Адабиётлар: 1. М.М.Вахитов. Меъморчилик. III қисм. Саноат бинолари. Тошкент, Тафаккур, 2010 й. 2. М.М.Вахидов. Саноат иншоотлари. Ўз. Рес. ОваЎМТВ, Тошкент, 2003 й. 3. М.М.Вахидов, Х.А.Акрамов. Саноат бинолари. Тошкент, Укитувчи, 2005 й. 4. Л.Ф.Шубин. Архитектура гражданских и промышленных зданий, том V, Промышленные здания. М.Стройиздат, 1986 год. 5. Б.Я.Орловский, Я.Б.Орловский. Архитектура гражданских и промышленных зданий. Промышленные здания. М.Высшая школа, 1991год. - 1. Модуль координациясини узига хослиги, бирхиллаштириш (унификация ёки чеклаштириш) ва туркумлаштириш.
- Саноат корхоналарида руй берадиган технологик жараёнлар хилма-хил бўлишига қарамай лойиҳалашда кўпчилик ҳолларда модул тизимига асосланган унификациялаштирилган режавий ва конструктив ечимлардан фойдаланилади. Лойиҳалашда биноларнинг қамровларини ва уларнинг конструкцияларини ўлчамларини модул тизимига асосланган ҳолда маълум бир тартибда чеклаш қоидасига унификация дейилади. Чеклаштириш конструкцияларнинг туркумлари сонини қисқартиради, қурилиш нархини камайтиради ва тармоқни индустрлаштириш даражасини оширади.
- Ҳажм-режавий ва конструктив ечимларни бирхиллаштиришнинг иккита шакли мавжуд: тармоқли ва тармоқлараро.
-
- 2. Харорат блокини лойихалаш элементи, габарит
- схемасини бирхиллаштириш модул системаси
- Бирхиллаштиришда қулайлик яратиш учун саноат иншооти ҳажмини қисмлар ва элементларга ажратишади. Ҳажм-режавий элемент ёки фазовий катакча деганда ўлчамлари бинонинг баландлиги, оралиғи ва қадамига тенг бўлган иншоот қисмига айтилади. Режавий элемент ёки катакча деганда ҳажм-режавий элементнинг горизонтал сояси тушунилади.
- Режавий, ҳажм-режавий элементлар жойлашувига қараб, бинонинг бурчаги, чети, ёни, ўртаси ва ҳарорат чоки учун мўлжалланади. Бир нечта ҳажм-режавий элементлардан ташкил топган, бўйлама ва кўндаланг ҳарорат чоклари оралиғида жойлашган бинонинг қисмига ҳарорат блоки дейилади.
- Унификация турлари: чизиқли, фазовий, ҳажмий. Биноларнинг оралиқлари ва баландликларини, устунларнинг қадами, кўприк кранларнинг юк кўтариши ва конструкциялари чизиқли йўл билан бирхиллаштирилган.
- Фазовий бирхиллаштириш йўли билан иншоотларнинг оралиқлари, баландликлари ва устунларнинг қадамлари бўйича ишланган вариантлар қисқартирилган. Шу асосда унификацияланган ҳажм-режавий элементлар қабул қилинган. Бунинг амалда қўлланилиши турли қамровдаги саноат биноларининг кўплаб схемаларини яратиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |