учрашувлар белгиланган вақтда бошланади. Мабодо канадаликларнинг 
раҳбарлик услубини кузатсангиз, бунда маълум иккиланишни сезасиз: гоҳ 
бошлиқ ишни бошқарсин, деб ҳамма диққат унга қаратилади, гоҳ демократия 
йўл билан гуруҳ бўлиб, қарор қабул қилинишига изн берилади. 
Бу давлатда аёллар юқори лавозимларни эгаллаб турибдилар. Сўнгги 
вақтларда аёлларнинг жамиятда тутган ўрни анча кўтарилди. 
Канадаликлар, чет элликлар уларнинг сиёсатлари ва долзарб воқеаларни 
билишларини қадрлайдилар, бироқ мамлакатда яшовчи инглиз ва француз 
тилида сўзлашувчилар ўртасидаги зиддият ҳақида уларнинг гапиришларини 
ёқтирмайдилар. У ёки бу томонга ўз симпатиянгизни билдиришингиз маслаҳат 
берилмайди. 
1 июль – Канада давлати ўз мустақиллигини эълон қилган кун, 
мамлакатда байрам қилинади. 
Суҳбат учун спорт яхши мавзу ҳисобланади. Канадада спортнинг асосий 
турлари хоккей ва бейсбол оммавийлашган. Асосан таништирув тадбирлари 
ресторанларда ўтади. Ленч атрофида учрашувлар ўтказиш одат тусига кирган. 
Кечки таништирув тадбирлари уйда ўтказилади. Тушлик вақти чекилмайди. 
Овқат кетидан кўпинча вино ва пиво ичилади. Канадада қадимий инглиз-
европа зиёфат этикетига амал қилинади. Бирор жойга ташриф буюрганда гул 
кўтариб бориш одат тусига кирган. Гуллар аксар ҳолларда ё ташрифдан сўнг, 
ушбу кечага таклиф этганлари учун, ёки меҳмондўстлик учун 
миннатдорчилик рамзи сифатида жўнатилади. Бекага атаб бир даста гул ҳадя 
қилиш шарт. 
Одатда зиёфат учун эмас, меҳмоннавозлик учун ташаккур айтилади. 
Канадалик одам билан истаган мавзуда гаплашиш мумкин. Лекин бир 
нарсани унутманг: тағин АҚШни Канада билан қиёслай кўрманг. Нотаниш 
одамлар билан гаплашганда суҳбат ўз-ўзидан жонланади ва оддий тус олади. 
Ора яқинлашиб, дарҳол “сен”лашга ўтилади. Яхши дўстлар яхши бизнес 
қиладилар. Ишбилармонлар ҳаётида канадалик ҳамкорингизга “сен”, деб 


10 
мурожаат этиш орани яқинлаштиради, бир-бирингизга ҳурмат-эътибор 
ортади, муносабатларга дўстона руҳ бағишлайди. 
Ўрнига қўйиб кийилган либос муваффақият қозонаётган бизнесмен 
имижининг бир қисми ҳисобланади. Иш пайти қора костюм, бошқа вақтлар 
эса башанг либос кийилади. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling