Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Испания 
Испанлар табиатан жиддий, очиқкўнгил, инсоний ва жуда ҳазилкаш, 
юмор ҳисси ҳамда командада ишлаш қобилиятига эгадирлар. Испаниянинг ўн 
еттита вилояти ўз хусусиятларини халқлари табиатига муҳрини босган, яъни 
таъсирини ўтказган, десак янглишмаган бўламиз. Мамлакатнинг турли 
музофотлари вакиллари маданияти ва турмуш тарзида, хулқ-атворида анча 
фарқ борлигини шу ҳол билан изоҳласа бўлади. Испанлар иш ва кишиларга
ҳиссиёт билан муносабатда бўладилар. 
Дастлаб ушбу мамлакатга етиб келганлик ҳақида ҳамкорларга хабар 
қилинади. Учрашув туш – сиеста (тушлик) пайтига белгиланмайди. 
Йирик испан ширкатлари билан тижорат алоқалари анъанавий равишда 
иерархик тамойилга кўра тузилади. Тегишли қарор қабул қиладиган масъул 
раҳбарларга чиқиш шарт. Шунингдек, юқори лавозимдаги мансабдорлар, 
компанияларни бошқарадиган епископлар ишга сезиларли таъсир кўрсатиши 
мумкин. Улар аксар ҳолларда қарор қабул қилиш чоғи жуда катта ҳуқуққа эга 
бўладилар. Музокараларда тенг мақомдаги ҳамкорлар ҳам иштирок этадилар. 
Музокаралар об-ҳаво, спорт, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ҳ.к.лар 
ҳақида гап-сўзлар бошланиб, сўнг мақсадга ўтилади. Учрашув вақти қатъий 
белгиланмайди, чунки испанлар кўп гап гапиради. Ташриф қоғози испан ва 
инглиз тилларида ёзилган бўлиши шарт. 
Испанларда ишдаги шерикларни уйларига таклиф этиш одати йўқ. Лекин 
мабодо шундай таклиф бўлиб қолса, бу катта шараф ҳисобланади. Меҳмонга 
кўпинча гул, бир қути конфет, шампан виноси ва ҳ.к.ларни совға қилиб олиб 
бориш мумкин. 
Гулларни совға сифатида олиб бориш Россиядаги сингари 
оммавийлашмаган. Испанлар 13 рақамини омадсиз рақам деб билишларини, 
13-сана сешанбага тўғри келиб қолса, омадсиз кунни англатишини унутмаслик 
даркор. Испанияда 12 октябр – миллий байрам сифатида нишонланади. 
Овқатланиш асбобларидан тўғри фойдаланиш керак. Меҳмонлар 
тарелкада чала овқат еб, тагида қолдирмайдилар. Таклиф этилган кечки овқат 
дастурхонида ичимликлар ранг-баранг бўлади ва бу ерда муҳим талаб уларни 
меъёрида истеъмол қилиш ҳисобланади. Стол устида таомлар ва ичимликлар 
сифати ҳақида бемалол яхши гапларни айтавериш мумкин. Испанлар – ҳар 
қандай мавзуда яхши суҳбатдош бўла оладилар. Дастурхон атрофида санъат, 
адабиёт, саёҳат учун диққатга сазовор жойлар, спорт мавзулари суҳбат учун 
ажойиб мавзу бўла олади. Коррида, дин, Франко режими ва ҳ.к.лар ҳақида 
гапириш ножоиз ҳисобланади. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling