Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Араб мамлакатлари 
Араблар учун музокараларнинг муҳим унсурларидан бири ҳамкорлар 
ўртасида ишонч ўрнатиш ҳисобланади. Араб мамлакатлари бизнесменлари 
учун ўз қадрини билиш, ҳамкасбларини ҳурмат қилиш ва хушмуомалалик 
билан муносабатда бўлиш хосдир. Улар биргалашиб ишлайдилар, у ёки бу 
масала бўйича жамоа нуқтаи назарини ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар. 
Араб мамлакатларида миллий урф-одатлар, анъаналар кучли. Бу жиҳат 
музокаралар чоғи кўзга ташланади. Масалан, бармоқлар учи билан ўпич 
юбориш ўта мақтовни англатади. Саудия Арабистонида жимлик сақланишини 
сўраш учун бармоқлар учига пуфлаш керак. 
Мулоқотни арабча услубларидан бири – Мисрники ҳисобланади. 
Миср – инсоният яратган маданиятнинг энг қадимий ўчоқларидан бири 
саналади. Миллий ғурур, ўз мамлакатининг тарихий анъаналарига риоя 
қилиш, мисрликлар учун хос хусусиятдир. Мисрликларнинг яна бир 
хусусияти – бу кучли бошқарувни қабул қилиш бўлса, бошқа жиҳати – қатъий 
ва хулқ-атворнинг анча ривожланган маъмурий қоидалари ҳисобланади. 
Мисрликларнинг ана шу хусусиятлари улар музокараларни олиб боришларида 


14 
акс этади. Улар миллий мустақилликларига алоқадор саволларни оғриқ билан 
қарши оладилар. Гўё уларнинг ички ишларига аралашганлик деб ўйлаб, бари 
нарсаларни рад этадилар. Араблар музокаралар чоғи тез-тез ҳамкори ва унинг 
оиласидагилар саломатлигини сўраб турадилар. Бу саволларга қисқа қилиб 
жавоб қайтариш, ўзларига бундай саволлар бермаслик керак. Араблар 
ҳамкорлар билан ўзаро ҳаракат турлари ичида савдолашишни маъқул 
кўрадилар. 
Араблар – хушмуомала одамлар. Деярли барча араб бизнесменлари 
инглизча ва французча гапира оладилар. Уларнинг ташриф қоғозлари матни 
инглиз ва араб тилларида ёзилган. 
Араб мамлакатларида чет эллик киши бирор аёлга савол ёки илтимос 
билан мурожаат қилиши мумкин эмас. Бу одобсизлик ҳисобланади. Ҳамма 
амалий алоқалар фақат эркаклар ўртасида ўтказилади. Деярли аксарият араб 
аёллари амалий иш доирасида ҳеч қандай ўринни эгалламаган. 
Ироқда аёллар давлат муассасаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб 
турибдилар. 
Эрон, Покистон, Сурия, Саудия Арабистон, Уммон султонлиги, Суданда 
аёллар бизнесда ҳеч қандай рол ўйнамайдилар. Бирлашган Араб 
Амирликларида аёл киши бизнесда назарий жиҳатдангина иштирок этади, 
амалда эса аёл киши – жуда кам кўринади. Мисрда аёллар бизнес доирасида 
аста-секин пайдо бўлмоқда, яна улар эркакларга нисбатан тайёргарликлари 
кўпроқлиги кўриниб туради. Лекин бу ерда ҳозирча аёл киши бизнесда котиба 
сифатида ишламоқда. 
Ироқда аёлларга қўл узатилмайди ва кўзларига қаралмайди. Бизнесда 
аёллар бирор ўринга эга эмаслар. 
Араб бизнесмени анъанага содиқ қолиб, биринчи танишувда илтифотли 
бўлади. Кейинги учрашув, суҳбат аввалгисидек самимий ўтмаслиги мумкин. 
Араблар узил-кесил “ҳа” ёки “йўқ”, демайдилар, балки “Аллоҳ буюрса”, 
“Аллоҳ билади” тахлит сўзлар билан жавоб қайтаради. Уларнинг хулқ-
атворларида ислом дини таъсири кучли бўлиб, бу жиҳат ўз-ўзидан 
музокаралар жараёнига ҳам таъсир этмай қолмайди. 
Мисрда раҳбарлик қилиш усули – патриархал. Гарчанд музокараларда 
кўп одам қатнашса-да, бир киши ҳамма масалани ҳал қилади.
Араб мамлакатларида шакар солмасдан, кўпгина кардамон (ҳил) билан 
қуюқ қаҳва ичадилар. Бир финжон қаҳва ичгач, мезбонга миннатдорчилик 
билдирилади, меҳмонга яна қаҳва қуйилади. Бу ҳол меҳмон то бир қаҳва 
идишидаги қаҳвани ичиб тугатмагунича давом этади. Бундай бўлмаслиги учун 
меҳмон ўз финжонини тўнтариб қўйиши ёки уни уёқдан-буёққа чайқаши 
керак. Дастурхондан егулик фақат ўнг қўлда олинади, чап қўл манфур 
ҳисобланади. Агар меҳмон егуликни чап қўлида олгудай бўлса, таом 
дастурхондан йиғиштириб олинади. 
Қаҳва тортилишидан олдин муздай ичимликлар таклиф қилинса, 
билингки, учрашув поёнига етиб қолди. 


15 
Ўнг қўл билан ташриф қоғози берилади, олинади, пул ёки совға 
узатилади. Юқорида айтилганидай, манфур чап қўлни ишлатсангиз, 
суҳбатдошингизни хафа қилиб қўйишингиз мумкин. 
Мабодо араблар билан бизнес қиладиган бўлсангиз, оёқларингизни бир-
бирига чалиштириб ўтирманг, тағин пойафзалингиз тагчарми кўриниб 
қолмасин. 
Этика ва этикет қоидаларига мувофиқ мусулмонлар барча амалий 
муносабатларни бир кунда беш марта намоз ўқиш учун тўхтатиб турадилар. 
Миллий байрамлар, ҳайитлар саналарида амалий музокаралар ёки амалий 
қабуллар тайинланмайди.

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling