Мавзу №8: Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзуси маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси


Ҳажм-режавий ва конструктив ечимларни


Download 1.46 Mb.
bet7/11
Sana28.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1020049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-МАЪРУЗА

4. Ҳажм-режавий ва конструктив ечимларни
  • ишлаб чиқишнинг умумий тартиблари
  • Замонавий технологик жараёнларнинг серқирралиги саноат биноларининг хилма-хил ҳажм-режавий ва конструктив ечимларини яратишни тақозо қилади.
  • Лойиҳалашга кириша туриб, энг аввало бинога жойлаштириладиган ишлаб чиқариш жараёни ўрганилади. Сўнгра технологик жараённи қониқтирадиган ва бинонинг ҳажм-режавий ҳамда конструктив ечимлари жавоб берадиган талаблар аниқланди.
  • Ишлаб чиқариш турига кўра бу талаблар турлича бўлиши мумкин. Бир ҳолатда метереологик тартиб ва ҳаво таркибини, иккинчи ҳолатда кучли аэрацияни таьминлаш, учинчи ҳолатда тайёрланадиган буюмларнинг ўлчамларига мослаштириш ва яна бир ҳолатда ўрнатилган жиҳозлар ўлчамларига асосланиш талаб этилиши мумкин.
  • Биноларнинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимларини ҳал қилишнинг умумий принциплари ажратилиши мумкин. Булар ичида баъзи ишлаб чиқариш хоналари ёки цехларини битта саноат биносига бирлаштириш ечими алоҳида ўрин эгаллайди. Бу завод ҳудуди майдонини 30% гача, ташқи деворлар периметрини 50% гача, қурилиш нархини 15-20% камайтириш имкониятини беради. Шу билан бир қаторда биноларни шийпонли (павильонли) қуриш усули ҳам ўз аҳамиятини сақламоқда (масалан, кўп миқдорда иссиқлик ва газ ажралиб чиқадиган цехлар учун). Асбобсозлик саноати учун модулли принцип самарали ҳисобланади.
    • Ушбу ечимлардан бирор усулни танлашда албатта иқтисодий меъзонларга ҳам алоҳида диққат қаратилиши зарур.
    • Қаватни танлаш ҳам лойиҳалаш жараёнида энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Қаватлар сони масаласи кўпгина омилларга боғлиқ ҳолда ҳал этилади (юк миқдори, буюм ва жиҳозларининг ўлчамлари, қурилиш учун ажратилган майдон, унинг рельефи, жойнинг иқлимий тавсифи, техник кўрсатгичлар, иқтисодий кўрсатгичлар).
    • Яхши ҳажм-режавий ва конструктив ечимни танлаш бино ечимини бирхиллаштириш принципи йўли билан ҳал этилади.Бу масалани ечими биноларнинг универсаллигини ёки эгилувчанлигини оширади.
    • Бинони лойиҳалаб туриб, саноатнинг ушбу тармоғини ривожини башоратлай олиш самарали ҳисобланади (масалан, буюмларнинг ўлчамини ошиб бориши кўтилаётган ҳолат).
    • Лойиҳалаш жараёнида саноат биноларининг узоқ муддатга чидамлилик масалаларни ҳам ҳал қилмоқ зарур.
    • Саноат биноларнинг майдонлари ва ҳажмларидан самарали фойдаланиш масалалари эътибордан четда қолмаслиги керак.
    • Бинонинг ҳажм-режавий ечими, иложи борича, шакли бўйича содда бўлиши керак. Бино режада тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши афзал. Бир хилдаги параллел оралиқлар ва ўзгармас баландликларни қабул қилиниши бино конструктив ечимини соддалаштиради, йиғилиш даражасини оширади ва турлар сонини камайтиради.
    • Лойиҳалаш жараёнида зарарли ишлаб чиқариш хоналарини бошқаларидан ҳимоялаш зарур.

    • Download 1.46 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling