Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу

Шимолий Америка амалий маданияти 
Америка Қўшма Штатлари 
АҚШ миллий маданияти ҳали ёш. Шундай бўлса-да, бироқ америкалик
миллий табиатига хос инсоний муносабатларда ўзига хосликка, амалий 
фаолиятда кучли шахс бўлишга, якка шахснинг ўзи қарор қилишга интилиши 
каби хислатларни айтиб ўтиш мумкин. 



Америка бизнесменлари ишчан, чаққон, ўта фаолликлари билан ажралиб 
турадилар. Уларда энг қадрли, қимматли нарса – бу индивидуал озодлик, яъни 
якка инсон озодлиги, шахс дахлсизлиги ҳисобланади. Америкаликлар 
меҳнатсеварлик, тежамкорлик, ташаббускорлик, фикр соғломлиги, ўзини-ўзи 
ўстириш ва прагматизмни қадрлайдилар. 
Америкаликлар амалий суҳбатлар чоғи муҳокама қилиниши керак бўлган 
муаммога диққатларини тўплайдилар. Яна нафақат бу муаммо ечимига бўлган 
умумий ёндашувларни аниқлаб, уларни муҳокама қилибгина қолмасдан, балки 
келишувларни амалга оширишга алоқадор деталларгача таҳлил қилиб 
чиқишга интиладилар. Америкаликлар прагматизми ана шунда кўринади. 
Америкаликлар истаган мамлакат бизнесини яхши биламиз, деб 
ўйлайдилар. Улар кўпинча амалий мулоқот технологиясида эгоцентризмни 
намоён этадилар ва ҳамкоримиз бизнинг қоидаларимизга амал қилиши керак, 
деб ҳисоблайдилар. Америкалик бизнесменларни фақат реал ва конкрет 
лойиҳалар қизиқтиради, холос. Уларлар бўлғуси музокараларнинг ҳамма 
саволларидан яхшигина хабардор бўладилар ва бунинг учун ваколатни қўлга 
киритадилар. Уларнинг табиатига хос бўлган мустақиллик осонлик билан 
қарор қабул қилишга имкон беради. Музокаралар юритишнинг америкача 
услуби ишда етарлича профессионализм билан изоҳланади. Улар музокаралар 
узоққа чўзилиб кетишига тоқат қилолмайдилар. 
Америкалик бизнесмен музокараларда уч: таҳлил қил, мажбуриятларни 
тақсимла, ижрони текшир, деган қоидаларга риоя қиладилар. 
Америкалик бизнесменлар ишда фаолликлари, фойда-даромад олиш учун 
курашда жуда қобилиятли эканликлари, ўз устунлигини тасдиқлашга 
уринишлари, фавқулодда ўзига ишонч туйғусининг мустаҳккамлиги, аҳдида 
қатъий тура олишлари, қувликлари, яъни тегирмондан бутун чиқишлари, 
таваккалчиликка ўчликлари билан ажралиб турадилар. Улар якка бўлиб ёки 
кичик гуруҳларга бўлиниб, музокараларни олиб борадилар. 
Америкаликлар шартнома тузилаётганда ўта тиришқоқлик ва 
агрессивлик кўрсатадилар. Уларнинг фикрича, бўлғуси ҳамкорларига 
нисбатан жуда кучли позицияга эгадирлар. 
Америка амалий иш оламида муваффақият қозониш учун муайян 
қоидаларга амал қилиш ҳамда Америка бизнесининг бари икир-чикиригача 
ўрганиш керак бўлади. Америкаликлар амалий мулоқот тажрибасига 
демократизм ва прогматизм унсурини олиб кирдилар. 
Амалий ҳамкор сифатида америкаликлардан ўз сўзини қадрлаш, 
шеригининг ишончини оқлаш, ҳимоянинг ҳуқуқий турларига таяниш, жуда 
пухталик билан ҳужжатлар тузиш, профессионализмни ҳурмат қилиш, ўта 
омилкорлик, мажбуриятларни аниқ муддатида бажариш, биринчи навбатда 
принципиал масалаларни ҳал қилиш, ишнинг майда-чуйда томонларини, кам-
кўстини битиришни пастроқ вазифадаги ижрочилар ва ҳуқуқшуносларга 
қолдириш каби хислатларни ўрганса арзийди. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling